Қуритиш ва аралаштириш жараёнларини автоматлаштириш


Download 476 Kb.
Sana15.01.2023
Hajmi476 Kb.
#1094530
Bog'liq
6-маъруза Қуритиш ва аралаштириш жараёнларини автоматлаштириш

  • Турли хил технологик жараёнларда иссиқликни конвектив усул бўйича узатадиган қуриткичлар (пурковчи, қайновчи қатламли, барабанли, конвейерли) кенг тарқалган. Қуритишни автоматик ростлашнинг энг яхши схемалари қуритилаётган материалнииг намлик миқдорини аппаратдан чиқишда автоматик тарзда ўлчаш мумкинлигидир. Бунда ростлаш материалнинг чиқишдаги намлик миқдори бўйича амалга оширилади, бу эса берилган даражада унинг барқарорлигини таъминлайди.
  • Кўпчилик ҳолларда материал оқимида намликни жорий ўлчаш учун намлик ўлчагич (влагомер)лар бўлмаганлиги сабабли материалнинг чиқишдаги намлик миқдорининг қиймати ҳақидаги ахборотни олиш мумкин бўлмайди. Шунинг учун материалнинг намлик миқдорининг қуритишнинг турли параметрлари: температура ва қуритиш участкасининг нисбий намлиги билан функционал боғланишга асосланган билвосита усулини қўлланишга тўғри келади.
  • Қуритиш жуда узоқ вақт (1соат атрофида) давом этадиган аппаратларда қуритилаётган материалнинг бошланғич параметрлари қуритиш агенти параметрларига қараганда анча кам таъсир кўрсатади. Шунинг учун қуритиш агенти параметрларининг барқарорлашуви материал намлигининг барқарорлашувини таъминлайди (у қуриткичда доимий вақт давомида сақлаганда) деб ҳисобланади. Қуритиш агенти (ҳаво)нинг температураси ва нисбий намлиги ўзаро боғлиқ бўлгани учун берилган қиймати унинг нисбий намлигига боғлиқ ҳолда ўзгарадиган ҳаво температураси АРС ни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
  • Қуритиш қурилмаларида энг самарали ростловчи таъсир иссиқлик оқиб келишининг ўзгариши ҳисобланади. У билан бирга ишлатилган ҳавони янгиси билан алмаштириш интенсивлигининг ўзгаришидан, материалнинг ҳаво айланиб ўтиши тезлиги ўзгаришидан, материалнинг қуритиш фазасида кўчиши тезлиги ўзгаришидан фойдаланиш мумкин.
  • Қуритиш барабанида қуритиш жараёни автоматлаштириш объекти сифатида етарлича мураккаб хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар билан тавсифланади. Қуритиш барабанининг моделини «иссиқ ҳаво сарфи - материалнинг чиқишдаги намлиги» канали бўйича соддалаштириш учун уни соф кечикишли иккинчи тартибли нодаврий бўғ кўринишида қабул қилиш мумкин. Бунда шуни таъкидлаб ўтиш керакки, қуритиш жараёни анча катта инерционлик билан ифодаланади. Қуритишда киришда материал намлигига ва сарфига қуритиш барабанига келаётган иссиқ ҳаво параметрининг ўзгариши ғалаёнланувчи таъсир кўрсатади. Барабанли тўғри оқимли қуриткичда қуритишнинг иссиқлик режимини ростлаш (1-расм) иккита АРС билан амалга оширилади.
  • Биринчи АРС аралаштириш камерасидаги иссиқлик элиткич температурасини 2 барабанга келиб тушаётган ҳаво сарфига таъсир кўрсатиш билан берилган даража сақлаб туриш учун мўлжалланган. 3-1 датчик барабаннинг олдинги қисмидаги температурани назорат қилади. Датчикдан келаётган сигнал иккиламчи асбоб 3-2 га ва ростлагич 3-3 га келиб тушади, ростлагич эса ҳавонинг вентилятор 6 га узатиш чизиғидан дроссель тўсиқнинг (заслонканинг) ижро механизми 34 ни бошқаради. Бунда бир вақтда газнинг ёниши учун зарур ҳаво узатиш, шунингдек аралаштириш камерасига келаётган ҳаво узатиш ўзгартирилади.
  • Иккинчи АРС кечикиш кам бўлган ва намликнинг анча қисми буғланиб кетган, демак, аппаратдан қуритиш жараёни ҳақида фикр юритиш мумкин бўлган барабан 2 ичидаги температурага боғлиқ ҳолда ўчоқ 4 га газни узатишни ўзгартириш йўли билан қуритишнинг иссиқлик режимини қувватлаб туради. Датчик 2-1 дан чиққан сигнал шчитга - иккиламчи асбоб 2-2 га узатилади. Ростлаш жараёни қуйидаги тарзда амалга оширилади. Агар хомашё узатиш ёки унинг намлиги ортса, у ҳолда барабан ичидаги иссиқлик элиткичнииг температураси пасаяди ва 2-3 ростлагич газ узатишни орттиради (2-4 ижро қилувчи механизм). Бу иссиқлик элиткичининг температурасини оширади, натижада ростлагич 3-3 барабан ичидаги ҳаво берилган қийматни қабул қилмагунча ҳаво сарфини орттириб туради. Бу икки ростлагичнинг ишлаши бир-бири билан боғлиқ.
  • Схемада газнипг босимини ёқишдан аввал стабиллаштириш кўзда тутилган. АРС га босим датчиги 4-1 - чиқишли ўзгартиргичли монометр, иккиламчи асбоб 4-2 ва ростлагич 4-3, форсунка 4 га газ узатиш чизиғидаги тўсиқ 4-4 нинг бошқарувчи механизми киради. Схемада, шунингдек тутун сўргич 1 нинг унумдорлигини ўзгартириш йўли билан ўчоқда сийраклаштириш АРСи кўзда тутилган. Унга сийраклаштириш датчик 1-1, иккиламчи асбоб 1-2 ва ростлагич 1-3 киради.
  • Барабаннинг олдинги қисми температурасиии ўлчашда ростлагич қуритишнинг бориши ҳақидаги ахборотни ҳар доим ҳам олавермайди. Шунинг учун кўпчилик ҳолларда каскадли АРС дан фойдаланилади, унда барабандан чиқишда иссиқлик элитгичнинг температураси ростланади, унинг берилган қиймати эса барабаннинг ўртасидаги температурага боғлиқ ҳолда тузатилади.
  • Амалда қуритиш учун пуркагич (тўзғитиш) қуриткичлари кенг қўлланилади. Маҳсулотиинг турига ва унга қўйиладиган талабларга боғлиқ ҳолда тайёр маҳсулот сифатининг асосий кўрсаткичлари намлик миқдори, фракцион таркиби, бошланғич зичлик ёки физика-кимёвий кўрсаткичлар ҳисобланади. Санаб ўтилган бу кўрсаткичларни бевосита аниқлаш учун асосий ростловчи катталик сифатида қурилмадан чиқишда материал ёки газларнинг температурасидан фойдаланиш мумкин.
  • Қуритиш қурилмаларининг бошқа турларини, масалан, қатлами қайнаётган қуриткичларини автоматлаштиришда ростланувчи катталик сифатида қатламдаги материалнинг температураси танланади. Ростланувчи таъсир сифатида материални қуритгичга узатишни ўзгартириш (агар қуритгичнинг унумдорлигини ўзгартириш мумкин бўлса), иссиқлик элитгич сарфини ва иссиқлик элитгичнинг кириш температурасини ўзгартириш қабул қилинган.
  • 2-расм. Метаннинг конверсия жараёнини автоматлаштириш схемаси

Download 476 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling