Уруғлик чигит сотиш бўйича шартнома


-бўлим. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 161.94 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana20.10.2023
Hajmi161.94 Kb.
#1714027
1   2   3   4
2-бўлим. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
“Сотиб олувчи”нинг ҳуқуқи: 
а) “Сотувчи”дан шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган нав, авлод ва миқдордаги уруғлик чигит 
билан ўз вақтида таъминлашни талаб қилиш; 
б) “Сотувчи”дан шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва 
бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш; 
в) “Сотувчи” томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада 
бажарилмаслиги натижасида етказилган зарар қопланишини ҳамда ушбу шартномада кўрсатилган 
жарима ва пенялар тўланишини талаб қилиш. 
“Сотиб олувчи”нинг мажбурияти: 
а) “Сотувчи”дан уруғликни олиб кетиш назарда тутилаётган санадан камида 5 кун олдин 
уруғликни “Сотувчи”ни огоҳлантирган холда ўз транспорт воситасида олиб кетиш; 
б) мазкур шартномада белгиланган тартибда ва миқдорда уруғликни “Сотувчи”дан қабул қилиб 
олиш ва ундан мақсадли фойдаланиш; 
в) агар уруғлик етказиб бериш санасини ўзгартирса бу ҳақда “Сотувчи”га камида беш кун 
олдин маълум қилиш; 
в) “Сотувчи”дан олган уруғлик ҳақини мазкур шартномада белгиланган муддатда тўлаш. 
“Сотувчи”нингҳуқуқи: 
а) Мазкур шартномада белгиланган нав, авлод ва миқдордаги уруғликни олиб кетишни “Сотиб 
олувчи”дан талаб қилиш; 
б) “Сотиб олувчи” томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада 


бажарилмаслиги натижасида етказилган зарар қопланишини ҳамда ушбу шартномада кўрсатилган 
жарима тўланишини талаб қилиш; 
“Сотувчи”нинг мажбурияти: 
а) Сотиб олувчини шартномада кўрсатилган муддат ва миқдордаги уруғлик билан 
таъминлаш; 
б) Сотиб олувчини шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандарти ва 
бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлаш
3-бўлим. Ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби 
Ушбу шартномага мувофиқ етказиб берилган уруғлик чигит учун хақ шартноманинг 1.2-
бандида белгиланган нархда тўланади. 
Харид нархи келишилгандан кейин уруғлик чигит нархи ўзгарганда, шартномада 
белгиланган нарх тегишли равишда ўзгартирилади. 
Ушбу шартнома бўйича “Сотиб олувчи” уруғлик қийматининг ____ фоизидан кам бўлмаган 
қисмини олдиндан, қолган фоизини уруғликни олган пайтдан бошлаб _____ кундан кечиктирмасдан 
тўлаб беради. 

Download 161.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling