1-мавзу: Калашников автомати ва парчаланувчи қўл гранаталарининг
моддий қисмлари.
1-машғулот. Назарий. Қурол - яроғ ва ўқ - дорилар билан ишлаганда хавфсизлик чоралари. Калашников автоматининг вазифаси, жанговар хусусиятлари, умумий тузилиши, ишлаш принципи.
2-машғулот. Амалий. Калашников автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш тартиби. Автоматнинг асосий қисм ва механизмларининг умумий тузилиши ва вазифалари.
3-машғулот. Амалий. Автоматни отишга тайёрлаш. Отиш вақтида автоматда содир бўлиши мумкин бўлган носозликлар ва уларни бартараф этиш усуллари. Ўқдонни патрон билан тўлдириш, автоматни ўқлаш.
4-машғулот. Амалий. Автоматнинг қўшимча ашёлари. Автоматни тозалаш, мойлаш тартиби ва уни сақлаш.
5-машғулот. Амалий. Парчаланувчи қўл гранаталарининг вазифаси, жанговар хусусиятлари, умумий тузилиши ва ишлаш усули. Гранаталарни улоқтиришга тайёрлаш ва кўздан кечириш. Парчаланувчи қўл гранаталарини қўллаётганда хавфсизлик чоралари.
2-мавзу. Кичик калибрли (пневматик) милтиқ.
1-машғулот. Амалий. Милтиқнинг тузилиши. Уни ўқлаш тартиби. Милтиқни отишга тайёрлаш, ўқлаш ва ўқ отиш. Уни тозалашнинг ўзига хос ҳусусиятлари.
3-мавзу. Қуролдан отиш асослари ва қоидалари.
1-машғулот. Назарий. Отиш ҳодисаси ва унинг даврлари. Ўқнинг бошланғич тезлиги ва унинг отишга таъсири. Қуролнинг тепиниши ва учиш бурчаги.
2-машғулот. Назарий. Ўқ траекториясининг ҳосил бўлиши. Тўғри отиш. Тўсилган, ўқ тегмайдиган (ўлик) ва тегадиган бўшлиқлар ҳамда уларнинг амалий аҳамияти.
3-машғулот. Амалий. Аниқ отиш. Нишонни танлаш. Жойидан қўзғалмас ва пайдо бўлувчи нишонларга отаётганда прицелни ва мўлжалга олиш нуқтасини танлаш. Отишга тузатишлар киритиш.
4-машғулот. Амалий. Нишонгача бўлган масофани аниқлаш усуллари. Бурчак катталиги ёрдамида нишонгача бўлган масофани аниқлаш. Минглик формуласи ва уни амалда қўллаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |