Ушбу экотуристик ресурслардан алоҳида-алоҳида ҳам фойдаланиш мумкин
Download 135 Kb.
|
ekoturistik rayonlashtirish-23 (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг мақсади.
- Таҳлил ва натижалар.
Ўрганилганлик даражаси. А.Н.Норчаев ва э.Т.Раббимовларнинг 2010 йил йилда нашр эттирлган хамда Олий ўқув юртларининг иқтисодий
мутахассисликлари бўйича билим олаётган талабалар, тадқиқотчилар, профессор - ўқитувчилар, туризм касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда туризм соҳаси билан шуғулланаётган барча ходимларга мўлжалланган “Екологик туризм” ўқув қўлланмасида экотуристик раёнлаштириш зарурати ва истиқболлари хақда баафсил баён этилган. Шунингдек ушбу қўлланмада Ўзбеистон Республикасинниг экотуристик раёнлари баён этилган бўлиб, Жиззах Вилояти Нурота ва Туркистон тоғ тизмалари экотуристик раёнларининг тасарруфига киритилган. Аммо вилоятнинг ўзи экотуристик раёнларга бўлиб чиқилмаган ва чуқур тахлил қилинмаган. Жиззах вилоятинниг экотуристик салохияти ва имкониятлари Б.Т.Холматов, Г.Р. Караевнинг “Економические науки” журналидаги 2016 йил № 3-3 (16) сонида чоп эттирган “Жиззах вилоятида экотуризмни ривожлантириш исти?боллари мавзусидаги” мақоласида ёритилган. Яна Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти дотсенти А.П. Махмудованинг “Жиззах экотуристик минтақасида экологик туризм ресурларининг тавсифи ва салоқияти” мавзусида чоп эттирган мақоласида хам вилоятнинг туристик имонияти хақида хамда экологик раён сифатида эътирое тилган мажмуалар хақида маълумотлар келтирилган аммо тўлиқ экотуристик раёнларга ажратиш хақида маълумотлар берилмаган [11]. Ишнинг мақсади. Жиззах вилоятининг экотуризтик салоҳияти юқори эканлигини ҳисобга олиб уни экотуристик раёнлаштириш ва шу асосида вилиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ҳисса қўшиш. Таҳлил ва натижалар. Тадқиқот ишининг материали бълиб Жиззах вилоятининг турли экологик мухитлари, тавиати, иқлими, релефи ва этнографияси, рекреатсоин ҳ ҳамад тадиий қўриаланма ҳудулари ҳисоланади. Усуллари бўлиб эса тавсифий, ҳудудий, тизимли-структуравий, қиёсий-географик, раёнлаштириш, картографик, экспедитсион дала кузатувлари, шунингдек тадқиқот мавзуси бўйича статистик, электрон маълумот манбалари. Ишнинг услубий қоидалари геоекология, физик география соҳасидаги тадқиқотлар ютуқларига, шунингдек минтақавий географияда экотуризмга оид илмий ишланмаларга асосланган. Маълумки Ўзбекистоннинг экологик – иқтисодий раёнлаштирилишида мамлакат 3 та йирик макрозонага ва 8 та экологик – иқтисодий раёнга бўлиади (). Унга кўра Жиззах вилояти Сирдарё вилояти билан биргаликда Мирзачол экологик – иқтисодий раёнга киритилган [11]. экотуристик раён сифатида эса Жиззах вилояти Туркистон экотуристик раёнига бириктирилган () бўлиб, у еда экотурларни алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар нуқтаи назаридан тахлил этилган. Ушбу раёнда Туркистон тизмасининг шимолий ёнбағрида 1959 йилда ташкил этилган, абсолют баландлиги 1760-3500 м, умумий майдони 21735 га бўлган “Зомин давлат қўриқхонаси”, майдони 24110 га бўлган ноёб тоғ-арча экосистемаларини тиклаш ва рекреасия мақсадларида фойдаланиш учун 1978 йилда ташкил этилган “Зомин миллий боғи” мавжудлиги қайд этиб кетилган[11]. Аслини олганда вилоятнинг табиий иқлим шароити ўзига хос бўлиб географик жойлашган ўрни ва табиий рекреатсион майдонларнинг кўплиги билан ҳам бошқа вилоятларидан ажралиб туради. Унинг майдони 20,5 минг км ёки республика умумий майдонининг 6 % ини ташкил қилади. У Сирдарё ва Зарафшон воҳалари ўртасида жойлашган бўлиб вилоятнинг Шимолий ва Шимолий шарқ қисми текистликлардан иборат. Жануб ва Жанубий Шарқий томони тоғолди ва тоғ тизимларини ташкил қилади. Вилоятнниг Шимолий текистик қисми денгиз сатҳидан 200-300 м. Жанубда 500-600 м. Тоғлик раёнларда 550-600 м(денгиз сатҳидан) баландликда жойлашган бўлиб, денгиз ҳавзаларидан узоқ бўлганллги иқлимнинг қуруқ контенентал бўлишини, бу ўз навбатида ёғингарчиликнинг кам ўҳлиши ҳаво ҳврорати ва намликнинг йил давомида кескин камайишига олиб келади ва натижада ўсимликларнинг осув даврида унинг ривожланишига катта таъсир қилади. Вилоят хўжаликлари асосан учта иқлим округида жойлашган: Мирзачўл, Зарафшон, Қизилқум округлари бўлиб, улар бир биридан нафақат иқлим шароити, балки сув билан таъминланганлиги, аҳолонинг қишлоқ ҳўжалиги биоан шуғулланиши тарихи ва экологик шароитлари билдан бир биридан фарқ қилади. Мирзачўл округи катта қисми текистиклардан иборат, ўртача йиллик ҳаво ҳарорати +12,5 C, июлда +27+32 C январда -3-7 C, энг паст ҳарорат -36 C ни ташкил қилади. Сангзар дарёси этаклари ва қисман тоғ олди текисликлари ҳудуднинг шунингдек вилоятнинг Шарқий қисмида хўжалик юритиш воҳа типи характерида бўлиб, ирригатсия ишларида катта аҳмиятга моликдир. Зарафшон тупроқ иқлими округи Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Жиззах ва қисман Фориш туман хўжаликлари жойлашган. Бу ерда табиий шароит анча юмшоқ ҳаво ҳарорати ва табиий намгарчиликнинг ўртача бўлиши билан ҳарактерланиб асосан лалмикор дехқончилик билан шуғулланишга имкон беради. Иқлими қишки даврда мўътадил бълиб, ёзги даврда ёғингарчиликнинг кўп болмаслиги, юқори ҳаво ҳарорати нисбий намликнинг кам бўлиши билан ҳарактерланади. Ўизилқум округининг катта қисми яйлов сифатида фойдаланилади. Айрим қкисмлари артизан қудуқлар ёрдамида суғорилади. Иқлими кескин контенентал, Ўртача ҳаво ҳарорат +12,5, ўртача минимал ҳарорат -19-23 C, июл ойи ўртасида ҳарорат +26-32 C, максимал ҳарорати + 48 C, июл ойида ҳавонинг намлиги 21-30 % [7]. Кўриниб турибдики Жиззах вилоятининқ иқлим шароити ўзига хос турлоқ эколгик муҳитига эга бўлиб, бир биридан кескин фарқ қилувчи табиий экологик муҳитларга эга. Шулардан келиб чиқиб вилоятда экологик ва рекреатсия туризмини ривожлантириш учун унинг экологик-рекреатсия ресурсларини яъни экотуристик раёнларини қуйидагича тавсия қилиш мумкин бўлади (1-жадвал): И. Туркистон тог тизмаларидаги арчазор ўрмонлари ва биологик ресурслари экотуристик раёни: 1.1. Зомин давлат миллий боғи. 1.2. Зомин давлат табиат қўриқхонаси. 1.3. Зомин тоғлари арчазор ўрмонлари табиати ландшафтлари. 1.4. Зоминсув дарёси ҳавзаси. ИИ. Молгузар тоғ тизмаларидаги арчазор ўрмонлари билан боғлиқ табиат ландшафтлари экотуристик раёни: 2.1. Бахмал тоғлари арчазор ўрмонлари табиат ландшафтлари; 2.2. Сангзор дарёси ҳавзаси; 2.3. Ойқор тоғи арчазор ўрмонлари табиати биохилма-хиллиги ландшафтлари; ИИИ. Мирзачўл текисликлари ва шимолдаги қумли чўл табиати экотуристик раёни: 3.1. Агроландшафтлардаги миллий деҳқончилик. 3.2. Арнасой давлат буюртмаси (заказник) биологик ресурслари. 3.3. Қумли чўл табиати ландшафтлари. ИВ. Аайдаркўл ва Арнасой кўллари сув ҳавзаси экотуристик раёни. В. Нурота тоғ тизмаларининг шимолий-Ғарбий қисмидаги тоғ ўрмонлари, ёнғоқзорлар табиий ландшафтлари экотуристик раёни: 5.1. Нурота давлат табиат қўриқхонаси. 5.2. Фориш тоғлари табиий ландшафтлари. 5.3. Қўйтош тоғларидаги табиий тош шакллари ва қоятошлардаги қадимий расмлар. ВИ. Жиззах сув омбори ҳавзаси экотуристик раёни: 6.1. Жиззах шаҳридаги экологик, ижтимоий-маданий ресурслари. 6.2. Жиззах шаҳри атрофидаги агротуризм ва маданий ландшафтлар. Юқорида келтирилган маълумотлар, тадқиқотлар натижаларидан маълум бўладики, вилоятда экологик туризм ресурслари салоҳияти жуда катта ва бу туризм турини ривожлантириш имкониятлари ҳам мавжуд. Шу сабали вилоятда экотуризмни ривожлантиришда туристик талаб+туристик таклиф+туристик истеъмол муаммоларининг ечимини ишлаб чиқиш талаб қилинади[4]. Download 135 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling