Ушбу Қонуннинг мақсади банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олиш, сақлаш, муҳофаза қилиш, эълон қилиш ва тақдим этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат


-модда. Банк сирини ташкил этувчи


Download 19.96 Kb.
bet4/7
Sana15.03.2023
Hajmi19.96 Kb.
#1269714
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2bank siri toghrisidagi qonunuzb

8-модда. Банк сирини ташкил этувчи
маълумотларни тақдим этиш

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар мижознинг (вакилнинг) ўзига, у ваколат берган вакилларга, шунингдек ушбу Қонунда белгиланган тартибда бошқа шахсларга тақдим этилади.




Қаранг: ФК 786-моддасининг иккинчи қисми; Мазкур Қонуннинг 9-13-моддалари

Банк сирини ташкил этувчи, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. (ЎзР 22.09.2009 й. ЎРҚ-223-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




Қаранг: “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун 38-моддасининг бешинчи қисми; “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 18, 19-моддалари; АВ томонидан 2013 йил 21 ноябрда 2528-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви ҳамда СВОЖҚК департаменти Қарори билан тасдиқланган “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари”

ЎзР 22.09.2009 й. ЎРҚ-223-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлари учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир.




Қаранг: Президентнинг 2005 йл 4 апрелдаги ПФ-3592-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Низомнинг 7-банди, 9-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари (ҳужжат рус тилида келтирилган)

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз мижозлари ҳақидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ушбу Қонунда белгиланган тартибда тақдим этади.


Кредит ахборотини белгиланган тартибда кредит бюроларига тақдим этиш банк сирининг бузилиши деб ҳисобланмайди. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


Қаранг: “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси, 16-моддасининг иккинчи қисми; Мазкур Қонун 12-моддасининг иккинчи қисми
Шунингдек қаранг: Марказий банк томонидан 1996 йил 6 июлда 239-сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларида тижорат сири тўғрисида”ги Низомнинг III бўлими (ҳужжат рус тилида келтирилган)

Download 19.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling