Ушбу Қонуннинг мақсади товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат


-модда. Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш


Download 82.64 Kb.
bet14/37
Sana21.02.2023
Hajmi82.64 Kb.
#1218755
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
Монополия конуни

26-модда. Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Давлат бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчи ҳужжат қабул қилинганлиги натижасида хўжалик юритувчи субъектга ёхуд бошқа шахсга етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.
Агар давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчи ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли хўжалик юритувчи субъектга ёхуд бошқа шахсга зарар етказилган бўлса, у ҳолда мазкур зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, якка тартибдаги тадбиркорлар хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган келишиб олинган ҳаракатлари ва келишувлари учун, шунингдек товар ёки молия бозоридаги устун мавқеини суиистеъмол қилганлик, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ва устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар тузишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини тугатиш ҳақидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик, монополияга қарши органга ахборотни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик, танлов (тендер) ёки биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги хўжалик юритувчи субъектни монополияга қарши органнинг қарорини (кўрсатмасини) бажариш ёки рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод этмайди.
Рақобатни чекловчи ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйиб бўлмайдиган битимлар тузганлиги ҳамда келишиб олинган ҳаракатлар содир этганлиги ҳақида монополияга қарши органга биринчи бўлиб ихтиёрий равишда маълум қилган шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
6-боб. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқиш. Монополияга қарши органнинг қарори ва кўрсатмасини ижро этиш ҳамда бундай қарор ва кўрсатма устидан шикоят бериш

Download 82.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling