Ушбу Қонуннинг мақсади товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат


-боб. Савдоларни ва иқтисодий концентрацияни монополияга қарши тарзда тартибга солиш


Download 82.64 Kb.
bet9/37
Sana21.02.2023
Hajmi82.64 Kb.
#1218755
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37
Bog'liq
Монополия конуни

3-боб. Савдоларни ва иқтисодий концентрацияни монополияга қарши тарзда тартибга солиш
14-модда. Танлов (тендер) савдоларига доир монополияга қарши талаблар
Танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан қуйидагилар тақиқланади:
савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш;
савдоларнинг ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари томонидан савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
хўжалик юритувчи субъектлардан савдоларда қатнашиш учун ҳужжатларни қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш;
савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш;
савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш, шу жумладан ахборотдан фойдаланиш орқали имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лотлар таркибига савдоларнинг предметига технологик ва функционал жиҳатдан боғлиқ бўлмаган қўшимча товарларни (ишларни, хизматларни) киритиш;
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
товарнинг аниқ ишлаб чиқарувчисини кўрсатиш, бундан товарларнинг мос келмаслиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар мустасно.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган монополияга қарши талабларнинг бузилиши танлов (тендер) савдоларининг қарорларини ва шу савдолар натижалари бўйича тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.
15-модда. Биржа савдоларига доир монополияга қарши талаблар
Биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан:
биржа савдоларини ўтказиш жараёнига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
биржа савдолари иштирокчиларининг келишиб олинган ҳаракатлари натижасида жорий биржа нархларининг кескин кўтарилишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар;
биржа савдоларида талабнинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин бўлган ёлғон маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлар тақиқланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган монополияга қарши талабларнинг бузилиши биржа савдолари натижалари бўйича тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 82.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling