Using of electronic educational course in the discipline «applied mechanics» in tsu
Download 0.83 Mb.
|
1-maqola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Key words
- Калитли сўзлар
USING OF ELECTRONIC EDUCATIONAL COURSE IN THE DISCIPLINE «APPLIED MECHANICS» IN TSU Z.R. Asraev Some aspects of using the electronic educational resource «Applied Mechanics» are considered in the process of teaching of the mentioned discipline for bachelor degree students and specialist degree students of technical specialization with using the electronic ways of studying. Key words: electronic educational resource, virtual laboratory work. “АМАЛИЙ МЕХАНИКА” ФАНИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ КУРСИНИ ЯРАТИШ ВА МАСОФАДАН ФОЙДАЛАНИШ Ушбу мақолада техник йўналишлар бакалаврлари учун “Амалий механика” фанини ўқитишда электрон таълим ресурсларини яратиш ва қўллашнинг баъзи жиҳатлари келтирилган. Калитли сўзлар: электрон таълим ресурси, виртуал лаборатория. Электрон таълим деганда маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўқув фаолиятини ташкил этиш, таълим дастурини амалга оширишда ахборот технологиялари, техник воситалар ва телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш ҳамда ўқувчилар билан ўқитувчиларнинг ўзаро алоқаси тушунилади. Таъкидлаб ўтиш мумкинки, илгари олий маълумот олиш географик жойлашув, молиявий харажатлар ва вақт каби омилларга боғлиқ эди, ҳозирда эса барча аҳоли қатлами учун интернет орқали олий маълумотга эга бўлиш анча яқин ва қулайроқ бўлди. “Амалий механика” фани математик ва табиий-илмий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 2-курсда ўқитилади. Ушбу фан умумтехник фанлар туркумига киради ва барча ноиқтисодий бакалавриат (баъзи технологик таълим муассаларининг иқтисодий йўналишларида) таълим йўналишларида ўқитилади. Мазкур фан бошқа умумтехник фанлар каби келгусида талабанинг касбий фаолиятида мухим ахамият касб этади. Замонавий дастурий воситалари саналган Delphi, Adobe Flash va QuizMaker лар ёрдамида “Амалий механика” электрон ўқув курс яратилди. Курснинг асосий ойнаси қуйидаги кўринишда (1-расм). 1-расм. Курснинг асосий ойна кўриниши. “Амалий механика” фани “Механика асослари”, “Материаллар қаршилиги” ва “Машина деталлари” модулларига бўлиб ўқитилади. Курсни яратишда айнан шу жиҳатлар инобатга олинган. Курс силлабус, маъруза модуллари, тажриба модуллари, тақдимотлар, глоссарий, назоратлар учун тест топшириқларини ўз ичига олади. Шунингдек унда мустақил ишлар, ҳисоблаш график ишларлари ва уларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар келтирилган. “Амалий механика” курсини ўқитишдан мақсад талабаларга кинематика ва динамика соҳалари, материаллар қаршилигининг назарий асослари, мустаҳкамликка текшириш усуллари, машина деталлари ва механизмлари қаттиқлиги ҳақида зарурий маълумотларни бериш, детал ва механизмларни лойиҳалаш, ҳисоблашларни ўргатишдир. "Амалий механика" курси мустаҳкамлик, чидамлилик ҳисоб-китобларини бажариш, шунингдек, лойиҳалаш қобилиятларини талаб қиладиган асосий фанларни ўрганиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бир қатор фанларини муваффақиятли ўзлаштириш асосан ушбу курсдан олинган билим даражасига боғлиқ. Шу сабабли фанни кўргазмали тушунтиришда ушбу курс расмлардан ташқари жуда кўп миқдордаги мультимедияли материалларни ўз ичига олади. Қулай ва равшан бўлиши учун материаллар тартибга солинган ва модуллар кўринишида менюга жойлаштирилган (2-расм). Ҳар бир модул таркибий қисмларига гипермурожаат ўрнатилган бўлиб, унда матнларни қидириш имконияти ҳам яратилган масалан, 1-модул "Механика асослари". Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling