Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган


Битирув малакавий ишининг ҳимояси ва унинг баҳоланиши


Download 0.65 Mb.
bet21/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1251693
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19

Битирув малакавий ишининг ҳимояси ва унинг баҳоланиши



  1. Ҳимоядан олдин ДАК котиби талабанинг шахсий хужжатлари бўйича қисқача маълумот беради.

  2. Ҳимоя талабанинг БМИ бўйича маърузасидан бошланади. Ҳимояга 10-12 минут вақт ажратилади.

Ҳимоя танланган мавзунинг долзарблигини асослашдан, илмий муаммони тавсифлашдан ва ишнинг мақсадини шакиллантиришдан ва сўнг бажарилган тадқиқот кетма-кетлиги, мантиқидан бошлаган маъқул (кўпи билан 2 минут). Кейин эса боблар бўйича ишнинг асосий мазмунини ёритиб, бунда муҳим бўлимлар ва қизиқарли натижаларга, танқидий солиштириш ва баҳолашга алоҳида эътибор қаратиш лозим (7-9 мин). Маърузанинг хулосаловчи қисмида БМИ нинг хулоса матни бўйича қурилади, умумий хулосалар санаб ўтилади (асосий қисм бобларини тавсифлаганда айтилган хусусий натижалар такрорланмаган ҳолда), асосий таклифлар яхлит шакллантирилади (1мин). Талаба ўз БМИ асосий мазмунини эркин, матндан фойдаланмаган ҳолда баён этиши лозим.
Маъруза давомида ишнинг асосий ҳолатларини кўрсатувчи олдиндан тайёрланган кўргазмали материаллардан (жадваллар, схемалар) фойдаланиш тавсия этилади. Кўргазмали графикада акс этган барча материалларни маърузачи эркин фойдалана олиши лозим. ўртача битта плакатнинг (слайднинг) ахборот билан тўйинганлиги 10-15 қатор матнга эквивалент бўлиши керак. Плакатлар (слайдлар) юқори ўнг бурчакда номерланади. Барча плакат (слайд) ёки унинг қисмлари номланиши лозим: масаланинг қўйилиши, системанинг структуравий схемаси ва бошқ. Одатда плакатлар (слайдлар) ишнинг бўлимлари ва қисм бўлимларига мос келади.

  1. Маъруза тугагандан сўнг ДАК аъзолари талабага саволлар беради. Саволлар БМИ мавзусига бевосита боғлиқ ёки унга яқин саволлар бўлиши мумкин. Саволларга жавоб беришда талаба ўз ишидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

  2. Талаба саволларга жавоб бергандан сўнг сўз унинг илмий раҳбарига берилади. ўз чиқишининг сўнгида илмиий раҳбар ишга ўз баҳосини беради.

  3. Илмий раҳбар чиқишидан сўнг сўз рецензентга берилади. Агар рецензент ДАК ишида қатнашмаса, у ҳолда тақризни ДАК котиби ўқиб эшиттиради. Сўнгида рецензент баҳоси эшитилади.

  4. Рецензент чиқишидан сўнг БМИ муҳокамаси ёки мунозара бошланади. Мунозарада ҳам ДАК аъзолари, ҳам аудиторияда ўтирган қизиқувчилар қатнашиши мумкин.

  5. Мунозара тугагандан сўнг талабага якунловчи сўз берилади. Якунловчи сўзида талаба рецензент кўрсатган камчиликлар билан келишиши ёки унга қарши асосланган далиллар келтириши зарур. ДАК аъзоларига, илмий раҳбарига, рецензентга миннатдорчилик билдириш хушмуамолалилик белгиси ҳисобланади.

  6. ДАК якуний баҳоси ҳақидаги қарори қуйидагиларга асосланади:

- Илмий раҳбарнинг ишга ва семестр давомида бажарилган ишларга берган баҳосига;
- Рецензентнинг ишга берган баҳосига;
- ДАК аъзоларининг ишнинг мазмуни, унинг ҳимояси, маърузаси, саволларга ва рецензент эътирозларига берган жавобларини баҳосига.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling