Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган


ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар


Download 0.65 Mb.
bet28/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1251693
TuriДиссертация
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42
Bog'liq
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19

ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар

Магистрлик диссертацияси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:


титул варақ; [ИЛОВА-1]
икки тилда (ўқитиш тили ва инглиз тилида) магистрлик диссертациясининг қисқача аннотацияси; [ИЛОВА-2]
мундарижа; [ИЛОВА-3]
кириш;
асосий қисм;
хулоса;
адабиётлар рўйхати; [ИЛОВА-4]
иловалар (мавжуд бўлса).
Кириш қуйидагиларни қисқача ўз ичига олиши лозим:
магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги;
тадқиқот объекти ва предмети;
тадқиқот мақсади ва вазифалари;
илмий янгилиги;
тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари;
тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили);
тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи;
тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти;
иш тузилмасининг тавсифи.
Магистрлик диссертациясининг асосий қисми камида уч бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
тадқиқот мавзусига тааллуқли бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили;
тадқиқот методикаси ва ишнинг амалий қисми баёни;
тадқиқот олиб борилган масалани ҳал этишда магистратура талабасининг шахсий ҳиссаси кўрсатилган ҳолда тадқиқотнинг асосий натижалари баёни.
Магистрлик диссертациясининг хулоса қисмида барча бобларда қайд этилган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, шунингдек илмий тадқиқот муаммосини ҳал этиш бўйича хулосалар ёритилади. Хулоса қисми 4 саҳифадан ошмаслиги керак.
Хулосадан сўнг ишнинг қисқача баёни ва хулосаси берилади. Бунда МД рус ёки ўзбек тилларида ёзилган бўлса инглиз тилида SUMMARY берилади. Агар МД инглиз тилида ёзилган бўлса рус ёки ўзбек тилларида РЕЗЮМЕ берилади.
Фойдаланилган адабиётлар руйхатида диссертация ишини бажариш жараёнида фойдаланилган ва ўрганиб чиқилган адабиётлар, меъёрий хужжатлар, нашр килинган илмий маколалар руйхати келтирилади. Адабиётлар руйхати алфавит тартибида тузилади. Хорижий адабиётлар руйхати охирида берилади.
Адабиётлар рўйхатини шакллантиришда диссертацияда фойдаланилган турли тиллардаги манбаларни тартиб билан тузиб чиқилишига ҳам эътибор бериш лозим. Диссертацияда фойдаланилган тиллар кесимидаги адабиётларни расмийлаштиришда қуйидаги тартибдан (адабиётлар кетма-кетлиги алифбо тартибида бўлади) фойдаланиш тавсия этилади:

    • ўзбек тилидаги адабиётлар;

    • қардош (бошқирд, татар, туркман ва б.) тиллардаги адабиётлар;

    • рус тилидаги адабиётлар;

    • хорижий тилларидаги адабиётлар;

    • интернетдаги ресурслар: сайт, блок ва бошқа электрон манбаларнинг қабул қилинган шаклдаги аниқ адреслар.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати:

  • Китоблар учун муаллифнинг насаби ва исми – шарифининг бош харфлари (нукта), китобнинг тулик номи (нукта), шахар (нукта), нашриёти (вергул), чоп этилган йили (вергул), бети (нукта).

  • Диссертация учун: муаллифнинг насаби ва исми – шарифининг бош харфлари (нукта), ишнинг номи (нукта), кандай илмий даража берилган (нукта), шахар (вергул), йил (вергул), бетлар сони (нукта).




Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling