Услубий ва амалий маълумотлар
Қашқар рубобида зарб (штрих)лар ва уларни ижро этиш
Download 1.64 Mb.
|
Қашқар ва афғон рубоби наволари 6 08 2011
Қашқар рубобида зарб (штрих)лар ва уларни ижро этиш1
Якка зарб2 Якка зарб товуш чиқаришнинг энг оддий усули бўлиб, унда медиаторни юқоридан пастга уриш орқали товуш ҳосил қилинади: «Чаққон қиз» Қўш зарб
Қўш зарб медиаторни юқори ва пастга бир текисда урилиши натижасида товуш ҳосил қилиш усули:
«Куйчан этюд№2» Зарби паррон Бу усулни қўллаш медиатор билан юқоридан пастга ва пастдан юқорига тез зарб билан чалишда ифодаланади. У асосий товушга ёрдамчи нотаси бўлган битталик форшлагни эслатади: «Чаққон қиз» Шу усулда қўш форшлагли товушлар хам ижро этилади: «Гул сайли» Билак зарб Ўнг қўлни рубоб симлари бўйлаб юқоридан пастга сирғанма ҳаракатлантиришда медиатор билан товуш чиқариш усули билак зарб дейилади ва арпеджато усулини эслатади: «Чаққон қиз» Рез
Рез медиатор билан пастга ва юқорига зарб беришнинг тез ва устма-уст алмашинишидан иборат бўлиб, рубобда товушларни бир-бирига боғлаб ижро этишнинг асосий усулидир:
«Куй»
Тескари зарб Тескари зарб синкопали ритм характерига эга бўлади. Бу зарбда кетма-кет келадиган саккиз товушнинг 1,3,4,6,7-зарблари пастга, 2,5,8-зарблар эса юқорига қараб чалинади. Тескари зарбни дастлабки ўзлаштиришда 1,4,7- зарбларни акцент билан ижро этиш мақсадга мувофиқдир. «Куйчан этюд№2» Уфор зарб Уфор зарб асосан икки усулда ижро этилади: «Тинчлик кабўтари» (2-қисм). Аппликатура Ижрочиликдаги муҳим элементлардан бири – аппликатура принципларини онгли тушуниш ва уни пухта ўзлаштиришдан иборатдир. Рубобчи созанда бадиий асарни ижро этишда аппликатура моҳиятини англаб, унинг бармоқ техникаси билан бевосита боғлиқ эканлигини ҳис этган ҳолда ижрочилик позициясининг энг қўлай ва тўғри йулларини излаши лозим. 1 Чолғу асбоблари учун чиқарилган адабиётларда штрихлар турлича белгиланган. Биз юқоридан пастга уриладиган зарбни – П, пастдан юқорига уриладиган зарбни эса – V деб белгиладик. 2 Ҳамидулла Нурматов «Рубоб дарслиги» Тошкент – Ўкитувчи» - 1993 китобидан фойдаланилди. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling