Ҳуқуқ тарихидан масофавий таълим йўналишига учун оралиқ назорат учун казуслар


Download 14.72 Kb.
Sana22.12.2022
Hajmi14.72 Kb.
#1043599
Bog'liq
Ҳуқуқ тарихи ОН казуслари Масофавий учун


Ҳуқуқ тарихидан масофавий таълим йўналишига учун оралиқ назорат учун казуслар
1. Бобилда ибодатхона коҳини сифатида фаолият юритаётган Жамал исмли шахс қўшни Уруқ мамлакатидан келган Мағрур исмли савдогардан 4 мина кумуш эвазига 2 та қул сотиб олди. Бироқ орадан бир неча кун ўтгач, Уруқдан ташриф буюрган бошқа бир Камал исмли савдогар ўша икки қул унга тегишли эканлигини ва улар қочоқлигини ёки ўғирлаб кетилганлигини, буни унинг қўшнилари ҳам тасдиқлашини кўрсатган ҳолда даъво қилиб, Жамалга мурожаат қилди. Жамал эса ушбу қулларни сотиб олганлигини ва бунга гувоҳлари ҳам мавжудлигини айтиб, унинг даъвосини рад қилди. Сўнгра Камал Бобил шаҳрининг ҳукмдори – патесига арз қилди.
Вазиятни Хаммурапи қонунларига асосланиб ҳал қилинг.

2. Қадимги Римда Гней деган шахс Тиберий билан ундан ҳайкал сотиб олиш тўғрисида шартнома тузди ва дарҳол унинг нархини тўлади. Тиберий харидорга дўкон жойлашган омборхонанинг калитларини берди, бу эса Гнейни истаган пайтда олиб кетиши мумкинлигини кўрсатди, буни у бир ойдан кейин амалга оширди. Шартнома тузилганидан уч йил ўтгач, Тит исмли бир савдогар Гнейга мурожаат қилиб, 4 йил олдин ундан бу ҳайкал ўғирлаб кетилганлигини айтиб, уни қайтариб беришини даъво қилди. Гней ушбу буюмни сотиб олганлигини ва 3 йил давомида унга виждонан эгалик қилганлигини, шу сабабли ҳайкал унинг мулки бўлганлигини айтиб Титнинг даъвосини рад қилди. Тит ҳайкал аслида Гнейнинг уйида 2 йил 11 ой бўлганига эътироз билдирди.


Вазиятни ҳал қилинг ва фикрингизни ҳуқуқий асослантиринг.
3. Ҳиндистонда юз йиллаб давом этган мусулмон бошқаруви унинг тўлиқ исломлашувига олиб келмади. Акбар ҳукмронлиги даврида Камол исмли бир мусулмоннинг синглисига ҳинду динига мансуб Самер исмли шахс ҳиндларнинг урф-одатларига амал қилган ҳолда тўй-тантана қилиб уйланди ва сўнгра хотинини ҳам ислом динидан воз кечишга мажбур қилди. Орадан бироз вақт ўтгач Самер ва Камол ўртасида ўзаро келишув шартномаси асосида Жамол деган шахсга 20 кун ичида ғалла сақлаш учун омборхона қуриб беришди. Шартнома бўйича иш ҳақи тенг миқдорда бўлиб олиниши керак эди. Бироқ Самер қурилиш ишлари давом этаётган пайтда чап қўлидан жароҳат еганлиги туфайли Камол билан тенг даражада ишламади. Шу сабабли Камол иш ҳақидан кўпроқ хисса талаб қилди. Самер бунга рози бўлмади ва орада низо чиқди.
Ушбу масала Ҳиндистоннинг ўша давр қонунчилиги асосида қандай ҳал қилинади?

4. Ўрта асрларда Хитойнинг Чжен исмли фуқароси ўз амакиси Цзинни уйига яширинча кириб, ўғирлик содир этаётган пайтда қўлга тушиб қолади. Амакиси уни ёғоч билан роса калтаклаб, бошига ҳам бир неча марта уради. Натижада Чжен шу ерда вафот этади. Бундан дарғазаб бўлган Чженнинг отаси Хан эртаси куни укаси Цзинни юрагига пичоқ уриб ўлдиради.
Ушбу ҳолатга Хитой қонунлари асосида ҳуқуқий баҳо беринг ва масалани қонуний ҳал қилинг.
5. Англияда 1355 йилнинг кузида Уильям деган бир эркин деҳқон ён-атрофдаги 50 га яқин деҳқонларни бир жойга тўплаб, тартибсизликлар келтириб чиқариш мақсадида уларни ўз хўжайинларига қарши урушга чорлаб, нутқ сўзлади. Шу пайт қиролликнинг маҳаллий ҳокимият бошлиғи лорд-лейтенант ўз соқчилари билан келиб қолди ва Уильямни хибсга олиб, турмага ташлади. Уильямнинг шерикларидан бири Ричард соқчиларга қарата бир неча марта ов милтиғидан ўқ отди ва соқчиларнинг иккитасига оғир тан жароҳати етказди. Натижада Ричард ҳам қўлга олиниб, турмага ташланди.
Ушбу масала Англия қонунчилиги бўйича қандай ҳал қилинади? Суд Уильям ва Ричардга қандай жазо бериши мумкин?


Download 14.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling