Ўқув адабиётлари


Ўрта корхоналар эволюциясининг матрицаси


Download 0.58 Mb.
bet53/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
маъруза матни

Ўрта корхоналар эволюциясининг матрицаси

Бундай матрицанинг устунлиги фирма урта корхоналарининг хаёт циклининг турли босқичлари буйлаб тақсимланишидир. Масалан, юқори салохиятли «суроқ белгиси» шаклидаги урта корхоналар ва «ривожланаётган ғолиблар»ни келгусида «устивор ғолиблар» ва «даромад ишлаб чиқарувчи»ларга айланиши учун қўллаб-қувватлаш лозим. Потенциал «ютқазаётган» урта корхоналарни имкон қадар тезроқ «ечинтириш» керак. Етуклик ва пасайиш босқичларидаги урта корхоналардаги бизнесни шундай бошқариш керакки, уларнинг рақобат кучидан фойдаланиш имконияти яратилиши лозим. Ушбу урта корхоналарнинг хар қандай ортиқча пул маблағлари «ривожланаётган ғолиблар»ни ва усишнинг секинлашиш босқичини бошидан кечираётган урта корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилиши лозим.


Ушбу матрица хам, Мак Кинсей матрицаси каби, менежерларга урта корхоналар портфелининг мувозанатлашганлик даражасини бахолашга имкон беради. Мувозанатлашган портфелда «устивор ғолиблар» ва «даромад ишлаб чиқарувчилар», бир нечта «ривожланаётган ғолиблар» ва юқори потенциалли «суроқ белгилари» булиши лозим. Айни пайтда ушбу матрица урта корхоналар портфелининг динамикасини бахолашга имкон беради. Иккинчи томондан, ушбу матрица Мак Кинсей матрицасига қўшимчадир, чунки у купгина мухим омилларни акс эттирмайди.
Бундай технологиянинг устунликлари қуйидагилардан иборат:
- менежерлар учун диверсификация оқибатларини тахлил қилиш имконияти;
- алохида урта корхоналар уртасидаги керакли пул оқимларининг акс эттирилиши, фирманинг олий рахбарияти учун ресурсларни туғри тақсимлаш имконияти;
- урта корхоналар портфелининг мувозанат концепцияси урта корхоналарнинг хозирги структурасини аниқлашга ва узоқ муддатли даромадларни оптималлаштиришга имкон беради (мувозанатлашган портфель - компаниянинг кучли жихати булиб, мувозанатлашмаган портфел эса унинг заифлиги хисобланади).
Аммо урта корхоналар тахҳлилининг матрица технологияси маълум бир «қопқон»ларга олиб келиши мумкин:
- урта корхоналар сонининг куплиги фирма рахбарияти учун ахборотнинг ғоятда куплиги туфайли турли муаммоларни вужудга келтириши мумкин (амалда бу урта корхоналар сони 40-50 тага яқин булганда юз беради);
- урта корхоналар ва бутун компаниянинг молиявий устунликлари уртасида зиддиятлар вужудга келиши мумкин;
- матрица технологиясидан соддалаштирилган холда фойдаланиш вертикал интеграциядан ёки боғлиқ диверсификациядан фойдаланадиган компаниялар учун муаммолар вужудга келиши мумкин (урта корхоналар уртасидаги мухим стратегик муносабатларни ҳам хисобга олиш лозим).




  1. Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling