Ўқув адабиётлари


Компания мақсадларини ўрнатиш


Download 0.58 Mb.
bet9/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

Компания мақсадларини ўрнатиш.

Мақсадни аниқлаш стратегик кўриш ва компаниянинг ривожланиш йўналишларини аниқ мақсадга айлантириб беради. Мақсад - бу фирма бошқарув аппаратининг белгиланган вақтда аниқ натижага эришиш мажбуриятидир.


Фирманинг узоқ муддатли режалари аниқ ўлчанадиган конкрет вазифаларга айлантирилмагунча миссия ва фирманинг келажак ниятлари чиройли сўзлар бўлиб қолаверади. Мақсадни аниқлаш стратегик бошқаришнинг хал килувчи дақиқасидир.
Корпоратив мақсад - бу ташкилот ўз акционерларининг манфаатларига қандай қарашини кўрсатувчи биринчи хҳал қилувчи кўрсаткичдир. Мақсадга йўналганлик фирманинг бизнесини, асосий мақсадларини, характеристикаларини ва унинг етакчи фалсафасини ифодалайди. Мақсадга йўналганлик келгуси стратегик қарорлар учун ташкилий мазмун касб этади.
Корпоратив мақсадга йўналганликнинг уч асосий таркибий қисми қуйидагилардан иборат:

  • фирманинг бизнесини аниқлаш

  • унинг асосий мақсадларини белгилаш

  • корпоратив фалсафани аниқлаш.

Компаниянинг мақсадга йўналганлиги ва стратегиясини ифодалашга турли ташқи ва ички гурухлар таъсир кўрсатади (4-расм.)
Бизнесни аниқлашда қуйидаги саволларга жавоб бериш лозим:
- Бизнинг бизнесимиз нимадан иборат?
- У қандай бўлади?
- У қандай бўлиши керак?
Биргина бизнес билан шуғуллануви компания учун «Бизнинг бизнесимиз нимадан иборат?» деган саволга бериладиган жавоб қуйидаги саволларга жавоб топишни тақозо этади:
- кимнинг эҳтиёжи қондирилади (истеъмолчиларнинг қандай гурухлари)?
- қандай эхтиёжлар қондирилади (истеъмолчиларнинг қайси эхтиёжлари)?
- истеъмолчиларнинг эхтиёжлари қандай қондирилади (санъат ёки фарқ қилувчи устунликлар)?
Диверсияланган компания учун «Бизнинг бизнесимиз нимадан иборат?» деган савол икки табақада кўриб чиқилиши керак:
- хўжаликнинг ўрта бўғинлари учун истеъмолчига йўналтирилган (биргина бизнес билан шуғулланувчи компания учун ҳам);
- корпорация миқёсидаги хўжаликнинг ўрта буғинлари портфелига йўналтирилган.
Бу эса қуйидагиларни ўз ичига олади:
- компания портфелининг мақсадлари;
- хўжаликнинг ўрта буғинлари портфели диверсификацияси;
- портфелдаги хўжаликнинг ўрта буғинлари ўртасидаги баланс.




  1. Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling