Дастур номи
|
Электр ускуналарига хизмат кўрсатиш ишлари
|
Ажратилган соат
|
180
|
Мавзулар сони
|
30
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларга электр тармоқ ва жиҳозларини монтаж қилишда қурилиш меёрлари ва қоидалари билан таништириш, монтаж қилишни индустраллаштириш ва механизациялаш, монтаж қилиш услублари билан таништириш. Электр жихоз ва тармоқларига техник хизмат кўрсатишда “Электр ускуналарини ишлатиш” қоидаси билан таништириш ҳамда электр тармоқ ва жиҳозларини таъмирлаш турлари билан таништириш
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
-Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя қилади;
-Техник ишлатиш қоидаларига риоя қилади;
–Ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилади;
-Монтаж қилишда ишлатиладиган буюм ва материаллардан мустақил фойдалана олади;
-Электр ўтказгичларнинг маркалари, ишлатилиш соҳалари ва ўрнатилиш шартларини бажара олади;
-Асосий электроизоляцион материаллар ва уларнинг характеристикаларини таснифлай олади;
-Ўрнатиш ва мустаҳкамловчи буюмлардан мустақил фойдалана олади;
-Ёритқич ва ёритиш қурилмалар ҳақидаги маълумотларни билади;
-Атроф муҳит шароитига нисбатан ёритқичларни танлаай олади;
-Ёритиш электр жихозларининг схемалари ва тарқатиш қурилмаларининг турларидан фойдалана олади;
-Электр ўтказиш линиялирининг трассаларини белгилашда меёрий ўлчамларини белгилай олади;
-Ёритиш электр жихозларининг электр ўтказгичларини мустақил монтаж қилила олади;
-Электр жихозларинингш ҳароратини назорат қилиш усулларини билади;
-Электр тизим, тармоқлар ва электр таъминоти манбалари ҳақида умумий маълумотларни билади.
|
Билимлар
|
-Ўтказгич ва кабелларнинг алюмин ва мис толаларини бир-бирига улаш ва тармоқлаш;
-Кабелларни траншеяларда, блокларда, таянч конструкцияларда ўрнатиш;
-Кучланиши 1000 В гача бўлган электр жихозларини монтаж қилиш;
-Нимстанцияларнинг электр жихозларини монтаж қилиш;
-Заминлаш қурилмаларини монтаж қилиш;
-Электр жиҳозларининг юкламаси ва қизиганлигини назорат қилиш;
-Электр машина ва трансформаторларнинг чулғамлари изоляциясини қуритиш;
-Электр машиналарининг коллектор ва пластинкалари шчетларига техник хизмат кўрсатиш;
|
Кўникмалар
|
-Кабел линияларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
-Электр машинасини жорий таъмирлаш;
-Электр машинасининг коллекторини таъмирлаш;
-Электр мошинаси статор ва роторларининг пўлат ўзакларини таъмирлаш;
-Электр мошинасининг чулғамларини таъмирлаш;
-Электр мошинасининг якерини таъмирлаш;
-Трансформаторнинг мой сатҳини кўрсатувчи қурилмасини кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш;
-Трансформаторнинг чулғам изоляциясини таъмирлаш;
-Трансформатор мойини синовдан ўтказиш.
|
|