2022-2023 ўқув йилида институтда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари тўғрисида маълумот
Бакалавр: (кундузги)
60710600 - Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича)
60721000 - Газни чуқур қайта ишлаш технологияси
60721100 - Нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси
Бакалавриат (сиртқи) таълим шакли бўйича-
60711000 - Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича)
60810100 - Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш
Магистратура:
70310102 - Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
70810101 - Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (тармоқлар бўйича)
Т А К Л И Ф Л А Р
1) Институт битирувчиларини бандлигини таъминлаш борасида Вазирликлар ва Вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Карьера маркази иш фаолиятини янги босқичга кўтариш, битирувчиларни ишга жойлаштириш жараёнида Вилоятнинг йирик ООО “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистан Оперетинг Компанияси (Қандим мажмуаси), “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” УК, “Газлинефтқазибчиқариш” МЧЖ, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва бошқа корхоналар билан биргаликда фаол иштирокчи сифатида фаолият юритишини йўлга қўйиш мақсадида, 5321400-Нефть-газкимё саноати технологияси, 5310700 - Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича), 5320400-Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) ва 5321700-Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари йўналишилари битирувчиларини ҳамда профессор-ўқитувчиларни корхоналар билан яқиндан танишиши, амалиёт ўтиши, шунингдек, келгусида иш билан таъминлаш учун корхона ва Бухоро шаҳар ўртасидаги масофа (100 км) узоқлигини инобатга олган ҳолда қулай шарт-шароитларни (ётоқхона билан таъминлаш ва ўқув илмий ишлаб-чиқариш марказлари билан яқиндан танишиш) яратиб беришингизни сўраймиз.
2) Битирувчиларни ишга жойлаштириш тадбиркорликка йўналтириш ёшларга кенг имкониятларни яратишда имтиёзли кредитлар беришда банкларни янада фаоллигини ошириш ва истиқболдаги яратилаётган корхоналарга битирувчиларни танлов асосида ишга қабул қилишда фаол қатнашишларини таъминлаш.
3) Маркетинг ва талабалар амалиёти Республика ва вилоятимизнинг барча йирик корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш, талабалар янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни www.mehnat.uz ҳамда vacancy.argos.uz сайтларидан олишлари бўйича ва мутахассислик кафедра мудирлари томонидан талаба ва битирувчиларга ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашишига амалий ёрдам бериш ва мониторингини олиб бориш.
4) Республика ва вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий шароитидан келиб чиқиб, янги истиқболдаги корхоналарнинг барпо этилиши ҳисобига институтнинг моддий техника базасини инобатга олиб (классификаторда кўрсатилмаган) янги йўналиш ва мутахассисликларни очиш мақсадга мувофиқ. Масалан, Компютер графикаси ва муҳандислик анимацияси, Маҳсулотларнинг кимёвий таҳлили (озиқ-овқат маҳсулотлари), Қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар, Электроника ва коммуникация инжиниринги, Чарм-мўйна технологияси йуналишлари буйича иш олиб боришимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |