Ўқув қўлланма футбол андижон 2014
Download 474.5 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Манёрв қилиш
- Рақибни чалғитиш
- Финтлар ; Зарба бериб финт қилиш.
- Қочиб қолиб финт қилиш.
Ҳужумда шахсий тактика бу футболчининг муайян мақсадни кўзда тутган ҳаракатлари, унинг мазкур ўйин вазиятида бир қарорга келиш мумкин бўлган бир қанча имкониятлардан энг тўғрисини танлай билиш, Футболчининг тўп ўз жамоасида бўлганда рақибнинг диққат-эътиборидан четгачиқа олиши, ўзи ва шериклари учун ўйнадиган бўш жоёй топиши ҳамда пайдо қила билиши керак бўлиб қолган тақдирда эса ҳимоячи билан курашда ютиб чиқа олишига асосланади. Тўпсиз ҳаракатлар қуйидагилардан: очилиш, рақибни чалғитиш ва майдонинг айрим қисмида ўйинчиларни сон жиҳатдан ортиқлигини яратишдан иборатдир.
Очилиш-бу футболчининг шерикларидан тўп олиш учун шароит қулай бўладиган жойга ўтиш. Моҳирлик билан очилиш учун ҳужумчи у ёки бу вазиятининг қанчалар қулайлигини жуда яхши баҳолай оладиган бўлиши керак. Муваффақият кўп жиҳатдан ҳужумчининг тўп қабул қиладиган вазиятга қанчалар тез чиқиб олишига ва тўп олганда кейин қандай ҳаракат қилишига боғлиқ. Манёрв қилиш-бу футболчининг очилиб чиқиш ва рақибни чалғитиш ҳаракатларининг кўп марталаб жой алмаштириши. Ҳамма ҳаракатларнинг натижаси, пировардда матчнинг қандай тугаши, ўйинчилар қанчалар тўғри вазият танлашга, тўпни диққат-эътиборидан четда қолдирмай футболчига шерикларидан қанчаси ўзини “таклиф этиши” га боғлиқ. Рақибни чалғитиш- бу шерикларига шахсий ҳаракат учун қулай шароит яратиб бериш мақсадида футболчининг ҳаракатланиши. Қўриқчисини эргаштириб кетиш мақсадида маълум зонага сохта ҳаракатлана бориб, ё тўпи бор ўйинчининг, ёки дарвозага бевосита хавф солиш учун қулай вазиятда турган шеригининг бемалол ҳаракат қилишни таъминлаб бериш яхши манёвр ҳисобланади.Финтлар; Зарба бериб финт қилиш. Тўпи бор ўйинчи ҳимоячига яқинлаша туриб, унга 3-4 м қолганда, гўё тўпни шундоққина рақибга тепмоқчидек оёғини қаттиқ орқага тортади. Рақиб зарба тегишига чоғланиб, ўйинчи ёнидан ўтиб кетганига тез эътибор беролмай қолади. Қочиб қолиб финт қилиш. Тўпи бор ҳужумчи тўппа-тўғри ҳимоячига қараб кетаверади. Орада 2-3 масофа қолганида ҳужумчи чап томонга кетмоқчидек ҳаракат қилади-да кейин максимал тезликда ҳимоячининг ўнг томонидан айланиб ўтиб кетишга ҳаракат қилади. Download 474.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling