Ўқув машғулотлари мавзулари ва соатлар тақсимоти


Download 127 Kb.
bet2/9
Sana10.01.2023
Hajmi127 Kb.
#1087281
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Xorazmmamunakademiyasivauningdunyoilmfanitaraqiyotidagao`rni

К и р и ш.

Мустақиллигимиз тарихига ёзилаётган ҳар бир саҳифада мамлакатимизда содир бўлаётган улкан бунёдкорлик ишлари, маданий юксалиш, маънавий ютуқларимиз муҳрланиб бормоқда. Маънавий – маданий тараққиёт соҳасида амалга ошираётган эзгу ишларимизни дунё эътироф этиб, тан олмоқда.


Мустақил тараққиёт йўлида кечаётган ҳар бир йилимиз буюк ташаббуслар ва тарихий – маданий воқеалар йили бўлиб қолмоқда.
Ўтган йил сарҳисобига назар солар эканмиз, дунё илм – фани тараққиёти тарихида муҳим воқеа бўлиб қолажак Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик тўйини ва бу тантаналарда бавосита “тўйбоши” лик масъулиятини олган ЮНЕСКО нинг иштирокини ғурур билан эслаймиз.
Ана шу тантанали маросимда Ватанимиз, халқимиз, илм – фанимиз ва маданиятимиз тарихини ўрганиш ва қайта тиклаш бўйича кўплаб халқаро анжуманлар ташаббускори, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов 2006 йил 2 ноябр куни “Илму маърифат зиёси ҳеч қачон сўнмайди” мавзусида нутқ сўзлади. Президентимиз ўз нутқида жаҳон цивилизациясининг дурдонаси сифатида шуҳрат қозонган Хоразм Маъмун академиясининг шонли тарихи, ушбу масканда илму фан билан шуғулланиб, дунёга танилган аллома боболаримиз фаолияти тўғрисида тўхталиб, қайта ташкил этилган ушбу илм даргоҳининг бугунги салоҳияти, истиқболи порлоқ эканлигини такидлаб ўтди.
“Дорул – ҳикма” – Хоразм Маъмун академиясининг умумбашарий миқёсда тарихий хизматларига тўхталиб, юртбошимиз алоҳида белгиладики, Хоразм Маъмун академияси олимлари Шарқ ва Ғарб ўртасида ўзига хос маънавий – маданий кўприк, умуминсоний қадрият ва маданиятлар силсиласида узвий бир халқа вазифасини адо этганлар.
Ёшларимизда тарихий меросимизга чуқур ҳурмат ва эътибор, фахр ва ғурур туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида Президентимиз ўз нутқида Хоразм Маъмун академияси фаолияти тарихи ва унинг илмий меросини таълим муассасаларида ўқитиш таклифини киритди.
Ушбу таклиф инобатга олиниб, ижодий ўрганилган ҳолда 2007 йил 25 январда Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлигининг Хоразм Маъмун академиясининг бой илмий меросини ўрганиш бўйича 10 соатлик (6 соат маъруза, 4 соат семинар) факультатив дарс ва семинар машғулотларини ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги Буйруғи эълон қилинди. Буйруқда ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш чора – тадбирлари белгилаб берилган.
Ушбу курсни ўқитишда асосий ўқув – тарбиявий мақсад талабаларга Хоразм Маъмун академияси илмий мероси, унинг тарихий аҳамияти ва жаҳон илму фани ривожидаги салмоғи тўғрисида чуқур билим, бериш ҳамда ана шундай буюк мерос ворислари бўлган ёшларимизда ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш сари йўналтирилмоғи лозим.

Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling