ЎҚув материаллари
Компьютер билан табиий тилда мулоқот воситалари
Download 0.7 Mb.
|
12 МАЪРУЗАЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрганувчи тизимлар.
- Когнитив моделлаштириш.
Компьютер билан табиий тилда мулоқот воситалари. Маълумки, хар бир компьютер ўз тилига эга, лекин бу тилда ифодаланган натижалар оддий фойдаланувчи учун тушунарсиз бўлиши мумкин. СТ нинг яна бир асосий масалаларидан бири бу Компьютер билан оддий тилда мулоқот қилиш. Агарда бир тилдан иккинчи тилга таржима қоидаларини мантиқий ёзишни иложи бўлса, у ҳолда шундай воситалар яратиш мумкин бўлардики, улар орқали Компьютер га оддий тилда масала қўйиларди ва ўз навбатида Компьютер ҳам натижани оддий тилда чиқарган бўлар эди. Ушбу муаммо Компьютер билан табиий тилда мулоқот соҳасининг асосий муаммосидир. Бу ерда 4 та муҳим муаммони ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Машина таржимаси; 2. Маълумот излаш – катта маълумотлар базасида керакли маълумотни топиш. Ҳозирги пайтда излаш фақат калит сўзлар орқали амалга оширилади. компьютер маълумотни контекст бўйича ёки ўхшашлик бўйича излаш имкониятига эга эмас. 3. Ҳужжатлар генерацияси – компьютердаги бирор шаклдаги ҳужжатларни бошқа тилда унга эквивалент ҳужжатга ўтказишда фойдаланиш. 4. Компьютер билан мулоқот – тайёргарликга эга бўлмаган фойдаланувчи билан компьютер орасидаги диалогни ташкил қилиш. Ўрганувчи тизимлар. Биз биламизки, яратилган ҳар бир тадбиқий дастур фойдаланувчи учун зарур бўлган ўрганувчилик қобилиятига эга бўлиши керак. Олдинги вақтларда дастурчилар бу вазифани бажаришар эди. Шахсий компьютерларнинг пайдо бўлиши билан дастур тузувчиларнинг роли кескин ўзгарди. Фойдаланувчига дастурлаш сабоқлари беришга нисбатан фойдаланувчи олдида турган конкрет масала қийинчиликларини компьютерга ўргатиш осон бўлиб қолди. Вақт ўтиши билан электрон жадваллар, БББТ ва матн процессорлари каби дастур маҳсулотлар сунъий тафаккурга эга бўлган компоненталар билан бойитилади (ўргатувчи воситалар, табиий тилда мулоқот ва билимларга асосланган тизимлар имкониятларини амалга оширувчи воситалар билан). Когнитив моделлаштириш. Когнитив моделлаштириш мақсади инсон мияси функцияси ва фикрлаш жараёнини назарияси, концепцияси ва моделини яратишдир. Когнитив моделлаштириш орқали нафақат асаб касалликларини диагноз қилиш ва даволаш, балки бирор масалани ечишда инсон онгида рўй берадиган жараёнларни тушуниб олишга имкон беради. Бу йўналиш натижаларини ҳар хил мақсадда компьютерларни лойиҳалашда ишлатиш мумкин. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling