Визуал маълумотларни қайта ишлаш ва робототехника. Робототехника соҳасидаги изланишлар СТ нинг компьютерларни кўриш воситалари, айрим мухитда объектлар устида манипуляция қилиш билан таъминлаш мақсадидаги тадқиқотлари таркибига киради. Бу изланишлар уч йўналишда олиб борилади.
- қабул қилувчи элементларни ишлаб чиқариш (айниқса қуриш) ва қабул қилиш тизимидан келган маълумотларни қайта ишлаш;
- манипуляторлар ва уларни бошқарувчи тизимларни яратиш;
- фазода кўчиш ва объектлар устида манипуляция қилиш (фаолиятни режалаштириш) эвристикаларини аниқлаш.
Ҳозирги даврда яратилган ЭС айримлари улар қўлланиладиган соҳадаги экспертлардан қолишмайди. Масалан, ДЕС фирмаси компьютерларга харидор талабини олдиндан айтиб бериш ва фойдаланувчи талабига мувофиқ компьютер конфигурациясини аниқлаш масалаларида ЭС дан фойдаланишмокда ва ойига фирмага 200000 доллар фойда келтирмокда. Бошқа ЭС (PROSPECTOR) 100 млн. долларлик молибден захирасини аниклаб берди, бунгача хеч бир мутахассис (9 тадан) бу айтилган жойда заҳира борлигини тасаввур ҳам қилмаган эди.
2-маъруза. Билимларга асосланган тизимлар тузилиши ва амал қилиши. Эксперт тизимлари
Билимларга асосланган тизимлар. Билимларга асосланган тизимлар шундай интеллектуал компьютер дастурлар бўлиб, улар билимлардан ва хулоса процедураларидан фойдаланган ҳолда ечилишда шу соҳа экспертини жалб қилишни зарур қилиб қўядиган масалаларни ечади. СТ соҳасида терминология ҳали тўла турғунлашмаганлиги сабабли, "Эксперт тизимлар" ва "Билимларга асосланган тизимлар" тушунчалари эквивалент деб ҳисобланади. Билимларга асосланган тизимларда конкрет предмет соҳасидаги муаммони ечиш қоидалари (эвристикалар) билимлар базасида (жамланмаси) сақланади. Тизим олдига муаммо фактлар мужмал кўринишида қўйилади ва тизим шу фактлар асосида билимлар базасидан хулоса чиқаришга харакат қилади. Эвристикалар - хулоса қоидалари бўлиб, улар маълум фактлар асосида ечимни топишга хизмат қилади.
Масалан, тиббий ташҳис қўйиш вақтида бемор ҳақида қуйидаги фактлар маълум: юқори харорат, кўз ёшланиши, бош оғриғи. Бу фактлар бўйича врач беморни грипп касали деб ташҳис қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |