ЎҚув материаллари


Билимларга асосланган тизимнинг функционал тизими


Download 0.7 Mb.
bet6/21
Sana07.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1173321
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
12 МАЪРУЗАЛАР

Билимларга асосланган тизимнинг функционал тизими. Худди шу ташҳисни билимларга асосланган компьютер тизими қилиши мумкин, агарда ундаги билимлар базасида керакли қоида ва эвристикалар мавжуд бўлса. Айтиш мумкинки БАС ларнинг сифати ББ нинг ўлчами ва сифати билан аниқланади.
Тизим қуйидаги такрорланувчи тартибда ишлайди: таҳлил на­тижалари ёки берилганларни танлаш (сўраш), кузатишлар, натижалар интерпретацияси, янги маълумотларни ўзлаштириш, қоидалар ёрдамида вақтинча гипотезаларни келтириб чиқариш ва яна берилганлар ва таҳлил натижаларни танлаш. Жараён охирги хулоса учун етарли маъ­лумотлар олиш учун етарли бўлганда тўхтайди.

Соддароқ тизимлар, диалог режимда ишлайди, яъни консульта­ция режимида ишлайди. Тизим фойдаланувчига ечилаётган масала бўйича бир қатор саволлар беради ва "Ҳа" ёки "Йўқ" жавобларига асосланиб, янги фактларни қайд қилади.
Ихтиёрий вақтда тизим уч хилдаги билимга эга бўлади:
1. Структуралаштирилган билимлар - предмет соҳаси ҳақидаги статистик билимлар. Бу билимлар аниқлангандан кейин ҳеч қачон ўз­гармайди.
2. Структуралаштирилган динамик билимлар - предмет соҳадаги ўзгарувчи билимлар бўлиб, улар янги маълумотлар пайдо бўлиши би­лан ўзгариб боради. Масалан, юқоридаги мисолдаги 3 та фактор ва хулоса ўртасидаги боғланиш структураланган динамик билимга киради.
3. Ишчи билимлар - конкрет масала ёки консультация ўтказишда қўлланиладиган билимлар юқоридаги мисолдаги беморнинг харорати баландлиги шундай билимга мисол бўлади.
Билимлар ҳаммаси ББ да сақланади. Улар тизимлаштирилган, хар бир билим кўрсаткичларига (алоҳида белгиларига) эга бўлади. Бу кўрсаткичлар ёрдамида билимлар ББ дан олинади (ўқилади).
Билимларга асосланган тизимлар ҳусусиятлари.
1. Экспертиза фақат битта конкрет соҳада олиб борилиши мум­кин. Масалан, компьютер конфигурациясини аниқлаш учун тузилган дастур тиббий ташҳис қўя олмайди.
2. ББ ва хулоса механизми алоҳида компонента ҳисобланади. Масалан, битта конкрет соҳа учун яратилган хулоса механизмидан бошқа ББ учун ҳам ишлатиш мумкин.
3. Қўлланилиши мумкин булган соҳа - масалаларни дедуктив усулда ечиш. Масалан, қоида ва эвристикалар "Агар - у ҳолда" кў­ринишида ёзилади.
4. Тизим масалани ечиш йўлларини тушунтириб бериши мумкин. Одатда эксперт "Нимага" деган саволга жавоб бера олмаса, бунда унинг хулосасини инобатга олмаймиз.
5. Чиқувчи натижалар сифат хусусиятига эга (сон, яъни миқдорий эмас).
6. Билимларга асосланган тизимлар модул тамойилида ярати­лади ва бу ББ сини ўсиб боришини таъминлайди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling