ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
Манбалар 1. Чех деҳқонларининг аҳволи ҳақида
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
Манбалар
1. Чех деҳқонларининг аҳволи ҳақида (1405 й. Бржезновский монастирининг урбариясидан) а) Бржезнов қишлоғи. Бржезнов қишлоғида яшовчи ҳар бир киши ўз қара-моғидаги ҳар бир...., чек ери учун ҳар йили 3 тадан товуқ тўлаб, 15 ғарам-ғалла янчиб бериши керак. Ҳар бир ғарам 50 боғдан бўлиб, ҳар 15 боғдан 4 стрихон янчилган дон чиқишн керак, шунинг билан бирга ҳар бир йиғим-ўрим пайтида 4 кун ғалла янчиб беришлари керак... Яна улар пичанни ўриб, алоҳида жойга тахлаб ҳам беришлари лозим. Лекин монастнрь пичан ўриш ишларини олдиндан ҳисобга олиб, уни ташиб олиш ҳақида ўзи ғамхўрлик қилиши керак. Шулар билан бирга қишлоқ аҳолисига буйруқ берилганда 3 кун овга чиқишлари лозим. Яна ҳар бири 3 тийиндан пул солиғи ҳам тўлаши керак. Манданинг полизи. Манда полизчи ҳам, Питель полизчи ҳам ўз полизлари учун муқаддам Маргарита кунида 2 копа163 ва 10 тийиндан, муқаддам Мартин кунида 2 копа ва 10 тийиидаи тўлов тўлайдилар. Хмелькор164. Шунингдек, Невстун Хмелькор, муқаддас Маргарита кунида 75 тийин ва муқаддам Мартин кунида ҳам 75 тийин тўлов тўлайди. Икки ҳафта хмелзорда ишлаб беришга мажбур. Клишон полизи. Қляшон полизи ҳам муқаддас Маргарита кунида 2 копа ва муқаддас Мартин кунида 2 копа тўлов тўлайдилар. б) Хайно қишлоғи165. Барча вилланлар (деҳқонлар) ҳам у срда тубандаги қайд қилинган ишларни бажаришга мажбурдирлар: биринчидан, улардап ҳар бири бир дедина учун ярим кун кузги шудгор ҳайдаши, эртаси ярим кун баҳорги шудгор ҳайдаши ҳамда ҳар бир дединадан 32 ғарам ғалла ўриб-йиғиб бериши лозим. Уларнинг ўрган боғларининг йиғиндиси шундай: баҳорги экинларни ҳисобламаганда 27 ғарам, 600 боғ кузги экинлар Ҳар бири бнр дедина учун яна икки кун баҳорги экинларни йиғнштириши шарт... Шунинг бнлан бирга пичанни қуритишлари ва уларни араваларга юклашлари, колонлар эса уларни ташишлари (қуритишлари) керак. Барча полизларда сабзавотларни экишлари ёки ўтқазишлари ҳам шарт. Шунингдек, қанча нўхат етиштирилган бўлса барчасини йиғиб-териб олишлари шарт. Қўйларнинг юнгини ювиб туришлари ва йилда бир марта қирқиб туришлари ҳам шарт. Шу билан бирга у ерда қурияларга қарашли сабзавотлар экилган катта иккита полиз ҳамда юқорида кўрсатилган вилланларга қарашли кичик олтита полиз бор. Шунингдек, ҳар қайси виллан бир дедина учун 2 та жўжа ва тухум, ярим копа тўлаши шарт. У ерда йиллик чинш 27 тийин атрофида. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling