ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
Манбалар Мюнцер феодаллар ҳақида
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мюнцер феодал эксплуатацияси ва феодаллар билан кураш ҳақида 198
Манбалар
Мюнцер феодаллар ҳақида196 Кўринглар, бизнинг ҳоким ва князларимизнинг фойдахўрли-гининг бош сабаби ўғирлик ва қароқчиликдир. Улар нимани истасалар, шуни эгаллайдилар; сувдаги балиқлар, осмондаги қушлар, ердаги ўсимликлар ҳам- маси фақат уларга тегишли бўлиши лозим, яна шулардан кейин улар (князлар): ўғирлик қилма — худо шундай ҳукм қилган деб камбағаллар ўртасида худонинг панд-насиҳатини тарқатардилар. Лекин улар ўзлари учун бундай тақиқни мажбурий деб ҳисобламайдилар. Шундай қилиб, улар бутун дунёдаги ҳамма халқларни эзиб, камбағал деҳқон ва ҳунармандларни талаб, хона- вайрон қиладилар. Агар уларнинг қандайдир энг кичик бирор нарсасини олса, уни дарҳол дорга осадилар. Доктор Люгнер197 эса «Омин!» деб ҳукм қилади. Камбағалларнинг уларнинг душмани бўлишига хўжайинларнинг ўзлари айбдорлар. Улар камбағаллар нафрати сабабларини бартараф этишни истамайдилар, шундай экан уларнинг ҳам хотиржам, тинч яшашга ишончлари йўқ. Мен худди шундай гапираман. Шу каби нутқларим учун мёни исёнчи дсб аташади. Майли атайверсинлар. Мюнцер феодал эксплуатацияси ва феодаллар билан кураш ҳақида198 ...Даниланинг (7), Апокалипсиснинг (7) матнлари ва римликларга мактуб (13)199 асосида князлар жамоанинг хўжайинлари бўлмасдан, балки унинг хизматкорлари бўлишлари лозим. Улар ўзларига ёққанича иш қилмасдан, балки адолат билан иш кўришлари лозим. Худо қачон ва қайси буйруғида князларга шундай ҳокимият берган, яъни биз камбағаллар обу ҳавонинг яхши кунларининг барчасида князлар ерида баршчина хизматини ўтаймиз, ёғингарчилик кунларида эса терга ва қонга беланиб, ўз еримизда ишлаймиз. Бизни ҳамма вақт уларнинг ўтлоқзорларини ўришга, ерларини ҳайдашга, экин экишга, ёввойи ўтларни чопиб ташлашга, ерни тозалашга, дон янчишга (ювишга, тарашга, зиғир толасини йиғиришга, сабзи теришга) ва бошқаларга мажбур қилишларига худо ўз адолатлилиги билан қараб туролмайди. Уларнинг шармандали ҳокимиятига ва босқинчилик ҳуқуқларига лаънатлар бўлсин. Умумий хазинага тушиб, бутун мамлакат манфаати учун ишлатилиши лозим бўлган солиқ, бож ва йиғимларни виждонсизларча ўзларига ўзлаштираётган ёвузлар ва золимлар ҳақида нима дейиш мумкин. Агар бу ҳақда кимдир ғинг деб кўрса борми, шу заҳотиёқ унга ватан хоини каби муносабатда бўладилар: уни азоблайдилар, бошини кесадилар, танасини тўртга бўладилар. Қутурган итга нисбатан унга кам ачинадилар... Ҳа, уларнинг ҳокимияти худо томонидан берилган ҳокимият эмас. Улар шайтоннинг сафдошларидирлар, уларнинг ҳукмдори — иблисдир. Бу Моабни ва Бегемотни ағдариш худога ёққан ҳақиқий иш бўлур эди. Ёзувда уларни худо хизматкорлари эмас, балки илонлар ва бўрилар деб атайди. Агар сиз ҳозиргача жон солиғи тўлаб келиб, крепостной бўлиб келган бўлсангиз, эндиликда ўз устингиздан ва ўз қадр-қимматингиздан, барчасидан бутунлай маҳрум қилинган қул бўлиб қоласиз. Сизларни Туркиядаги каби сигир ва ҳўкизларни, отлар ва бошқа ҳайвонларни сотганларидек, сотадилар. Қайғу, йўқсизлик сизнинг болаларингизга қолади. Сиз уларга шундай бахтсиз мерос қолдирасиз. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling