ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Download 1.44 Mb.
bet69/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

«Моддалар мактуби»200
Ҳурматли, ақлли, мурувватли жаноблар, дўстлар ва меҳрибон қўшнилар. Ҳозиргача шаҳарларда ва қишлоқларда камбағаллар руҳоний ва дунёвий ҳукмдорларга, шунингдек, барча ҳокимларга гарчи жимжилоғини ҳам тегизмаган бўлсалар-да, уларга худога ва адолатга тамомила зид равишда жуда катта оғирликлар солинди. Агар камбағаллар ўзларининг ёки келгуси авлодларининг бутун дунё бўйлаб гадойлик ҳассаси билан юришларини исташмасалар, бу азоб-уқубатларга чидашлари ёки кўникишлари мумкин эмас. Шунинг учун христиан бирлашма-сининг режаси ва дастури имконияти борича қуролли курашсиз ва қон тўкишсиз худо ёрдамида озод бўлишни кўзда тутади. Умумий келтирилган моддаларда христиан фойдасига тааллуқли бўлган барча ишларда бирлашиш ва биродарларни тақдирлаш акс эттирилган. Шунинг учун бизнинг дўстларча илтимосимиз ва биродарларча интилишимиз шундан иборатки, сизлар умум христиан ишининг фойдаси учун биродарлик илтифотининг қайта тикланиши унинг ривожланиши ва янада кўпайиши учун ўз ихтиёрларин-
гиз билан дўстларча бу христиан бирлашмаси ва бирлигига кирсангизлар. Агар сиз шундай қилсангизлар худонинг биродарлик илтифоти ҳақидаги буйруғини бажарган бўласиз. Агар сизлар рад қилсангизлар, биз буни ҳеч қачон кутмаймиз, албатта, биз сизларни дунёвий муртадлар деб эълон қиламиз. Хатимиз кучи билан ўз ниятларингиздан қайтиб, ўз истакла-рингиз билан христиан бирлашмасига кирмагунларингизча, бизлар сизларни шу ҳолатда деб ҳисоблаймиз. Буларнинг барча-сини биз холис ниятдалигимиз учун сизлардан, бизнинг қиммат-ли жанобларимиздан, дўстларимиздан ва қўшниларимиздан яши-ришни истамаймиз. Жамоадан ва кснгашдан бу хатимизга ёзма жавобни ушбу вакилнинг худди ўзи орқали олишни истар эдик. Худонинг буйруғи мана шундаи иборат.
Дунёвий муртад қилиш тубандагилардан иборат. Христианлик бирлашмасида турган барча кишилар ўзларининг бурчи ва юксак вазифаси қилиб шуларни ҳисоблашлари керак, яъни биродарлик бирлашмаларига киришни хоҳламаган ва умумий христианлик ишига ёрдам қилишни истамаган кишилар билан ҳеч қанақа муомала қилмасликлари керак; улар билан биргаликда овқат емасликлари, сув ичмасликлари, бирга чўмилмасликлари, бирга дон янчмасликлари, бирга сувга қармоқ солмасликлари, бирга ер ҳайдамасликлари, бирга мола босмасликлари лозим. Шунингдек улар учун овқатлар, кийим-кечак, ўтин, ичимлик, гўшт ёки бошқа нарсалар олиб келиш ёки етказиб бериш қатъий ман қилинади. Уларга ҳеч нарса сотилмасин ва улардан нарса сотиб олинмасин. Уларга улар ихтиёрнда бўлмаган бозорларнинг барчасига, жамоат ўрмонларига, сув ва ўтлоқзорларга кириш қатъий ман қилинсин. Бизнинг бирлашмамизга кирган одамлардан қайси бири юқоридаги талабларни бузса, у ҳолда уни зудлик билан жамиятдан чиқариш зарур. Юқоридаги жазо шартлари билан уни ҳам жазолаб, хотини, болалари билан биргаликда уларнинг олдига ҳайдаб юбориш керак.
Ҳар бир сотқинликлар, зулм ва зарарлар поп черковлари, монастирлари ва қасрларидан келиб чиқаётганлиги ва тарқалаётганликларини назарда тутиб, улар ҳозирдан бошлаб дунёвий муртад бўлган ҳолда турибдилар деб эълон қилинадилар. Черковларни ва монастирларни ўз хоҳишлари билан рад қилган дворянлар, монахлар ва поплар худди бошқа ёт одамлар каби од-
дий уйларига кетишни ва бу бирлашмаларга киришни истасалар, улар очиқ кўнгиллик, дўстона муносабатда барча мол-мулклари билан қабул қилинишлари керак. Бундан кейин уларга жамоат ҳуқуқлари бўйича ўзаро ишончи ва ҳурмат билан қараб, ҳеч қанақа зарар етказмасдан муносабатда бўлиши лозим...



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling