ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Манбалар «Поместьелар ҳақида капитулярий»


Download 1.44 Mb.
bet25/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Манбалар
«Поместьелар ҳақида капитулярий»62

1. Бизнинг шахсий эҳтиёжимизни қондириш учун поместьемизни кимга белгилаб берган бўлсак, дейилади ҳужжатда63, у бошқа одамларга эмас, балки тўлиқ ҳолда биз учун хизмат қилишини истаймиз.


2. Бизнинг поместьемиздаги одамларимиз билан яхши муносабатда бўлишсин ва ҳеч ким уларни хонавайрон бўлишга йўл қўймасин.
3. Бошқарувчилар бизнинг одамларимизни ўзларига хизмат қилдиришни ўйламасинлар, улардан баршчина, ўрмонларни қирқишни ва ўз фойдалари учун бошқа ишларни бажартиришни талаб қилмасинлар; улардан — қовоқ, боғ мевалари, олма, товуқ, тухумдан ташқари қандай бўлмасин бирор нарсани — отми, буқами, сигирми, чўчқами, қўйми ёки бошқа совғаними талаб қилмасинлар.
4. Ўз одамларимиз бизга ўғирлик билан ёки бошқа ҳаракатлари билан зарар келтирсалар, тўлиқ ҳолда унинг ўрнини тўласинлар. Ундан ташқари, жиноятчи- лар қонун бўйича қамчи билан қаттиқ савалансинлар, қотиллик ва ўт қўйганликни истисно қилган ҳолда бизнинг фискларимизда64 ёки поместьемизда яшовчи эркин кишилар, агар жиноят қилсалар, қонун олдида жавоб берсинлар ва жарима сифатида тўланган нарса- лари, мол бўладими ёки бошқа бирор нарсами, бизга топширилиши лозим.
5. Бизнинг бошқарувчиларимиз бизнинг ишларимизни — экин экиш, чопиш, ҳосилни йиғиш, пичан ўриш, узум узиш пайтида бажаришлари зарур. Уларнинг ҳар
бири иш вақтида, ишнинг яхши ва бекаму-кўст бўлиши учун, ҳамма жойда, ҳар доим ишни қандай олиб бориш ҳақида кўрсатма бсриб кузатиб туриши лозим. Агар (ўзи) йўқ бўлса ёки қаергадир боролмаса, бизнинг одамларимиздан яхши вакилни ёки бошқа ишончли кишини ишимизнинг яхши бажарилиши учун қараб туришга тайёрлаши керак.
7. Ҳар бир бошқарувчи, унга нима хизмат топширнлган бўлса, ўз хизматини тўлиқ бажариши лозим,, агар кўпроқ хизмат қилиш зарур бўлиб қолса, шу хизматни бажариш учун одамларни кўпайтириш керакми ёки хизматни бажариш учун вақтни кўпроқ ажратиш керакми, бошқарувчи ўзи ҳисоблаб чиқиб кўрсатма бериши зарур.
8. Бизнинг бошқарувчиларимиз бизнинг токзорларимизни ўз қарамогига олганликлари сабабли уни яхши парвариш ҳам қилишлари зарур, винонинг ўзини идишларга солиб, вино бузилиб қолмаслиги учун уни диққат билан кузатиб туришлари ҳам лозим; бошқа оддий винони эса поместьедаги амалдорларии таъминлаш учун сотишлари керак. Лгар бундай вино бизнинг поместьемизни қондириш учун юборилгандан кўпроқ сотилади-ган бўлса, у ҳолда бизга хабар қилиш зарур, биз эса ўзимизнинг фикримизни маълум қиламиз. Токнинг чиқиндиларини бизнинг эҳтиёжимиз учун юборишлари керак. Бизнипг поместьсларимиздан вино билан тўланадиган оброк бизнинг вино сақланадиган ертўлалари- мизга жўнатилиши лозим.
9. Бизнинг саройимизда биз қандай ўлчовга эга бўл- сак, ҳар бир бошқарувчи ўз округида шундай ўлчовга — модий65, секстэрий, секстарийлик ситул ва коробга66га бўлишларини истаймиз.
11. Бизнинг поместьемиздаги бизнинг гаровга ушланган одамимизии, бошқарувчилардан бирортаси ўзининг вассалига айлантирмаслиги лозим.
18. Бизнинг тегирмонларимиз қошида товуқ, ўрдаклар бўлиши зарур, қандай тегирмонлигига қараб, қанча кўп бўлса шунча яхши.
19. Поместьеларимиздаги асосий ғалла омборлари қошида товуқларнинг сони 100 дан, ғозларнинг сони ўт-
тиздан кам бўлмасин. Хуторларда эса товуқларнинг сони 50 дан, ғозларнинг сони 12 дан кам бўлмасин.
20. Ҳар бир бошқарувчи ҳукмдор саройига йил мобайнида махсулотнинг кўп миқдорда келиб туриши учун ғамхўрлик қилсин...
23. Бизнинг ҳар бир поместьемизда бошқарувчилар сигир, қўй, эчкилар учун мумкин қадар кўпроқ оғилхона сақлашсин, бусиз сира мумкин эмас.
24. Ҳар бир бошқарувчи қачонки бизнинг столимизга ниманидир қўйиши лозим бўлса, бунинг учун у жавобгар шахс ҳисобланиб, унинг қўйган нарсалари яхши ва аъло даражада бўлсин, жуда ҳалоллик билан озода ҳолда тайёрланиши зарур.
31. Ҳукмдорнинг қарамоғида яшовчи (провендарийларга)67 ва аёллар уйига ҳам нима бериш керак бўлса ҳар йили ажратилиб... ўз вақтида тўлиқ ҳолда тарқатилсин, лекин буларнинг қаердан олинганлиги ва нима иш учун сарфлан-ганлигини бизга хабар қилишни ёддан чиқармаслик лозим.
32. Ҳар бир бошқарувчи сотиб олибми ёки бошқа бирор йўл биланми доимо ва биринчи даражали уруғга эга бўлиш учун ғамхўрлик қилсин.
33. Уруғ учун ишлатилишга ажратилгач ва бошқа ишларга сарфланган қолган ҳамма маҳсулотлар бизнинг буйруғимизгача сақланиб, бизнинг буйруғимизга мувофиқ сотилсин ёки бўлмаса запасда қолдирилсин.
34. Қўл билан тайёрланадиган ёки бажариладиган ҳамма нарсани диққат билан кузатиб бориш зарур, жумладан: мол ёғи, қуритилган гўшт, янги гўшт, узум виноси, уксус, майда мевалардан ишланган вино, қайнатилган мева шарбати, тайёрланган балиқ, горчица, пишлоқ, ёғ, пиво, асалли ичимликлар, табиий асал, ун — буларнинг барчаси жуда озодалик билан тайёрланиши ва ишланиши лозим.
36. Бизнинг ўрмон, чакалакзор ва қўриқхоналаримиз яхши қўриқланиши зарур; агар қайси жойларни тозалаш қулай бўлса, тозалаб бундай далаларда бута ва ўрмонларнинг ўсишига йўл қўймаслик лозим, қаерда ўрмон бўлиши зарур бўлса, у жойда сира ҳам дарахтни чопиш ва қирқишга йўл қўйилмасин, чакалакзор, қўриқ-
хоналардагн ҳайвонларни қўриқлаш керак бўлган қирғий ва лочинларга ҳам диққат билан эътибор бериш зарур... Бошқарув-чилар, шунингдек оқсоқоллар ва уларнинг одамлари, бизнинг ўрмонимизга чўчқаларни ўтлаш учун киритишса, у ҳолда улар биринчи бўлиб белгиланган десятинани тўлашсин, бу билан улар бошқаларга тўлиқ десятина тўлашда яхши ўрнак кўрсатишсин.
37. Бизнинг экин майдонларимизга ишлов бериб, яйловла-римизни доимо қўриқлаб туриш лознм.
38. Бизнинг эҳтиёжимиз учун доимо етарли миқдорда боқилган ғоз ва товуқларга эга бўлиб туриш зарур.
40. Ҳар бир бошқарувчи бизнинг поместьемизда алоҳида қушларни, товуслар ва қирғовулларни, ўрдаклар ва каптарларни, каклик ва мусичаларнинг ҳаммасини уларнинг хислат ва афзалликлари учун доимо сақлаши зарур.
41. Бизнинг ҳовлилардаги иморатлар (подшога хос) ва уларни ўраб олган деворлар яхши қўриқланиши керак ва оғил-хоналар, ошхоналар, новвойхоналар, узум эзадиган охур жойлари пухта қурилган бўлиб. бизнинг, хизматчиларимиз у ерда ўз вази-фаларини озодаликка риоя қилган ҳолда яхши бажаришлари лозим.
42. Ҳар бир поместьедаги алоҳида дам олиш хоналарида чойшаб, пар тўшак, ёстиқ, дастурхон, дўконларда: гиламлар, мис, жез, темир ва ёғоч идишлар... занжирлар, қармоқлар, рандалар, болталар, тўқмоқлар, пармалар, бурғилар, пичоқ ва ҳар хил идишлар бўлсинки, ҳеч қачон бирор ердан сўраш ёки қарз олишга эҳтиёж қолмасин. Бошқарувчилар урушга керакли уруш аслаҳаларига ҳам эга бўлишсин, улар доимо бекаму кўст, бузилмаган ҳолатда туриши лозим, уруш вақтида олиниб, сўнг яна шу жойга қайта топшнрилсин.
43. Аёллар жойлашган бизнинг хоналаримизга ишлаш учун белгиланган хом ашёни: зиғир толаси, юнг, вайда68, қирмизи ва қизил рангли бўёқ, юнгни тараш учун тароқ, тивит, совун, ёғ, идиш ва у ерга керак бўлган бошқа майда-чўйда нарсаларни ўз вақтида етказиб бсриш зарур.
45. Ҳар бир бошқарувчи ўзининг қарамоғида яхши усталарга: темирчилар, олтин ва кумуш билаи ишловчи усталар, этикдўзлар, чархчилар, дурадгорлар, қуролсозлар, балиқ овловчилар, қуш овловчилар,совунгарлар,
пиво пиширувчилар, олмадан, нокдан ва бошқа мевалардан ичимлик тайёрловчилар, бизнинг эҳтиёжимиз учун буғдой нон тайёрловчи новвойлар, балиқ овлаш ва қуш овлаш учун тўр тўқишни яхши биладиган кишилар, шунингдек яна санасак чўзилиб кетадиган бошқа хизматчиларга эга бўлишлари зарур.
46. Бизнинг қўриқхоналаримизни қайта қуришгача олиб бормаслик учун яхши сақлаб, доимо ўз вақтида қараб туриш зарур. Бошқа ҳамма қурилишларимизга нисбатан ҳам шундай муносабатда бўлиш лозим.
48. Бизнинг поместьеларимиздаги узум эзадиган охурларимиз яхши жойлашган бўлиши ҳақида бошқарувчи ғамхўрлик қилиши лозим, бизнинг узумимизни ҳеч бир узум эзувчи оёғи билан эзмасин, ҳаммаси тоза ва ҳалол бўлсин.
50. Ҳар бир бошқарувчи битта отхонада нечта айғир бўлишини ва улар билан нечта отбоқар бўлишини билсин. Бу отбоқарлар агар эркин кишилардан бўлиб ўз хизматлари учун бенефицийга эга бўлишса, ўзларининг енефиций даромадлари ҳисобига яшашсин, агар улар крепостиойлар бўлиб мансларига эга бўлишса, мансларидан олинган доромадлари ҳисобига яшашсин. Агар имки уписига ҳам, бинисига ҳам эга бўлмаса, хўжайиннинг даромадидан маош олсин.
51. Ҳар бир бошқарувчи ёмон ниятли кишилар томонидан бизнинг уруғлик донимизии яширмасликларини кузатиб бориши зарур, акс ҳолда униб чиққан экинигиз сийрақ бўлиши мумкин...
52. Бизнинг фиск ва поместьеларнмизда яшовчи турли кишиларга эркин, қул ёки крепостнойларга (бошқарувчи) ҳар бирига тегишли тўлиқ ва ҳаққоний равишда суд ҳукмларини қўллашларини истаймиз.
54. Ҳар бир бошқарувчи одамларимизнинг бекорга бозор кезиб юрмасдан яхши ишлашларини кузатиб борсин.
55. Ҳамма бошқарувчилар эҳтиёжимиз учун ажратган, сарфлагани берган нарсаларини бир рўйхатга ва ўзлари сарфлаганларни бошқа бир рўйхатга ёзиб боришга буйруқ беришсин, бошқа алоҳида руйхатга эса қанча ортиб қолган нарсаларнинг маълумотини беришларини истаймиз.
56. Ҳар бир бошқарувчи, бизнииг одамларимизнинг ҳаққоний яшашлари учун ўзининг округида тез-тез суд ўтказиб, ҳукмини чиқазиб турсин.
58. Қачон бошқарувчиларга кучук боласини боқиб ўстириш топширилса, бошқарувчи уни ўз ҳисобидан боқсин ёки уни ўзининг ёрдамчисига топширсин, яъни. оқсоқолга, ўнбошига... улар ҳам ўз ҳисобларидан яхш» боқишсин, қачонки уни бизнинг поместьеда бизнинг ҳисобимиздаи боқилсин деган буйруқ бсрилса, у ҳолда бошқарувчи бунинг учун (алоҳида) одам ажратсин, у алоҳида ажратилган овқат билан уни яхшилаб боқсин...
60. Старосталар ҳеч қачон кучли кишилардан эмас, балки ўрта мулкли ва содиқ кишилардан қўйилади.
62. Бошқарувчиларимиз навбат билан ҳар йили рождество кунида алоҳида ҳамма даромадларимиз ҳақида бизга аниқ маълумот бериб туришсин, шу билан биз алоҳида моддалар бўйича қанча даромадга эгалигимизни билишимиз лознм; яъни қанча ҳўкиз билан ҳайдалган... қанча чўчқа боласи олинган, қанча оброк, қанчаси қарз, мажбуриятларидап ва суд жарималаридан олинган, бизнинг ўрмонларимиздан қанчаси, экин майдон- ларидан қанчаси, кўприк, кемалардан қанчаси, эркин кишиларнинг қанчаси бизнинг фиск эҳтиёжимиз учун хизмат қилади, бозорлардан нечтаси, токзорлардан қапча... қанча пичан, қанча ўтин, қанча ўрмон материаллари, бўш ерлардан қанча, қанча сабзавот, қанча буғдой ва арна, қанча жўн, каноп ва зигир толаси, мевали дарахтлардан қанча, қанча ёнғоқ, турли турдаги пайванд қилинган дарахтлардан қанча, қанча тери, мўйна, асал... ёғ ва совун, вино, асалдан тайёрланган ичимлик ва сирка, пиво, узумдан тайсрланган вино — янгиси, эскиси, доннинг янгиси ва эскиси, товуқ, тухум, ғоз қанча, балиқ овловчилар, темирчилар, қуролсозлар, этикдўзлар, сандиқчилар, чилангарлар, дурадгорлар, кончилар қанча каби саволларга жавоблар бизга топширилсин.
64. Уруш аслаҳалари — урушга борадиган арава-
ларимиз яхши ишланиб, усти чарм билан қопланган бўлиши лозим.
70. Боғларда ҳамма ўсимликларнинг бўлишини истаймиз (сабзавотларнинг ҳам), яъни (қуйида ўсимликнинг 73 номи келтирилади): дарахтлардан олма, нок, олхўриларнинг турли навлари, рябина, қизил, каштан, шафтоли ва беҳи дарахтлари, ёнғоқ, бодом, тут, лавр, дарахтлари... турли навдаги олчалар...



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling