ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
-мавзу. ХIII-ХIV АСРЛАРДА АНГЛИЯ ДЕҲҚОНЛАРИНИНГ АҲВОЛИ ВА УОТ ТАЙЛЕР ҚЎЗҒОЛОНИ (1381 й.)
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Методик кўрсатмалар
10-мавзу. ХIII-ХIV АСРЛАРДА АНГЛИЯ ДЕҲҚОНЛАРИНИНГ АҲВОЛИ ВА УОТ ТАЙЛЕР ҚЎЗҒОЛОНИ (1381 й.)
Ушбу мавзуни қуйидаги тахминий режа асосида ўтиш тавсия этилади. 1. XIII—XIV асрларда Англия қишлоқларидаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга характеристика. 2. Манор хўжалигида эволюция ва деҳқонлар аҳволининг ўзгариши. 3. XIV аср ўрталарида феодал реакцияси, деҳқонлар, халфалар ва ёлланиб ишловчилар аҳволининг янада оғирлашиши. 4. Уот Тайлер қўзғолони (қўзғолоннинг шарт-шароитлари, бориши, қўзғолончиларнинг дастурлари). 5. Қўзғолоннинг енгилиш сабаблари ва бу ҳақда классикларнинг фикрлари. 6. Англиянинг кейинги тараққиёти учун Уот Тайлер қўзғолонининг аҳамияти. Методик кўрсатмалар Мавзу кўриладиган муаммоларнинг турли-туманлиги ҳамда келтирилган ҳужжат ва адабиётлар кўламининг кўплиги билан ажралиб туради. XIII—XIV асрларда Англия деҳқонларининг аҳволи ва Уот Тайлер қўзғолони деб номланган бу мавзуни ўр- ганишга тайёрланишда энг аввало, шу даврдаги Англия қишлоқларининг иқтисодий-ижтимоий аҳволи билан танишиб чиқиш лозим. Англия ижтимоий-иқтисодий тузумига характеристика беришда манор хўжалигидаги эволюцияга, деҳқонлар аҳволининг ўзгаришига, XIV асрда Англия қишлоқларида коммутация билан боғлиқ бўлган фсодал рентасининг янги формаларига асосий эътиборни қаратмоқ зарур. Англия шаҳарларининг ўсиши, пул-товар муиосабатларининг тараққийси инглиз вотчинасида (манор) катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Лордлар мумкин қадар деҳқондан кўпроқ пул ундиришга ҳаракат қилиб, солиқни пул тарзида олинадиган солиқ билан алмаштиришни (коммутация қилишни) фойдалироқ деб билдилар. Бунинг натижасида лордлар ўз қарамоғидаги ерни (доменни) кам ерли деҳқонлардан иборат бўлган ёлланма ишчилар меҳнати билан ишлайдиган бўлдилар. Баъзи лордлар ҳеч қандай хўжалик юритмай тайёр пул рентаси олишни афзал кўриб, доменни ижарага ҳам бердилар. XIII асрлардаёқ коммутация катта ютуқларга эришиб, XIV асрнинг биринчи ярмида у қатср районларда баршчииа тартибини бутунлай си- қиб чиқарди. Айниқса, кўпчилик ривожланган районларда коммутация кенг суратда амалга оширилди. Англиянинг шимоли-ғарбий районларида, қисман марказий райоиларида, қўйчилик ривожланиб, бу ерларда коммутация жараёни кенг жорий этилди. Ғаллачилик муҳим роль ўйнаган жануби-шарқий графликларда коммутация жараёни секинроқ борди... Умуман олганда, бутун Англияда пул рентаси тобора кўп тарқала бориб, натижада инглиз деҳқонлари шахсан эркин кишиларга айланиб бордилар. Пул билан тўланадиган деҳқон мажбуриятлари кўпайиб борди. Лордлар қўйчиликни кенгайтириш учун деҳқон жамоаларига қарашли чек ерларни, яйловларни эгаллаб ола бошладилар. Буларнинг ҳаммаси деҳқонларнинг аҳволини оғирлаштириб, улар- пинг норозилигини ошириб борди. Сўнгра талаба асосий эътиборни XIV аср ўртасидаги феодал реакциясига, унинг деҳқонларнинггина эмас, халфа ва ҳамма ёлланма ишчиларнинг аҳволини янада тирлаштиришга сабаб бўлганлигига қаратиши керак. бу масалаларни тўғри тушуниш учун XIV асрда Англияда қабул қилинган ишчи қонун-лар ва фармонларнинг синфий характерини анализ қилиш лозим. 1348 йили Англияда «Қора ажал» деб номланган мудҳиш вабо эпидемияси билан айниқса қишлоқ аҳолиси кўп қирилди. Натижада шаҳарда ҳам, қишлоқда ҳам ишчи кучи етишмай қолди. Эндиликда лордлар керакли миқдорда қишлоқ хўжалиги ишчиларини тополмай қолдилар. Ишчи кучининг етишмаслиги натижасида йирик поместьеларда лордлар томони-дан ҳатто илгари бекор қилинган баршчинани қайтадан тиклаш учун интилишлар бошланди. Англия қирол ҳокимияти феодал ва цех усталарининг манфаатларини кўзлаб 1349 йил фармон чиқарди. Бу ишчи ва хизматчилар ҳақида ордонанс154 (1349 й.) деб аталди. Ордонанс Аиглияда ўлат эпидемияси — «Қора ажал» тарқалиши натижасида ишчи кучлари ниҳоятда камайиб кетган (1348 й.) ва ишчи қўллар ниҳоятда қимматлашиб кетган даврга тааллуқлидир. Бу ҳужжат ёлланма ишчилардан фойдаланувчиларни арзон ишчи кучи билан таъминлашга қаратилган ишчи кучи қонуншунослигини характерлайди ва давлатнинг бу ҳақдаги қатор қарорларини акс эттиради. Қонун шаҳардаги каби қишлоқда ҳам мулкдор синфларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Ишчилар ва хизматчилар ҳақидаги ордонанс 1349 йил 18 июлда қирол номидан бутун Англия графлигига тарқатилади. «Қора ажал» дан кейин Англиядаги деҳқонларнинг оғир аҳволини бу қонун яна ҳам окирлаштирди, синфий курашни эса янада кескинлаштирди ва XIV асрнинг иккинчи ярмидаги Уот Тайлер бошчилигидаги деҳқонлар қўзғолонининг келиб чиқи-шига сабаб бўлди. Хизматкорларнинг кам сонлилигини ва хўжайинларнинг қийин аҳволда қолганлигини кўрган айрим кишилар ҳаддан ташқари кам ҳақ олиб ишлашни хоҳламай қолдилар. Айримлари эса меҳнат қилиб кун кечириш ўрпига йиғинларда садақа сўраб кун кечиришни афзал кўра бошладилар. «Биз айниқса ер ҳайдаш ва бошқа қишлоқ хўжалик ишларида ишчи кўчи етишмаслиги натижасида рўй бераётган қийинчиликларни назарда тутиб, мамлакатдаги билимдонлар ва бошқалар билан фикрлашиб шундай қарорга келдик, — дейилади фармонда, — бизнинг Англия қироллигимиздаги 60 ёшгача мустаҳкам кучга эга бўлган эркинми ёки крепостнойми, бундан қатъи назар, ҳар бир эркак ёки аёл савдо-сотиқ ва ҳунармаидчилик билан шуғулланмаса ўз хусусий мулки, ерига эга булмса У ерларини бошқаларга бўлиб бериш билан банд булмаса, бирор кишининг хўжалигида ишламаса, ундай ҳолда ким уни ўз хўжалигида ишлашга чақирса, у унга бориб ишлашга мажбурдир. Хизмат ҳақини эса кейинги беш-олти йил давомидаги миқдорда пул билан ёки натура билан олади. Агар эркак ёки аёлни ишга ёллаётган вақтда улар бунга кўнмасалар ва бу нарса шериф ёки қиролнинг бэйлифи ёки қишлоқ оқсоқоли олдида ишонч қозонган иккита одам томонидан тасдиқланса, — у ҳолда бу воқеа қаерда содир бўлганидан қатъи назар улар дарҳол икки киши ёки уларнинг одамлари томонидан ушланиши ва энг яқин қамоқхонага жўнати-лиши, у ерда қаттиққўллик билан ушланишлари зарур. Уларнинг юқоридаги кўрсатилган қоидаларга амал қилиб ишлашларига ка-филлик берилмагунча улар қамоқдан бўшатилмасликлари лозим. Агар бировнинг эшигида ишлаб юрган дон янчувчи, ўроқчи ёки бошқа қишлоқ хўжалик меҳнатини бажарувчи киши қандай аҳволда бўлишидан қатъи назар, оқилона сабабсиз ёки хўжайишшнг рухсатисиз шартномадаги ишларни тўлиқ бажармасдан ва шартномада кўрсатилган вақтдан илгари хўжайинникидан кетиб қолса, у турмага ташланиш билан жазоланиши лозим». («Хрестоматия по истории средних веков, II жилд, Уч- педгиз, М., 1950 г., 79—80-бетлар.) Бундай қонунларнинг жорий қилиииши қишлоқ камбағал аҳолисини ва шаҳар плебейларининг нафратини кучайтирди ва оммавий деҳқон қўзғолонларининг бошланишини тезлаштирди. Бу қонунларга танқидий ёндашиб, унинг қишлоқ деҳқони ва шаҳар камбағаллари учун қандай оқибатлар келтиргани очиб берилиши керак. Англияда юз йиллик уруш эҳтиёжлари учун жон солиғининг жорий қилиниши ҳам қишлоқ аҳолисининг ғазабини ошириб юборди, Англияда деҳқон қўзғолонларининг бошланишига туртки бўлди. Деҳқонлар аҳволининг оғир эканлигини изоҳлашда, лоллардлар — «дадил тарғиботчилар» ҳақида ҳам тўхтаб ўтиш лозим. Уларнинг ичидан мавжуд тартибларнинг адолатсиз эканлигини тавротдан мисол келтириб исботлашга уринган тарғиботчилар чиқиб ҳаммага тенглик талаб қилганлар. Уларнинг энг талантлиси Жон Болл ва унинг шогирдлари бўлган, улар феодалларга қарши чиқиб, черков солиқларини тугатишни, черковнинг катта мулкларини тортиб олиб, мулксиз деҳқонларга тақсимлаб беришни талаб қилганлар. Бизгача инглиз йирик поместье хўжалигини ифодалаб берувчи кўп ҳужжатлар етиб келган. Лекин шуни алоҳида изоҳлаш керакки, бу мавзуни ўрганишда талабаларга бошқа мавзуларни ўрганишда маълум бўлган хроникалар билан бирга янги ҳужжатларни: Англия тарихида умумпалатага топширилган петициялар (талабномалар), 1381 йилги қўзғолончи деҳқонларнинг дастурлари ва ўша асрларда ёзилган адабий асарларни ўрганиш лозим. Англияда бу даврда ҳужжатларни тузиш ишлари черков поместьеларида яхши олиб борилган. Биз битта ҳужжатни келтирамиз: деҳқон тўлов ва мажбуриятлари ҳақидаги текширишдан парчалар (1252 й. Риптон аббатининг поместьесида ўтказилган)155. Кўрсатилган манорнинг хўжалиги типик феодал поместьеси бўлиб, бу рўйхатларни ўрганиш талабани деҳқон мажбуриятларининг характери, турли формадаги феодал ренталари, феодал эксплуатациясининг ҳаддан ташқарн оғирлиги, деҳқон ҳуқуқлари ва қисман уларнинг қанчалик ер билан таъмин этилганлиги ҳақида тушунча беради. Бизнинг давримизгача ўша даврда ёзилган адабий асарлар ҳам етиб келган. «Деҳқон қўшиғи» XII асрдаги халқ ижодиётининг ажойиб намунаси бўлнб, расмий ҳужжатларга қараганда, деҳқонларнинг ҳақиқий аҳволини кўрсатиб беради. «Деҳқон қўшиғи» деҳқонларнинг турмуш шароитини ифодалабгина қолмай, уларнинг кайфиятларини ҳам изоҳлайди. XIII асрда феодал эксплуатациясининг кучайиши деҳқон қарама-қаршиликларининг ўсиб боришига сабаб бўлди. Шундай шароитда ҳокимият феодалларнинг вилланларни эксплуатация қилиш ҳуқуқини яна ҳам асослаб беради. Ҳуқуқ масаласида алоҳида ишлар пайдо бўлди. Айниқса, Генри Брактоннинг «Англиянинг қонун ва одатлари ҳақида»156 (XIII аср ўрталари) деб номлан ган трактати катта аҳамиятга эга. Генри Брактон руҳоний табақасидан чиққан бўлиб, Рим қонун ва ҳуқуқла- ри билан яхши таниш бўлган. У кўп йиллар кезиб юрувчи судья вазифасида ишлаб, қатор графликларда бўлган, 1248—1252 йилдан Қирол олий судининг доимий аъзоси бўлган. Унинг китоби, ўша вақтдаги суд ишлари тажрибасини умумлаштириб, қиролликдаги ҳамма суд аппаратлари учун асосий қўлланма бўлиб хизмат қилган. Ушбу трактатдан келтирилган парчаларни ўрганишда асосий эътибор феодал давлатининг қанчалик феодалларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилганига ва вилланлар судга мурожаат қилганда қай даражада ўз манфаатларини ҳимоя қилишга умид боғлаши мумкин эканлигига қаратилиши лозим. 1381 йилги қўзғолонларнинг бошланиш арафасидаги шароитни ўрганишда умумпалатага топширилган петициялар ҳам муҳим роль ўйнайди. Талаба петициянинг мазмуни ва аҳамиятини умумпалатанинг ижтимоий таркибига эътиборни қаратиш орқалигина тўғри тушуниши мумкин. Бизгача етиб келган хроникаларнинг кўпчилигида 1381 йилги деҳқонлар қўзғолонига алоҳида аҳамият берилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қўзғолон деҳқонлар қўзғолонигина бўлмай, балки шаҳар камбағалларининг ҳам қўзғолони эди. Ҳаракат айниқса Лондон ва Англиянинг жануби-шарқий шаҳарларида жуда кескин гус олди. 1381 йилги деҳқон қўзғолонини ўрганишда айниқса Томас Уолсингемнинг «Англия тарихи» деб номланган асари ва XIX асрнинг охирида топилган «Аноним хроника»си катта аҳамиятга эга. Бу хроника Иоркдаги муқаддас Мария монастрига тегишли бўлган. Бу хрониканинг автори монах бўлиб, унинг шахсига тегишли маълумотлар сақланмаган. Қўзғолонга тегишли воқеаларнинг маънодор қилиб тасвирланиши хроникачининг иоқеа иштирокчиси бўлганлигини кўрсатади. Хрониканинг ўша даврда яшаган номаълум автори деҳқонлар урушининг бориши, деҳқонларнинг дастур, талаблари ва қўзғолоннинг енгилиш сабаблари ҳақида ҳар томонлама аниқ гапиради. Хроникачининг ҳаракат иштирокчиларига душманлик муносабатида бўлиши ва ўзининг бу муносабатинн яширмаслигига қарамасдан манба жуда қизиқарли ва ҳақиқий фактлар ҳақида маълумот берувчи тарихий ҳужжат сифатида муҳим аҳамият касб этади. Ҳужжатни ўқиганда ёки сўзлаб берганда, ҳужжат авторининг деҳқонлар синфига нисбатан нафрат билан қараганлигини назарда тутиш лозим. Томас Уолсингем Сент—Олбан монастирининг монахи бўлиб, кўплаб эски хроникаларни қайта ишлаб чиқиб, «Англия тарихи»ни (1377—1422 йиллар) ёзади. Иккала хроникачи ҳам халқ қўзғолонига душманлик муносабатида бўлсалар-да, қим-матли фактик материаллар қолдирганлар. Ушбу хроникаларни диққат билан ўрганиб талаба қўзғолоннинг боришини, енгили-шини илмий асосда ҳар томонлама таҳлил қилиб бериши керак. Уот Тайлер бошчилигидаги деҳқонлар қўзғолониии ўрганишда қўзғолоннипг ҳаракатлантирувчи кучлари кимлар бўлганлигига ва уларнинг талаблари ёзилган дастурларига асосий эътиборни қаратиш керак. Қўзғолон 1381 йил, майда Лондоннинг шимоли-шарқидагн Эссекс графлигида бошланиб, Қент, Норфак ва бошқа жойларга ёйилган. Деҳқонлар феодалларнинг қаср ва уй-жойларини ёндириб, қорамол ва хўжалик молларини эгаллаганлар. Қўзғолончилар икки группага бўлиниб, Лондонга қараб келганлар. Эссексликлар шимолдан, кентлилар жанубдан шаҳарга етиб келганларида Лондон камбағал аҳолиси томонидан шаҳар дарвозаси очиб қўйилган. Қўзғолончилар шаҳарни эгаллаб, бош суд архиви биносидаги солиқ рўйхатларп ва бошқа ҳужжатларни ёндириб, қирол амалдорларидан бир нечтасини қатл қилганлар. Қўзғолончиларнинг умумий раҳбари Уот Тайлер, қирол Ричард II (1377-1399 йй.) га икки хил талабномани топширади. Бири Эссекс деҳқонларининг талаблари ёзилган Майль-Энди дастури деб номланган бўлиб, тўртта моддадан иборат бўлган, яъни крепостной ҳуқуқнинг — вилланликнинг бекор қилиниши, қўзғолончиларни авф этиш, бутун мамлакатда савдо эркинлиги ўрнатиш, ҳар бир акр ерга тўланадиган ижара ҳақини камайтириш. Умуман Майль-Энд дастури ўз моҳияти билан антифео- дал дастур бўлган. Иккинчиси Кени деҳқонларининг Смитефильд дастури бўлиб, черков ерларини секуляризация (мусодара) қилиш ва ўша ерлар ҳисобига деҳқонларга ер бериш, мамлакатда епископлар сонини битта қолгангача қисқартириш, вилланликни тугатиш ва ҳамма табақалар ўртасидаги фарқни йўқ қилиш каби моддалардан иборат бўлган. Смитсфильд ўзининг антифеодал мазмуни билан Майль-Энд дастуридан ҳам ўтиб кетди. Майль-Энд дастури ҳам, Смитефильд дастури ҳам катта аҳамиятга эга, чунки уларда деҳқонларнинг турли группалари ва шаҳар камбағалларининг қарашлари ифодаланган. Қирол Эссекс деҳқонлари талабларини бажаришга ваъда қилгач, қўзғолончиларнинг мўътадил табақалари Лондондан чиқиб кетганлар. Бу билан қўзғолончилар кучи заифлашган. Иккинчи куни Уот Тайлерни шаҳар мэри қирол билан келишиш суҳбати чоғида Лондонда хиёнаткорона ўлдирган. Сўнгра деҳқонлар Лондондан сиқиб чиқарилган. Шундан кейин ҳамма графликлардаги деҳқон қўзғолонлари бостирилиб, улардан қаттиқ ўч олинган. Англиядаги деҳқонларнинг қўзғолони ҳам ўрта асрлардаги бошқа деҳқон қўзғолонлари каби деҳқонларнинг уюшмаганлиги, қўзғолон бошлиқларининг тажрибасизлиги, деҳқонларнинг қирол ва феодалларга ишонувчанликлари, ишчилар синфи каби иттифоқчиларнинг бўлмаганлиги туфайли енгилди. В.И.Ленин айтганидек «...Қишлоқдаги тарқоқ ҳолдаги миллион-миллион майда хўжаликларга фақат ё буржуазия, ё пролетариат раҳбарлик қилган тақдирдагина уларни уюштириш, уларнинг бош кўтариб чиқишларини сиёсий жиҳатдан онгли йўлга солиш, уларни марказлаштириш (бу ғалаба қозониш учун зарурдир) мумкин» (В. И. Ленин. Асарлар, 25- том, 219-бет). Қўзғолон енгилган бўлса ҳам Англиянинг кейинги тараққиётига катта таъсир кўрсатиб, феодал асосларини емирди, қишлоқда товар-пул муносабатларининг ўсишига ва деҳқонларнинг шахсан озод бўлишларига ўз таъсирини кўрсатди. К.Маркс «Капитал» асарида «Англияда крепостной қарамлик ҳақиқатда XIV асрнинг охирида йўқ бўлди, аҳолининг катта кўпчилиги ўша вақтда, мулки ҳар қандай феодал ниқоб остига олинган бўлса ҳам мустақил хўжалик юритувчи эркин деҳқонлардан иборат эди, — бундай деҳқонлар XV асрда янада кўпроқ эди», деб ёзади. (К. Маркс, Ф. Эн-гельс, Соч., XVII том, 784-785-бетлар.). Бу қўзғолон кейинчалик капитализмнинг тараққийсига ҳам таъсир этди. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling