ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Download 1.44 Mb.
bet57/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Қўзғолон кўтарган деҳқонларнинг талаблари. Уларнинг йўлбошчнси ва бошлиғи Уот Тайлер ҳам жамоа номидан қиролдан унга ва қонунга хиёнат қилган сотқинларни ўз истаклари бўйича қўлга олишга ва сотқинларнинг кирдикор-ларини қонуний жазолашларига рухсат берилишини илтимос қилади. Уот ва жамоа қиролга петиция билан мурожаат қнлганда иккита давлат байроғи, байроқ ва байроқчаларни кўтариб турдилар. Ҳеч ким бундан буён крепостной бўлмасин, феодалга қасам ичмасин, ҳар қанақа сеньорга ҳеч қандай солиқ тўламасин, лекин бир акр ерга тўрт пенс берснн ва бундан буён ҳеч бир одам гайри ихтиёрий тарзда мажбуран бнровга хизмат қилмаслиги керак, балки аксинча ўз нхтиёри билан тузилган шартномага асосан хизмат қилишлари керак деган талабларнп илгари сурдилар.
Бу вақтда қирол жамоани икки қатор бўлиб туришга буюради ва уларга ўз истагини маълум қнлади, яъни улар бундан буён энди эркиндирлар, қирол уларнннг барча истакларини бажо келтиради. Жамоалар бутун Англия бўйлаб кезиб чиқишларига, мамлакатдаги ўзлари тутишни истаган барча сотқинларнн тутиб, уларни соғ-саломат унинг олдига келтиришларига рухсат беради ва ўз навбатида қонун бўйича ўша сотқинларни жазолашни ўз бўйнига олади.
Бу ёрлиққа асосланиб Уот Тайлер ва бошқа бир қанчалари архиепископни қўлга олиш учун Тауэр ёнига кетдилар. Қолганлари эса Майл-Эндда қолдилар. Архиепископ Тауэрда «барча муқаддаслар биз учун сиғининглар» деган сурани айтаётганда жамоалар бу ерга кириб келдилар. Архиепископни ва унинг ёнидаги бошқа кишиларни уриб-суриб Тауэрдан ҳайдаб чиқардилар. Тауэр олдидаги тепаликда бир неча ходимни,

Кентербери архиепнскопининг бошини танасидан жудо қилдилар.


Кейин улар Лондон кўприги олдига қайтиб келдилар. Кўп-рикдан ўтаётган барча кншиларнинг кўриши учун кўприк устига архиспископнинг ва унинг ёнидаги саккиз кишининг бошини осиб қўйдилар. Шу куннинг ўзида 140—160 атрофида одамлар-нинг боши кесилган эдн. Бундан кейин улар чет элликларнинг уй-ларига қараб юрдилар. Қўрқинчли шовқин-сурон билан бутун кун давомида ва шу кечасн уларнинг барча мол-мулкларини таладилар.
Кейинги куни шанбада Сити чекка жойлардагн жамоаларга қирол билан учрашиш учун Смитсфильдга боришлари керак деб эълон қилиш ҳақида бўйруқ беради. Улар бунга рози бўладилар ва ўша жойга бордилар. Бу пайтда Лондон мэри Уильям Уолуорсга қирол жамоалар олдига келиш ҳақидаги таклифни топ- ширишни буюради.
Уот Тайлер мэр томонидан Мэдстондан чақирилгач, корол олдига зўр эҳтиром билан, жамоадошларим кўрсин деб унча катта бўлмаган отга миниб боради. Бошқа бировдан олган ханжарини қўлга ушлаб у отдан тушади. Тиззасини ярим букиб, қиролнинг қўлини қаттиқ қисиб, «Оғайни хотиржам ва хушчақчақ бўл; қандайдир икки ҳафтадан кейин жамоалар сени ҳозиргига нисбатан янада кўпроқ мақташадилар. Биз, сен билан қадрдон дўст бўламиз», дейди. Қирол Уотдан: «Нима учун ўз жойларингизга кетишни истамаяпсизлар» деб сўраганда, Уот онт ичиб, у ва унинг жамоалари ўзлари истаган талабларни ўзида акс эттирган ёрлиқпи олмагунча ҳеч қаёққа жилмаслнкларини айтади. Шунда қирол бу талаблар қанақа талаблар эканлигини сўрайди ва у талабларга ўзининг рози бўлишини, ўз муҳрини босишинй айтадн. Шунда Уот Тайлер баланд овоз билан қуйи-даги талаблар акс эттирилган бандларни. ўқийди: Уйнчестер қонунидан160 бўлак қонун бўлмасин ва ҳеч қанақа суд процесси у қонундан ташқари деб эълон қилинмасин, бундан буён ҳар қандай сеньор ўз мулкига эга бўлмасин, балки бу ерлар барча кишилар ўртасида адолатли тақсимлансин ва фақатгина битта сеньор, қирол ҳамманинг устидан хўжайинлик

қилсин, черков ерлари ва мулклари монахлар ва руҳонийлар қўлида бўлмасин, черковга тушган пуллар ва бопликлар барча черков қавмига оид кишилар ўртасида тенг бўлинсин, Англияда епископлар қўлларидаги ерлар, мол-мулклар уларнинг яшаши учун имкон берадиган озгина қисми қолдирилиб, қолгани жамоалар ургасида тснг тақсимлансип, Англияда битта ҳам крепостной деҳқон-холоп бўлмасин, креностнойлик бутунлай йўқ қилинсин. Бу талабларни қирол хотиржамлпк билан эшитди. Узида қироллик саиталатини ва ҳуқуқини саклаб қолиб ва бундан фойдаланиб, мен имкониятим борича ва кучим етганича сизларнинг бу талабларингизни бажаришга ҳаракат қиламан, деди ва Уотга тўхтамасдан уйига кетишипи буюра,


Қирол гапираётган вақтда унинг маслаҳатчиларидан ҳеч бири ва ҳеч бир лорд жамоалар сўроқларига жавоб беришга жазм қнлмади ва буни истамадилар ҳам.
Уот Тайлернинг ўлдирилиши. Уильям Уолуорс исмли Лондон мэрн Уотни босқннчиликда ва қирол ҳузурида ўзинн бетакаллуф тутганликда айблаб, қамоққа олншга буйруқ беради. Бу буйруқдап жаҳли чиққан Уот жаҳл билан мэрнинг қорнига ханжар уради. Аммо мэр совут кийганлиги учун ханжар унинг танасига ботмайди ва у ҳеч қанақа шикаст кўрмайди. Табиатан жасур ва ботир бўлган мэр бу зарбага жавобан қиличинн ғилофидан чиқариб куч билан Уотнинг бўйнига ва яна бир куч бнлан бошига қаттиқ уради. Бу ҳодисани кузатиб турган қирол хизматкорларидан биттаси шамширини чиқариб Уотнинг қорнига икки-уч марта уради ва унн оғир ярадор қилади. Оғир ярадор бўлган Уот отини ниқтаб жамоалари томон юради, менинг учун қасос олинглар деб бақириб саксон метрларгача юриб чала ўлик ҳолда отидан йиқилиб тушади. Нима ҳодиса бўлганини тушунмай турган жамоалар ўқ-ёйларннн тўғрилаб қирол ва унинг ҳамроҳлари томон ота бошлайдилар. Шу пайтда қирол отини чоптириб уларнинг олдига етиб келади ва муқаддас Иоанн Клеркенвелл қасри олдндагн майдонга боришларинн буюради.
Қўзғолончиларнинг жазоланиши. Бу пайтда Лондон мэри зудлик билан Ситииинг йигирма тўрт квартали тепасида турган бошлиқларга барча қурол кўтаришга қурби етадиган кишиларни қуроллантиришни ва тез-

лик билан муқаддас Иоанн майдонига қирол ҳузурига олиб боришлари зарурлигини тонширади.


Бу ерга яхши қуролланган ва яхши ҳарбий саф тортган квартал бошлиқлар раҳбарлигидаги катта кучга эга бўлган кишилар етиб келдилар. Улар қўйларни қўрага қамагандай жамоаларни ўраб олдилар. Квартал бошлиқлари отрядларини қирол олдига юборгач, мэр жамоачилар раҳбарини бутунлай йўқотиш учун яна Смитсфильдга келади. Аммо уни у ерда топмагач, ҳайратга тушади ва унинг қаердалигини сўрайди, Унга Уотнинг жамоачилар томонидан муқаддас Варфоломей ёнидаги камбағаллар учун хизмат қиладиган госпиталга олиб ва Уот госпитал бошлиғшшнг хонасида ётганлигини айтадилар. Шунда мэр у ерга кириб Уотни топади ва уни Смитсфильдга олиб чиқишни буюради. Смитсфильд майдонида эса унинг ўртоқлари олдида, унинг бошини кесишга буюради ва шундай ҳолда унинг жинояткорона ҳаётини тугатади. Уотнинг бошини найзага илиб муқаддас Иоанн майдонида турган қирол олдига боради. Ўзларининг йўлбошчиси Уот Тайлернинг шундай ҳалок бўлганини кўриб довдираб қолган жамоачилар қўрқувга тушиб, тиз чўкиб баланд овоз билан қиролдан ўз жинояткорона қилмишларнни авф қилишларини сўраб ялинадилар.
Қирол саҳоват билан уларнннг гуноҳидан ўтади ва улардан кўпчилиги дарҳол уйлари томон қочиб кетадилар. Шундан кейин қирол бутун Англия бўйлаб ўз кишиларини юбориб, ҳамма жойда жиноятчиларни таъқибга олиш ва тутиб келтириш ҳақида буйруқ беради. Улардан кўпчилиги ушланиб, Лондонла дорга осиладн. Лондон Сити атрофн ва бошқа шаҳарлар бу вақтда дорга тўлиб кетди. Ниҳоят ўз фуқароларининг кўпчилигининг қони тўкилганлигини кўрган ва юраги ачишган қирол қолганларини бундан кейин улар ҳеч қачон қўзғолон кўтармаслнклари шарти билан авф қнлади. Авф ёрлиғини олиш учун улар қпролга 20 шиллинг тўлашлари ва шу тариқа қиролни бойнтишлари шарт эди. Бу бахтсиз уруш шу тариқа тугайди.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling