Чехияга қарши салб юришининг эълон қилиниши188
Яна якшанба куни... яьни 17 мартда (1420 й.) ўша пайтда рим ва венгер қироли Сигизмунд билан Братислав шаҳрида бўлган папа лигатининг буйруғи бўйича ибодатхона ваъзларида богемаларга189, айниқса нон ва вино билан дилни поклаш ёки чўқиниш тарафдорларига, динсизларга, рим черковининг душманларига қарши салб юриши190 эълон қилинди.
Гусчилар ҳаракати бошлиқларининг чех халқига мурожаати191
а) Гусчилар манифести (Прага, 1420 й. апрель).
Ўз мамлакатига содиқ, меҳрибон ака-укалар! Биз доим ўз она тилини қатъиян севган ва уни истаган тажовузлардан ҳимоя қилишга тайёр турган сизга мурожаат қиламиз. Биз жароҳатга тўлиб-тошган бутун қалбимиз билан, сизни қўрқмас рицарлар сифатида, ўзин-
гизнинг ота-буваларингизнинг қаҳрамонликларини эслашга чақирамиз... Ўз Ватанингизни севиб, биз билан биргаликда ва иккала прагалик жамоалар билан биргаликда уни мудофаа қилишга отланинг! Биз ҳар биримиз бизга қарши ёвуз салб юришини бошлашни истовчиларга қарши аёвсиз бўламиз.
б) Домажлиц шаҳар жамоасининг ҳақиқий гетмани Ян Жижканинг хатидан192
Жижка томонидан ёзилган бу хат 1541 йилда Прага ратушасидан топилган.
Азиз ака-укалар!.. Биз жуда ҳушёр бўлишимиз лозим: сизнинг ҳар бирингиз, ким қўлида пичоқ ушлашни, тош отишни билса, чўқмор ёки лангар чўп билан қуроллана олса, жангга тайёрлансин... Биз, ҳақиқатнинг душманлари ва халқимизни йўқ қилиб ташламоқчи бўлганлар билан курашиш учун ҳамма томондан тўпланганмиз... ва сиздан ўтиниб сўрайманки, ўзларин- гизнинг руҳонийларингиздан талаб қилинг, улар ўзларининг ваъзларида халқни антихристлар билан курашга чақирсинлар. ёш ва қари ҳаммангиз тайёрланинг. Мен истайманки, нон, пиво ва бошқа озиқ-овқатларда, яйловларда танқислик сезилмасин. Қачон сизнинг олдингизга борсам, сиз яхши ҳарбий қурол билан таъмин этилган бўлишингиз зарур. Фақат ташқи душманга қарши эмас, ички душманга қарши ҳам қуролланиш вақти етди. Жижка, таборийларнинг ишончли бошлиғи!
Do'stlaringiz bilan baham: |