ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Download 1.44 Mb.
bet73/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Саккизинчи модда. Саккизинчидан, биз барчамиз, ерлари бор одамлар оғир аҳволдамиз, чунки бу ер ўз оброк ҳақини бера олмайди ва бунақа ерда деҳқонлар ўзларининг шахсий қадр-қимматларини йўқотадилар.
Ва ҳалок бўладилар. Марҳамат қилиб хўжайинлар ҳурматли зотларга бу ерларни кўриб чиқишга буюрсалар ва оброк адолат бўйича белгиланса, токи деҳқонларнинг қилган барча машаққатли меҳнатлари текин бўлмасин. Ҳар қанақа меҳнатга тегишли ҳақ тўлансин.
Тўққизинчи модда. Тўққизинчидап, биз катта жарималар, солиқлар туфайли оғир аҳволдамиз. Ёхуд иш ҳақида фикрлашиш ўрнига душманлик билан янги-янги қарорлар киритиб, бизни жазоламоқдалар. Бизни зўравонлик билан эмас, балки эски қонунлар бўйича ва ишнинг аҳволига қараб жазоласинлар.
Ўнинчи модда. Ўнинчидан, биз яна шунинг учун ҳам оғир аҳволдамизки, айримлар жамоага қарашли ўтлоқзорларни ва экиладиган ерларни ўзлаштириб олганлар. Биз бу ерларни қайта-дан ҳамма фойдаланиши учун жамоа қўлига қайтаришни ис-таймиз. Бу ерлар улар томонидаи ҳалоллик билан сотиб олингани йўқку. Агар булар ҳалоллик билан олинмаган бўлса, у ҳолда иоаннинг аҳволига қараб биродарлик битимига келиш керак.
Ўн биринчи модда. Ўн биринчидан, «Ўлим солиғи»204 деб номланган одатни бутунлай бекор қилишни истамаймиз. Биз ҳеч қачон илоҳийнинг виждони ва ҳақиқатига зид равишда беваларнинг ва етимларнинг бисотларини бир неча жойларда ва бир неча турдаги усулда тортиб олганликлари каби уят ишларга чидай олмаймиз ва йўл қўймаймиз. Бизни ҳимоя қилишлари ва сақлашлари лозим бўлган кимсалар, агар уларда янада каттароқ ҳуқуқ бўлса, бизнинг тамоман теримизни шилардилар, ҳамма нарсаларимизни тортиб олардилар. Бунга худо бошқа чидай олмайди. Бу мутлақо четлаштирилиши лозим.


Умумий қарор
Ўн иккинчидан, мана бизнинг қароримиз ва якуний фикримиз. Агар бу ерда ҳудо сўзларига тўғри келмайдиган бир ёки бир неча моддалар берилган бўлса, биз бундай моддалар бор деб ўйламаймиз ва бизга уларнинг худо сўзларига тўғри келмайдиган эканликларини кўрсата олсалар ва буни «Ёзув» асосида исботлай олсалар, биз у ҳолда бу моддалардан қайтамиз. Агар ҳозир бизнинг моддаларимизни тўғри деб тан олсалар,
аммо кейинроқ уларнинг нотўғрилиги очилиб қолса, улар шу заҳотиёқ бекор қилинсин ва дарҳол ўз кучини йўқотсин. Худога қарши ва кишиларни оғир аҳволда қолдирадиган ишлар учраб қолса, христиан таълимоти ва одатидан фойдаланиб янги қарорлар қабул қилиб, янги моддалар киритамиз ва уларнинг бажарилишини қаттиқ туриб талаб қиламиз. Шунинг учун биз буни худодан сўраймиз, бундан бошқа ҳеч ким бера олмайди. Исолар дунёси бизларнинг барчамиз билан бирга бўлсин.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling