ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
Манбалар Лейстершир графлигида тўсиб олинган ерларни текшириш бўйича ҳукумат комиссиясининг 1517 йил протоколлари
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Копигольдерларнинг
Манбалар
Лейстершир графлигида тўсиб олинган ерларни текшириш бўйича ҳукумат комиссиясининг 1517 йил протоколлари. (Қасамёд қилганларнинг сўзи бўйича)213 Томас Хезельридж (1501 йилда Лейстершир графлигининг шерифи) ўзининг Нэсли манорида экин экиладиган 385 акр ерини тўсиб олиб, яйловга айлантирган. 12 та ҳовлини вайрон қилиб, бунинг натижасида 51 кишини кўчириб юборган. Қавм (приход) черкови емирила бошлаган. Гарви (жентельмен) Хинкелидаги ўз сеньорлигида феод ҳуқуқидаги 2 виргат (26 акр) экин экилалиган ер- ни 1512 йил 2 октябрда тўсиб олиб, яйловга айлантирган, оқнбатда бир плуг214 йўқолиб, 6 киши кўчирилган. Жон (Пратис монастирининг аббати) 1501 йилда Баргенда-ги ўзининг сеньорлигида монастир ҳуқуқидаги 5 та қўрғон ери-ни, 2 коттеж ва 12 виргат экин майдонини яйловга айлантириб, тўсиб олган. Оқибатда 5 та плуг йўқотилиб, 30 киши кўчирилди. Роберт Брэнднелл (рицарь) 1497 йил 7 декабрда Халиокедаги ўзининг сеньорлигида феод ҳуқуқидаги 7 та деҳқон қўрғонини ва 250 акр экин майдонини яйловга айлантириб, тўсиб олди, натижада 7 та плуг йўқотилиб, 30 киши кўчирилди. Бу экин майдони ҳар йили рента кўринишида 30 фунт стерлинг даромад келтирган. Жон Колли 1510 йил 6 декабрда феод ҳуқуқидаги ўзининг сеньорлигида Глостондаги икки карукат (80 акр) экин майдонини тўсиб олиб, бу ернинг учдан бирини яйловга айлантирди, натижада 2 плуг йўқотилди ва 12 киши кўчирилди. Копигольдерларнинг215 ерларини тўсиб олиш, кўчириб бориш ва бошқа жабр-зулмларга қарши шикоятлари216 Марҳаматли қирол олий ҳазратларига, Сиз олий ҳазратларига, биз хўрланганлар, сизнинг камбағал фуқароларингиз, ҳар кунги тоат-ибодат қилувчиларингиз кўз ёшимиз билан шикоятимизни хабар қиламиз. Жон Бун, Томас Холл, Жон Юнг, Томас Юнг, Роберт Беинет, Жон Атфильд ва бошқалар сиз жаноб олийларининг камбағал фуқаролари, сизнинг Сессекс графлигингиздаги Уэстенгмеринг деб аталувчи қисмидаги Эккльсден манорида яшовчилар, юқорида айтилган сизнинг камбағал фуқароларингиз ва уларнинг авлодлари ҳамда уларнинг ўтмишдошлари, юқорида айтилган манорнинг одати бўйича, қуриянинг протокол копиялари бўйича ердан фойдаланиб, ўша сеньорликнинг чегарасида жуда қадимдан яшаб келганмиз ва шу манор одати бўйича тинч ва хотиржам шу чек ердан фойдаланган- миз. Лекин яқиндан бошлаб қандайдир Жон Помер исмли Уэстангмерингдан чиққаи эксвайр217 бу манорни сиз олий ҳазратлари номидан, фирибгарлик йўли билан эгаллаб олиб, ёвузлик билан бу манорнинг копигольдерларини, сизнинг камбағал фуқароларингизни қуйида келтирилган манор одатига ва ҳамма ҳаққонийликка қарши ташвишга солмоқда, озор бермоқда, сиқиб чиқармоқда. Биринчидан, Жон Помер, жуда кучли кишига айланиб, манорга эгалик қила бошлаши биланоқ тезда куч ва дўқ-пўписа йўли билан юқорида номлари келтирилган сизнинг камбағал фуқароларингиздан уларнинг копия бўйича фойдаланиб келаёт-ган яйловларини бошқа ерлари билан бирга тортиб олди ва яқинда ўзининг хусусий фойда ҳамда манфаати учун бу яйлов-ларни бошқа ерлар билан бирга деворчалар билан тўсиб олди. Яна бундан кейин кўп вақт ўтмасдан, юқорида айтилган Жон Помер буларнинг ҳаммаси билан қаноатланмасдан ўзининг қат-тиққўллилиги, маккорлиги ва қизғанчиқлиги туфайли қонундан ташқари куч ишлатиб, уларнинг эркига қарши сизнинг камбағал фуқароларингиздан уларнинг уйларини, фойдаланаётган ерларини, мева боғларини ҳам ҳам тортиб олди, уларнинг уйларининг, баъзиларини бузиб ташлади, бир нечта уйларни ёндирди ва сизнинг камбағал фуқароларингиздан баъзиларини бу сеньорликдан зўрлик билан ҳайдаб юборди. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling