ЎҚувчиларни психологик-педагогик қЎллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўҒрисида


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana19.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1363278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
577 12.07.2019-Низом-қарор

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ 
Тошкент ш., 
2019 йил 12 июль, 
577-сон 
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 577-сон 
қарорига
1-ИЛОВА
Умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасаларида психологик хизмат 
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 
НИЗОМ 
1-боб. Умумий қоидалар 
1. Ушбу Низом умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасаларида (кейинги 
ўринларда таълим муассасалари деб аталади) психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш 
тартибини белгилайди. 
2. Психологик хизматнинг фаолияти: 
халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида — Ўзбекистон Республикаси Халқ 
таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик 
республика ташхис маркази (кейинги ўринларда Республика ташхис маркази деб аталади), 
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими 
бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (кейинги ўринларда 
ҳудудий халқ таълими бошқармалари деб аталади) ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими 
бўлимлари (кейинги ўринларда халқ таълими бўлимлари деб аталади) томонидан
академик лицейларда — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги ҳамда идоравий мансублигига кўра тегишли олий таълим муассасаси (кейинги 
ўринларда олий таълим муассасаси деб аталади) томонидан; 
касб-ҳунар таълими муассасаларида — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари 
томонидан мувофиқлаштирилади.
3. Психологик хизмат ўз фаолиятини таълим муассасаларида педагог ва тиббиёт 
ходимлари, ўқувчиларнинг ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги 
ўринларда ота-оналар деб аталади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда 
нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling