Узбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги


Download 274.5 Kb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi274.5 Kb.
#1603547
  1   2   3   4
Bog'liq
LabEMPR3uz


3-лаборатория иши
ТЎЛқИНЎТКАЗГИЧЛИ ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАРМОқЛАГИЧНИ ТАДқИқ ЭТИШ



  1. ИШНИНГ МАқСАДИ

Тўлқинўтказгичли йўналтирилган тармоқлагичнинг хусусиятларини ўрганиш ва унинг параметрларини аниқлаш. Юкланишда ютилаётган ЎЮЧ майдоннинг қувватини ўлчашда йўналтирилган тармоқлагични қўллаш.





  1. қИСқАЧА НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Йўналтирилган тармоқлагич (ЙТ) деб тўлқинўтказгичли узатиш линиясида тарқалаётган тўлқин энергиясини ўлчаш, назорат қилиш ва унинг маълум қисмини ажратиб олиш учун қўлланиладиган саккизқутбли қурилмага айтилади.


Тор полосали йўналтирилган тармоқлагич (ЙТ) энг оддий ЙТ деб ҳисобланади. У қуйидагича бажарилади: иккита, асосий ва тармоқловчи тўлқинўтказгичлар иккита алоқа туйнуклари орқали боғланган умумий деворга эга (2.1-расм).

Алоқа туйнуклари тўлқинўтказгичдаги тўлқин узунлиги  қийматидан кичик ва /4 масофада жойлашган. Йўналтирилган тармоқлагичнинг ишлашини 2.2-расм схемаси асосида таҳлил қиламиз.
Марказлари «c» ва «b» нуқталарда жойлашган икки туйнукли йўналтирилган тармоқлагичнинг асосий елкасида чапдан ўнгга қараб Н турдаги тўлқин Р1 қувват билан тарқалмоқда. Тармоқланувчи елканинг чап томонида ZН2қZ0 қаршиликли мослашган юклама ўрнатилган. Бу ерда: Z0 — тўлқинўтказгичнинг тўлқин қаршилиги.
Р1 тўғри тўлқин алоқа туйнуклари орқали тармоқловчи тўлқинўтказгичда тўлқин уйғотади. Ўнг томонда «acd» ва «abd» йўллари бўйлаб тарқалган тўлқинлар натижасида шаклланган тўлқин йўналади. Бу тўлқинлар босиб ўтадиган йўллари бир хил бўлганлиги сабабли, улар бир хил фазада қўшилади.
Чапда «ace» ва «abе» йўллари бўйлаб тарқалган тўлқинлар шаклланади. Бу тўлқин фазалари ярим тўлқин узунлиги /2қ(/4қ/4) фарқига эга бўлганлиги учун қарама-қарши фазада жойлашади ва бу йўналишида энергия тармоқланмайди.
Асосий тўлқинўтказгичда ихтиёрий ZН1 юкланиш ўрнатилганда Р1- қувватли тескари тўлқин ҳосил бўлади. Асосий тўлқинўтказгичдан «fbe» ва «fce» йўллар бўйлаб келган қайтган тўлқинлар бир хил фазаларда қўшилади ва тармоқловчи тўлқинўтказгичнинг ZН2 мослашган юкланишида ютилади.
Шундай қилиб, Р2қ қувватли тўғри тўлқин ва Р2- қувватли тескари тўлқинлар тармоқловчи тўлқин ўтказгичда бўлинган.
ZН2қZ0 бўлганда Р2қ қувват Р1қ қувватга пропорционалдир.

2.2-расм. Йўналтирилган тармоқлагичнинг ишлаш


тамойилини тушунтириш
Агар тармоқловчи тўлқинўтказгични 2.2.б-расмда кўрсатилгандек айлантирсак, у ҳолда қайтган Р2- тўлқин қувватини ажратишимиз мумкин.
Шундай қилиб, қарама-қарши йўналишдаги иккита тармоқлагични қўллаб, Р2қ ва Р2- ҳамда қайтиш коэффициентининг модули Г ни аниқлаш мумкин. Бундай қурилма рефлектометр деб аталади.
Г2қ P2/P2қ. (2.1)
Агар битта йўналтирилган тармоқлагич мавжуд бўлса, Р2қ ва Р2- қувватларни, тармоқлагични аввал тўғри кейин тескари йўналишда улаш орқали ўлчаш мумкин.
Тармоқлагичнинг чиқишидаги юкламага келувчи қувватни қуйидаги ифода орқали ҳисоблашимиз мумкин:
Рю қ Ртуш – Рқай қ Ртуш(1 – Рқайтуш) қ Ртуш(1-Г2) қ P1қ(1-Г2). (2.2)


Икки туйнукли ЙТ нинг тор полосалилиги алоқа туйнуклари орасидаги чорак тўлқин узунлигига тенг бўлган ўзгармас масофадан келиб чиқади. Тўлқин узунлиги ўзгарганда тармоқловчи тўлқинўтказгичнинг ZH2 юкланишига келувчи тўлқинлар тўлиқ компенсацияланмайди (фазалар фарқи 1800 дан ўзгача). Бу ҳолат ЙТ ни ноаниқ тайёрлашда ҳам кузатилади.
Туйнуклар сонининг кўпайтирилиши ЙТ нинг диапазонлилик тавсифини яхшилайди.
Йўналтирилган тармоқлагичнинг иккита асосий параметри мавжуд. Булар унинг ўтиш сусайиши ва йўналганлигидир.
Ўтиш сусайиши Lўт децибелларда ўлчанади ва қўйидагича аниқланиши мумкин:
Lўтқ10lg(P1қ/P2қ), (2.3)
бу ерда; Р1қ-асосий тўлқинўтказгич бўйлаб тўғри йўналишда тарқалаётган тўлқин қуввати.
Р2қ-тўғри йўналишда иккинчи тўлқин ўтказгичга тармоқланаётган тўлқин қуввати.
Йўналганлик Lйўн ҳам децибелларда ўлчанади ва қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланиши мумкин:
Lйўнқ10lg(P2қ/ P2), (2.4)
бу ерда; Р2қ – тўғри йўналишда тармоқланаётган қувват
Р2-–тескари йўналишда тармоқланаётган қувват.
Яхши тармоқлагичларда ҳам Lйўн параметри 40 дБ дан ошмайди. Бунга асосий сабаб, алоқа туйнуклари орасидаги масофанинг ноаниқ жойлашганлиги ва уларнинг бир хилда эмаслигидир.




  1. Download 274.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling