Узбекистон республикаси ахборот технологиялари ва комуникатцияларини ривожлантириш вазилиги
Мултимедиали алоқа тармоқларининг қуйи сатҳ
Download 309.73 Kb. Pdf ko'rish
|
Мултимедиали алоқа тармоқларининг қуйи сатҳ
протоколлари ва уларнинг вазифалари. Мультимедиали тармоқнинг лойихаси уч босқичда амалга оширилиши мумкин. 1 - босқичда турли хизматларга буюртма берилганда турли хил терминаллар юзага келтирилган юкланиш бахоланади. Лойихаланаётган тармоқ узеллари хизмат кўрсатиш зарур бўлган юкланишни бахолаш учун қуйидаги маълумотларга эга бўлиши зарур: - Терминаллар сони; - Терминналлар буюртма қиладиган хизматлар турлари; - Хар бир хизматни буюртма қилишда терминнал яратадиган солиштирма юкланиш; - Хар бир хизматга мос келувчи юкланишнинг статистик хоссалари; - Барча турдаги хизматлар ва терминаллар бўйича йиғинди юкланиш; - Юкланишни йўналишлар бўйича тақсимлаш. Хар бир терминал вужудга келтирадиган юкланиш мавжуд статистик маълумотлар ёки нормативлар асосида бахоланиши мумкин. Мультимедиали тармоқларда асосан турли хил хизматларни кўллаб қувватлашга қодир функционал терминаллардан фойдаланилади. Шунинг учун хар бир хизмат бўйича юкланишни бахолаш зарур. Юкланишни йўналишлар бўйича тақсимлаш учун тортишиш коэффициентларини хисоблашга асосланган методлардан фойдаланилади. Мультимедиали тармоқни лойихалашнинг 2 –босқичида қуйидагилар зарур бўлади: -транспорт тармоғини амалга ошириш учун технологияларни танлаб олиш ва қўлланилишини асослаш; - транспорт тармоғини қуриш топологиясини танлаш ва асослаш, шу жумладан физик даражадаги топологияни (шина, юлдуз, халка, аралаш ва хокозо) физик даражада уланишларни ташкил этишнинг мантиқий топологиясини, шунингдек юқорида ётувчи даражаларда физик йўлларни, мантиқий каналларни захиралашни ва муқобил маршрутларни хисобга олган холда ; -барча тармоқ узеллари (кириш узеллари, коммутаторлар, мультиплексорлар, маршрутизаторлар, портлар, шлюзлар) бўйича, шу жумладан тармоқ даражасидаги хизматчи протоколлар (ICMP, IGMP, IGRP, RSVP, маршрутлаш протоколлари) бўйича учта қуйи даражалар протоколларининг стеклари ва профилларини деталлаштириш (у ёки бу протокол ёрдамида қўллаб қувватлаш зарурлигини, протокол турини, унинг стекдаги холатини бахолаш); - четки терминаллар, шунингдек хизматлар қўллаб қувватлашнинг тармоқ узеллари учун (web, E- mail, DNS, FTP, billing, SN ва хокозо хизматлар серверлари учун) хизматларни қўллаб қувватлаш учун юқори даражалар протоколларини хисобга олган холда протоколларнинг стекларини ва профилларини деталлаштириш; - танланган технология ва ўзаро таъсирлашувчи тармоқлар турига мувофиқ тармоқ интерфейслари турларини аниқлаш, уларнинг ўтказиш қобилиятини кейинчалик хисоблаб чиқиш зарур. Лойихалашнинг 3 - босқичида қуйидаги амалларни бажариш керак: Хизматларнинг хар бири бўйича ахборот трафигини (U текислигида), шунингдек концентрациялаш, мультиплексорлаш, тармоқлар ва кириш узеллари (АN) трафигини бириктиришнинг бошқа турларининг барча хизматлари бўйича умумий (йиғинди) трафигини ҳисоблаш; Download 309.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling