Узбекистон республикаси энергетика вазирлиги хузуридаги нефть махсулотлари ва газдан фойдаланишни
IV. Булимнинг хукуклари ва жавобгарлиги
Download 205.76 Kb. Pdf ko'rish
|
Ҳудудий бўлимлар низоми
IV. Булимнинг хукуклари ва жавобгарлиги
4.1. "Узнефтгазинспекция" ваколатига кирувчи масалалар буйича юридик шахслар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш. 4.2. Юридик шахслар томонидан нефть махсулотлари ва газдан фойдаланилишини, уларнинг сотилишини, сифат ва микдор жихатидан сакланишини, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини казиб олиш, кайта ишлаш, узатиш, саклаш объектларини (курилмаларини) монтаж килиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат килиш. 4.3. Текширишларга тегишли идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларини жалб этишга таклифлар бериш. 4.4. Текширишлар давомида текширилаётган объектларда аникланган конун бузилишлар ва камчиликлар буйича “бажарилиши мажбурий булган ёзма курсатма”лар бериш. 3 4.5. Тургун ва кучма лабораторияларда нефть махсулотлари намуналари сифатини мустакил равишда белгиланган тартибда тахлил килиш ва тегишли хулосалар бериш. 4.6. Нефть махсулотларини кабул килиш, саклаш, таркатиш, хисобга олиш, шунингдек нефть омборлари ускуналарининг техник ва метрологик холати коидаларини купол равишда бузиш холлари аникланганда конунда белгиланган тартибда тегишли чоралар куриш. 4.7. Технологик объектлар курилишини ва улардан фойдаланишни, уларни лойихалаш, куриш ва улардан фойдаланишнинг амалдаги нормалари ва коидалари бузилган холларда ва бу бузилишлар уларнинг ишончлилиги пасайишига олиб келса, шунингдек курилиш буюртмачининг малакали техника назорати ва муаллифлик назорати билан таъминламаганда, конунда белгиланган тартибда тегишли чоралар куриш. 4.8. Лицензия битами талаблари ва шартлари бузилганлиги учун юридик шахсларнинг нефть, газ хамда газ конденсати казиб чикариш, кайта ишлаш ва сотиш, нефть махсулотларини сотиш, шунингдек магистрал газ кувурлари, нефть кувурлари ва нефть махсулотлари кувурларини лойихалаштириш, куриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш хукукини берувчи лицензияларининг амал килишини тухтатиш тугрисида лицензияловчи органга таклифлар киритиш. 4.9. Текширилаётган объектларда, меъёрий-техник хужжатларнинг ушбу объектларнинг ишончлилигини ва нефть хамда газдан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш буйича тегишли талабларига мос келмайдиган аппаратуралар, асбоб-ускуналар, материаллар ва буюмларни технологияларда кулламаслик, уларни замонавий технологик асбоб ускуналарга алмаштириш ва технологияларни модернизация килиш тугрисида тегишли корхона ва ташкилотларга таклифлар киритишни “Узнефтгазинспекция” билан келишиш. 4.10. Технологик объектларни лойихалаш, куриш ва фойдаланишнинг амалдаги нормалари ва коидаларидан асосли четга чикишларни, агар ушбу узгартиришлар мазкур объектлардан фойдаланишнинг ишончлилигини пасайтиришга олиб келмаган холларда тегишли органларга таклифлар киритишни “Узнефтгазинспекция” билан келишиш. 4.11. Газ сотувчи, газ узатувчи ташкилотларга куйидаги холларда: а) "Узнефтгазинспекция"нинг рухсатисиз бир йилда 100 ООО ва ундан ортик кубометр табиий газдан фойдаланувчи корхоналарга газ берилганда; б) газ сарфини хисобга олиш приборлари булмаган газдан фойдаланиш курилмаларидан фойдаланилганда ёхуд газдан фойдаланувчи курилмаларда лойихада назарда тутилган газ ёниши жараёнларини автоматик бошкариш воситалари ёки иссиклик- техника назорати ёки газдан самарали фойдаланишни таьминловчи иссикликдан кайта фойдаланиш асбоб-ускуналари булмаганда (бузилганда); в) газдан фойдаланиш курилмаларини ишга тушириш ва режим-созлаш ишларини утказиш муддатлари бузилганда конунда белгиланган тартибда тегишли чоралар куриш. 4.12. Ёкилги-энергетика ресурсларидан фойдаланишда коида бузилишлар учун юридик шахсларга нисбатан, уларнинг кайси идорага карашлилигидан ва мулкчилик шаклидан катьий назар, Узбекистан Республикаси конун хужжатлари билан берилган уз ваколатлари доирасида мансабдор ва масъул шахсларга маъмурий хукукбузарлик тугрисида баённома тузади ва уни куриб чикиш ваколатига эга булган органга ёки жиноят ишлари буйича шахар, туман судларига жунатади. 4.13. "Узнефтгазинспекция" ваколатига тегишли масалалар буйича идоралар, махаллий давлат хокимияти органлари, ташкилотлар ва корхоналардан зарур маълумотлар ва материаллар олиш. 4.14. Нефть махсулотлари ва газдан фойдаланиш, уларни сотиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини казиб олиш, кайта ишлаш, ташиш, саклаш объектларини (курилмаларини) монтаж килиш ва уларни ишлатиш буйича зарур норматив-техник хужжатларни ишлаб чикиш тугрисида “Узнефтгазинспекция”га таклифлар киритиш. 4.15. Булимдаги мавжуд модций техника бойликлари, ахборот технология воситалари, компьютер дастурлар ва ахборот тизимларини сакланиши, уларни соз холда булиши ва улардан тугри фойдаланишга, шунингдек мазкур Низомда белгиланган хизмат вазифаларини 4 зарур даражада бажармаганликлари учун булимнинг мансабдор шахслари конун хужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради. V. Download 205.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling