Узбекистон Республикаси Олий ва Урта махсус таълим вазирлиги Тошкент Архитектура-курилиш институти «Йигма темир-бетон ишлаб чикариш» кафедраси
Download 454 Kb.
|
Boģlovchi moddalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нуритдинов Х.Н., Махмудова Н.А. Богловчи моддалар (Укув кулланма) Тошкент-2000
Узбекистон Республикаси Олий ва Урта махсус таълим вазирлиги Тошкент Архитектура-курилиш институти «Йигма темир-бетон ишлаб чикариш» кафедраси Нуритдинов Х.Н., Махмудова Н.А. Богловчи моддалар (Укув кулланма) Тошкент-2000 «Богловчи моддалар» фанидан укув кулланма (Н.А.Махмудова, Х.Н.Нуритдинов. Тошкент Архитектура-курилиш институти. Тошкент, 2000). Қўлланмада хавода қотадиган гипс, охак, магнезиал богловчи моддалар ва гидравлик богловчилар, яъни турли цементлар тайёрлашнинг технологик схемалари, уларни олишда ишлатиладиган хом ашёлар хамда бу материалларнинг характеристикалари хакида маълумотлар келтирилган. Боғловчи моддаларнинг қотишида рўй берадиган жараёнларни физик-химиёвий асослари хамда бу жараёнларни тезлаштириш ва бошқаришнинг мақбул усуллари, шунингдек, уларга хос физик-механик хоссалар хамда уларни ишлатиш сохалари ёритилган. Асосан гипс, охак, турли цементлар асосида тайёрланадиган бетон ва темир-бетон буюмлар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар хақида фикр юритилган. Бундан ташкари, богловчи материаллар учун саноат чиқиндиларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган масалалар хам ушбу қўлланмада ўрин олган. Услубий қўлланма қурилиш сохасида мутахассис тайёрлайдиган Олий ўқув юртларида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган. Боғловчи материаллар, темир-бетон махсулотлари ишлаб чикариш заводлари ва қурилиш материаллари комбинатлари инженер-техник ходимлари учун хам фойдали бўлиши мумкин. Такризчилар: 1. Органик ва неорганик институти профессори, х.ф.д. Иркаходжаева А.П. 2. «Йигма темир-бетон ишлаб чикариш» кафедрасининг доценти Гозиев У.А. Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги турдош олий укув юртлари учун укув кулланма сифатида тавсия этган. СУЗ БОШИ Богловчи моддалар курилишда етакчи уринни эгаллайди. курилиш техникасининг ривожи янада яхширок богловчи моддаларни излаб топишни талаб этиб келди. Янги, нисбатан анча такомиллашган богловчи моддаларнинг пайдо булиши эса, уз навбатида, курилиш техникасининг тараккиётига ёрдам берди. Чунончи, гидротехника иншоотларини куриш зарурияти сувга чидамли богловчиларни излаб топишни талаб этса, юксак механик хоссаларга эга булган богловчи модда – портландцементнинг ихтиро этилиши темир-бетон конструкцияларнинг тез ривожланишини таъминлади. Заводларда тайёрланган бетон ва темир-бетон элементлардан кенг фойдаланган холда авж олдирилаётган индустриал курилиш портландцементнинг янги – «тез котувчи» турини ишлаб чикариш заруриятини тугдирди. Богловчилар технологияси билан курилиш техникаси уртасидаги ана шундай узаро богликлик хозирги шароитда янада купрок намоён булмокда. Шу муносабат билан шуни айтиб утиш уринлики, технологик курилишда богловчи моддаларга кандай талаблар куйилишини, бинокор эса богловчи моддаларнинг барча турлари, хоссалари ва ишлатиш шарт-шароитларини яхши билгани такдирдагина фан ва техниканинг бокловчи моддалар технологияси сохасидаги ютукларидан рационал фойдаланиш мумкин былади. Хозирги богловчи моддалар тури нихоятда хилма-хилдир. Бирок кайсидир богловчи моддалар биринчи марта ишлатилган ва уларни ишлатиш вактида хозирги замон технологиясига асос солинган эди. Илк бор ишлатилган богловчилар кандай моддалар булганини билиб олиш учун археологик ва тарихий характердаги материаллардан ташкари минерал богловчи моддалар ишлаб чикариш технологиясининг узи билан хам яхши таниш булиш керак. Download 454 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling