29
Ёнғин-техник воситаларни ишлаб чиқаришга хусусий секторни жалб этиш. Ўрмон
ёнғинларини бартараф этиш тадбирлари самарадорлигини ошириш.
Мамлакатнинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги
ролини ошириш. Ҳамкор мамлакатлар билан ҳамда халқаро
ташкилотлар доирасида
минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли, доимий мулоқот олиб бориш, улар
билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиш, сиёсий, иқтисодий ва маданий
соҳаларда ҳамда турли даражадаги маслаҳатлашувларни ташкил этиш. Етакчи давлатлар
билан кенг қамровли ҳамкорликни стратегик даражага олиб чиқиш ҳамда
улар билан
кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни келишиш. Йирик
тадбирларда (халқаро ташкилотлар доирасида ва хорижий ҳамкорлар
билан шерикчилик
асосида ҳамда икки томонлама ҳамкорлик даражасидаги конференция, форум, семинар ва
давра суҳбатлари) минтақавий ва халқаро масалалар бўйича Ўзбекистон позицияси ҳамда
умумжаҳон миқёсидаги ташаббусларини илгари суриш.
Do'stlaringiz bilan baham: