Узбекистон Республикаси Президентининг «Олий мала кал и илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан утказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги Карори лойихаси (id-70689)


Download 29.22 Kb.
bet2/5
Sana24.01.2023
Hajmi29.22 Kb.
#1114099
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-19-2022.7-sonli

2.

3-банд. Шундай тартиб урнатилсинки, унга мувофик 2023 йил 1 январдан бошлаб:
фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари диссертациялари сифатини ошириш ва кучирмачилик (плагиат) холатининг олдини олиш максадида диссертацияларни илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар кошидаги илмий семинарларда куриб чикиш жараёнида илмий жамоатчилик томонидан интернет тармоги оркали электрон экспертизадан утказиш йулга куйилади (хизмат доирасида фойдаланиш учуй ва бошка грифли диссертациялар бундан мустасно);
фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларига талабгорлар томонидан «Scopus» ва «Web of Science» халкаро илмий-техник базалар руйхатидаги нуфузли ихгисослашган илмий нашрларда маколалар чоп этиш талаби боскичма-боскич жорий килинади;
олий таълимдан кейинги таълим институтларига талабгорларии кабул килишда уларнинг тайёргарлик даражасини бахолаш сифатини ошириш ва уларнинг мазкур институтларга кабул килинганидан кейинги даврини тулалигича тадкикот сифатига каратиш максадида малакавий имтихонларни кабул килиш амалиёти бекор килинади;
олий таълим ва илмий ташкилотлар нуфузи ва масъулиятини оширишда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари диссертациялари мавзуларини ОАКда руйхатга олиш ва уларни эълон килиш амалиёти бекор килинади;
диссертациялар илмий натижаларини эълон килиш тавсия этилган миллий ва халкаро журналлар руйхатини тасдикдаш амалиёти бекор килиниб, фан тармоклари хусусиятларини эътиборга олган холда журналлар илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан мустакил равишда тан олиниши йулга куйилади;
диссертация тадкикотлари натижаларини амалиётга жорий килиш самарадорлигини ошириш максадида амалиётга жорий килинган ишлар хамда уларнинг иктисодий/ижтимоий самараси тугрисидаги маълумотларни улар жорий килинган ташкилотлар хамда буйсунувига кура тегишли вазирликпар ва идоралар, ташкилотлар хамда Коракалпогистон Республикаси ва вилоятлар, Тошкент шахар хокимликлари веб-сайтида эълон килиш жорий этилади (хизмат доирасида фойдаланиш учун ва бошка грифли диссертацияпар бундан мустасно);
барна фанлар буйича профессор илмий унвонини олиш учун якка муаплифликда монография (ёки якка ва жамоавий тарзда монография) чоп этиш жорий килинган холда, ижтимоий-гуманитар фанлар буйича фан доктори (DSc) илмий даражаси диссертациям буйича монография эълон килиш бекор килинади;
талабларнинг ягоналигини таъминлаш максадида талабгорларни илмий даражалар ва илмий унвонларда мустакил тасдикдаш ваколати берилган илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар хамда олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлар и томонидан тасдикланган аттестация ишлари ОАК томонидан мониторинг килиб борилади.

олий таълимдан кейинги таълим институтларига талабгорларии қабул килишда уларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш сифатини ошириш ва уларнинг мазкур институтларга қабул қилинганидан кейинги даврини тўлалигича тадқиқот сифатига қаратиш мақсадида малакавий имтиҳонларни қабул қилиш амалиёти бекор қилинади (фан соҳалари тўғри келмаган талабгорлар бундан мустасно);




Фан соҳаси тўғри келмаган талабгорлар ихтисослик бўйича назарий билимларини мустаҳкамлашлари учун илмий раҳбар томонидан ишлаб чиқилган назарий-методологик дастурни ўзлаштиришлари ва малакавий имтиҳон топширишлари зарур




Download 29.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling