Узбекистон республикаси солиµни саµлаш вазирлиги
Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар
Download 0.89 Mb.
|
мажмуа 4 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Машғулот мазмуни: 4.1 Назарий қисми Жағ суякларининг остеомиелити
2. Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар
Талаба ушбу мавзуни тўлиқ ўзлаштириши биокимё, биология, микробиология, анатомия, гистология, нормал ва патологик физиология, фармакалогия, жаррохлик стоматологияси фанларини билишга асосланган. 4.Машғулот мазмуни: 4.1 Назарий қисми Жағ суякларининг остеомиелити ўткир ости боскичи. Жаг одонтоген остеомиелитининг ўткир даври одатда 10-12 кундан 2 ҳафтагача, диффуз турида- 3 хафтагача давом этади ва ўткир ости даврига ўтади. Остеомиелитнинг ўртача кечаётган ўткир ости босқичида умумий ахвол ва кайфият яхшиланади, уйқу тикланади, иштаҳа очилади, ичақлар функцияси нормаллашади. Тана ҳарорати пасаяди ва бир сутка мобайнида унинг ўзгаришлари камаяди. Беморларда эрталабки ҳарорат одатдагидек 37 C дан озгина ошади. Қатор беморларда тана ҳарорати нормаллашади, баъзиларда кечки пайтда субфебрил бўлади. Суяк усти пардаси ўчоқлари, абцесс ва флегмона очилгандан кейин тўқималарда яллигланиш ўзгаришлари аста - аста камайиб боради. Суяк усти пардасининг йирингли ўчоги очилган ерда йирингли ажралмаси жуда кам бўлган окма яра йўллари пайдо бўлади. Тиш катагидан грануляциялар шишиб чикади. Зарарланган суяк соҳасидаги тишларнинг қимирлаб колганлиги қайд қилинади, периферия бўйича турган тишлар бирмунча кам кимирлайдиган бўлиб қолади. Қонда қизил кон кўрсаткичлари нормаллашади, лейкоцитлар шу жумладан нейтрофиллар, ЭЧТ сони анчагина камаяди. Жаг остеомиелитининг диффуз турига учраган касалларда лейкоцитлар сони фақат 12-15'109/л гача пасайиши мумкин, лейкоцитар формуланинг чапга сўрилиши сакланади, ЭЧТ ошган бўлади. Сийдик меъёрда ўзгарган бўлади (оксил, лейкоцитлар). Ж ағ остеомиелитининг сурункали босқичида беморлар текширилганда, жағни ўраб турган юмшок тўкималар ва периост йўғонлашуви натижасида юз конфигурациясининг ўзгариши аникланади. Йўгонлашган суяк устидаги тери бир кадар юпқалашган ва таранглашган бўлади. Пастки жаг шохининг зарарланиши сабабли зарарланган томондаги чайнов мушагининг анчагина зичлашуви ва суяк йўгонлашуви хисобланади. Остеомиелитнинг сурункали босқичида операция жароҳатларининг битиб кетиши содир бўлади. Уларнинг ўрнида суяккача борадиган окма яра йўллари қолади, улардан йиринг ажралади, жуда кўп қонайдиган грануляциялар шишиб чиқади. Остеомиелитнинг сурункали боскичида айрим зўрайишлар кузатилади. Улар умумий аҳвол ва кайфиятнинг ёмонлашуви, тана ҳароратининг кўтарилиши билан ҳарактерланади. Айрим ҳолатларда йиринг чиқиши тўхтаб колса, оқма яра йўли очилиши билан ундан экссудат ташкарига қуйилади, бошқа ҳолатларда инфекция бош ва бўйин соҳасига таркалиши мумкин, бу ерда абсцесс ёки флегмона ҳосил бўлади. Сўнгги икки ўн йилликда сурункали жаг остеомиелити атипик формаларининг сони анча кўпайди, бунда патологик жараёнда продуктив реакциялар некротик реакциялардан устун туради. Acoсан пастки жаг унинг танаси, бурчаги ва шохи зарарланади. Бу суякда эндостал ва периостал янги тузилмалар ҳосил бўлиши жуда ҳам ифодаланган бўлиши мумкин. Кўпгина муаллифлар буни пастки жаг сурункали остеомиелитининг продуктив, гиперпластик ёки гиперостоз шаклининг кўриниши деб изоҳлаб берадилар. Касалликнинг бирламчи-сурункали кечиши ҳам бўлади, бунда касалликнинг ўткир даври ажратилмайди, анамнезда эса тиш соҳасидаги яллигланиш ҳодисалар ҳақидагина маълумот бўлади. Ҳасталик кўпроқ ёш кишиларда кузатилади. Секвестрларнинг ажралиши беморларнинг умумий аҳволига, уларнинг ёшига, иммун реактивлигига, шунингдек секвестрнинг ҳажмига қараб, турли муддатларда кечади. Чунончи, ёш кишиларда юпқа кортикал секвестрлар 3-4 ҳафтадан кейинроқ ажралиб чиқади. Пастки жагда остеомиелитнинг чекланган турлари тиш альвеоласи деворлари, альвеоляр ўсиқнинг кичик булақлари ёки жаг танасининг секвестрациясига олиб келади. Диффуз остеомиелит пастки жағ танасининг катта участкалари, шохининг секвестрацияси билан характерланади. Сурункали остеомиелитнинг рентгенологик манзараси анча хилма-хил бўлади. Рентгенограммада: марказида кўпроқ кичик бўлган секвестрлар соялари бор, нотўғри шаклдаги суяк резорбциясининг битта ёки бир канча ўчоклари кўринади. Некрозланган суякнинг айрим участкалари ўртасида жонсизланмаган тўқима зоналари жойлашади. Рентгенограммада секвестрларнинг ажралиши билан бир каторда янги тузилган суяк тўқимаси кўриниб туради, шу туфайли жағ қонтурлари ўзгаради, унинг чеккаси йўғонлашади ва ғадир-будур бўлиб колади. Бир неча йил мобайнида пастки жағ ичида секвестрлари кичик ёки уларсиз, лекин грануляциялар билан тўлган, думалоқланган майда ўчоклар колади. Йиллар ўтган сари склерозланиш жараёнлари бир мунча ифодаланган бўлиб колади ва деструкция ўчоқларининг остеосклероз ўчоқлари билан алмашуви кўринади. Пастки жағнинг сурункали остеомиелитида продуктив ўзгаришларнинг ифодаланганлиги рентгенограммада суяк тўкимасининг эндостал ва периостал кайта тузилиши билан характерланади. Ғоваксимон тузилишнинг хира кўриниши, унинг анчагина зичлашуви, суяк склерози кайд қилинади. Суяк тўкимаси сийраклашувининг кичик ўчокларини қийинлик билан кайд килишга эришилади. Ҳосил бўлган секвестрал капсула бир қанча вақт ўтгандан кейин етарлича барқарор бўлиб колади ва талайгина зўриқишга бардош бера олади. Лекин заифлашган ва ёши қайтган беморларда регенерация жараёнларининг сусайиши туфайли етарлича кучли секвестрал капсула ҳосил бўлмайди. Жағ одонтоген остеомиелитининг сурункали босқичида жонсизланган суяк участкалари тўлик ажралганда қон ўзгаришлари манзарасининг нормаллашуви кейинчалик содир бўлади. гемоглобин даражаси, эритроцитлар сони ошади, лейкоцитлар микдори камаяди. ЭЧТ анчагина кечроқ нормаллашади. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling