Узджту инглиз тили факультети курс 436 гурух талабаларидан


Download 15 Kb.
Sana27.03.2023
Hajmi15 Kb.
#1298539
Bog'liq
Мурожаат


УзДЖТУ инглиз тили 3 факультети
4 курс 436 гурух талабаларидан

Ҳурматли Баҳром Гулямович,


Жаҳон Тиллари Университети Филология инглиз тили факултетининг 4 курс талабалари номидан, Биз учун ниҳоятда аҳамиятли ва долзарб масала ечими юзасидан Сиздан кўмак ва амалий ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдамиз!
Жумладан, Университетнинг ўқув иш режаси ва йўлланмасига мувофиқ, амалиёт ўтиш мақсадида барча битирувчи курс талабалари ўз йўналишлари бўйича ишга жойлашиб, шу кунга қадар онлайн тарздаги ўқув жараёнларига ўз иш вақтларини мослаб келишган.
Шу кунда берилган эълонга кўра, ўқув жараёнлари анъанавий тарзда бўлиб ўтиши, аксарият талабалар учун қуйидаги муаммоларни келтириб чиқаришини маълум қиламиз!

  • Квартира, турар жойни қайта излаб топиш ва ижара хакини ту́лаш (10 хафта учун турар жой топиш жуда мураккаб ва аренда пули қиммат

  • Узоқ масофа билан боғлиқ йўл харажатлари

  • Талабалар ниҳоятда қийинчилик билан топган иш жойларидан кетишлари

Юқорида қайд этилган важларни инобатга олган ҳолда, хозирда барча талабалар учун долзарб бўлган иш жойларини сақлаб қолишда, шунингдек кўзда тутилмаган сарф-харажатлардан халос қилиш учун, битирувчи курс ўқув жараёнини онлайн тарзда давом эттиришимизга имкон беришингизни сўраймиз!



Ҳурмат билан 4 курс талабалари
Download 15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling