Тупроққа ишлов бериш. - Токнинг меъёрида ўсиши ва ҳосил бериши учун тупроққа баҳор ёз ва кўзда ишлов бериш зарур (сув-ҳаво режимини яхшилаш, бегона ўтларни йўқотиш ва токларни қишқи совуқлардан ҳимоялаш учун). Тупроққа кўзда 25-30 см. чуқурлиқда ишлов бериш, баҳорга келиб тупроқда кўп миқдорда нам тўпланишига, бегона ўтларнинг йўқолишига ёрдам беради.
- Агар токзорга кўзда ишлов берилмаган бўлса, баҳорда токларни механизация усулида чала очиш билан бир вақтда ер хайдалади.
- Токлар очилгандан кейин қатор ораларидаги тупроқни текислаш учун култивация қилинади ёки бороналанади.
- Вегетация даври мобайнида тупроқда намни сақлаб туриш, бегона ўтларни йўқотиш ва тупроқни юмшок ҳўлда сақлаб туриш мақсадида қатор оралари 10-12 см. чуқурлиқда 3-4 марта култивация қилинади. Ҳap бир суғоришдан кейин ҳам, лалми токзорларда эса мўл ёққан ҳар бир ёмғирдан сўнг култивация қилиш керак.
- Бахор-ёз давомида юмшоқ қатлам ҳосил қилиш ва бегона ўтларни йўкотиш учун НЮ-18 плугига урнатилган мослама билан ток тупи атрофидаги тупроққа ишлов берилади. Ҳозирги вақтгача токларни бир кисми ер бағирлатиб ўстирилади, бундай токзорларда баҳорда тупроқ чопилади, ёзги суғоришлардан кейин юмшатилади.
- Механизмларни кўп карра ўтиши ва суғориш натижасида ток қатор оралари тупроғи кучли зичланади, бу ток тупларининг ўсиши ва ҳосилдорлигига салбий таъсир этади.
- Илдизларнинг асосий массаси жойлашган зонадаги тупроқнинг сув-ҳово ва озука режимини яхшилаш учун ҳар икки - уч йилда ўғит солиш билан бир вақтда 50-60 см. чуқурлиқда мунтазам чуқур юмшатиш тавсия этилади. Чуқур юмшатишни яхшиси октябрда, қулай иқлим шароитида эса ноябрда, шунингдек эрга баҳорда апрелгача ўтказиш мумкин.
- МПВ машиналарида ўғит солиш билан бир вақтда ҳар бир қатор орасида тупроқни юмшатиш керақ, чунки бу ҳолда юмшаткичлар тупроққа 35-40 см. чуқурлиқда ботади ва илдиз тизими унча шикастланмайди, марказий юмшаткич 55-60 см. чуқурликка ботади. Агар иш 55 см. чуқурлиқда юмшатадиган ПРВМ-53 мосламаси билан бажариладиган бўлса, бу ҳолда қатор оралатиб ҳам юмшатиш керак.
- Лалми токзорларда тупроқ баҳорда чуқур юмшатилади ва кейин вегетация даври давомида 18-20 см. чуқурликча юмшатиб турилади.
- Токни парвариш қилиш ишлари МПВ, НЮ-18, УОМ-50, пневматик ток очгичлар билан бажарилади.
- МПВ, НЮ-18 машиналари билан суғориш эгатлари очилади, қатор оралари култивация қилинади ва ёпиасига юмшатилади.
- МПВ машинасига ўрнатиладиган НЮ-18 мосламаси ёрдамида токлар чала очилади ва қаторлардаги ток туплари атрофидаги тупроққа ишлов берилади.
- Т-54В, МТЗ-82 тракторларига ўрнатиладиган пневматик ток очгичлар билан ток тўла очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |