Узун маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси М. А. Мирабзалов Таклиф этилди
Download 26.8 Kb.
|
Протокол Ўтин Пском ГЭС
ЙИҒИЛИШ БАЁНИ № 6 2022 йил «13» октябр Узун МФЙ
ЙИҒИЛИШ МАҚСАДИ:Бўстонлиқ туманида жойлашган “Пском ГЭС” қурилиш объекти ҳудудидан, Узун МФЙ Испай қишлоғида яшовчи фуқаролар томонидан МФЙ раиси номига ёзма ва оғзаки мурожаати яъни, қишга ўтин жамлаб қўйиш мақсадида объект ҳудудидан қуруқ ўтинларни олиб чиқиш масаласи;КУН ТАРТИБИ: Йиғилишни Узун МФЙ раиси М. Мирабзалов ўз сўзи билан очиб у ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11-октябр куни Президент видеоселекторида 20-октябрдан 1-декабргача кўчат экиш ойи, яшил макон ва ободонлаштириш ойи эълон қилинганлигини, шу сабабли фуқаролар ва фермерларга ободонлаштириш ишларига фаол қатнашиш яъни, тут дарахти, узум терак қаламчаси, кўкаламзорлаштириш учун бино ва ҳовлиларга райҳон ва ялпиз уруғларини экиш тўғрисида айтиб ўтди. Шу билан бирга Пском ГЭС қурилиши объекти ҳудудидаги чап қирғоқ томондаги қишги мавсумда қуруқ ўтинларни жамлаш мақсадида фақат қуруқ ўтинларни олиб чиқишликни, ҳўл ва мевали дарахтларни мутлақо кесилмасликни, агар шундай ҳолат аниқланса, Пском ГЭС объекти ҳузуридаги қуриқлаш ва ички назорат ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, жиноий жавобгарликкача бўлган тегишли органларга топширишга тавсия этишлиги тўғрисида огоҳлантирилиб ўтди. Сўзи якунида фуқароларга кўмир сотиб олишга чақириб, Президентимиз сўзлари яъни халқ учун хизмат қилиш керак, халқ норози бўлмаслиги керак эканлигини таъкидлаб ўтиб, сўзни Пском ГЭС қурилиш объекти экология бўлими ходими-С. Саидовга берди.С.Саидов ҳам ўз навбатида Пскем ГЭС қурилиш объектидаги чап қирғоқ ҳудудидан ҳар йилдагидек қуруқ ўтинларни олиб чиқишлиги, фақат катта юк автомашиналарда МФЙ раиси рухсати билан қуруқ ўтинларни олиб чиқишга рухсат беришлигини, ҳўл ва мевали дарахтларни кесмасликни, ўзбошимчалик билан иш қилмаслиги лозимлигини айтиб ўтди. 48 мактаб директори А. Мирниёзов сўзга чиқиб катта машиналарни ўтказмаслика нима асос бор рўйхат асосида бўладиган бўлса менинг навбатим 40-кунда келади, унда қор ёғиб кетади, ҳўл дарахтга келсак, ГЭС ходимларининг ўзлари томонидан кесилган-ку, халқ томонидан ҳеч қандай ҳўл дарахтлар кесилмаганлигини айтиб ўтди. Ўз навбатида қўриқлаш ва ички назорат бўлими бошлиғи А. Жураев ҳам йиғилиш қатнашчиларига постда қўйилган ходимлар билан тортишмасликни, ҳар икки томон ҳам бир-бирларини тушуниб хушмуомалада бўлишликка чақириб ўз сўзига якун ясади. Юқоридагиларга асосланиб йиғилиш; Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : 2022 йил 11-октябрдаги Президент видеоселекторда берилган топшириқларни маҳалла фуқароларига тарғибот-ташвиқот қилинсин, ижроси таъминсин ва фуқаролар жалб этилсин; Пском ГЭС ҳудудидан катта юк машиналарини МФЙ раиси рўйхати асосида фақат қуруқ ўтин олиб ўтишлиги таъминлансин. Йиғилиш раиси: М. Мирабзалов Йиғилиш котиби Г. Расулметов Download 26.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling