Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р
Қоғоздаги харитадан рақамли харитага ўтиш йўллари
Download 0.62 Mb.
|
12.Опорный конспект
4.2. Қоғоздаги харитадан рақамли харитага ўтиш йўллари
География ахборот тизимларида маълумотлар базасини яратиш асосий муаммо деб ҳисобланади, чунки маълумотлар базасини яратиш таннархи лойиҳанинг таннархини 80 ва ундан ортиқ фоизини ташқил қилади. Бу кўп маблағ ва вақт талаб қиладиган жараён бўлиб, у ҳатолардан холи эмас. География ахборот тизимларидан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики маълумотлар базасини яратилиши билан ҳамма ишларни якунланиш хавфи бор ва ушбу база тахлил қилишда ишлатилмаслиги мумкин. Ишнинг самадорлигини ошириш учун харажатларни камайтириш ва аниқликни ошириш йўлларини излаш лозим. Маълумотларни яратиш жараёнини автоматлаштириш муаммоси ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бири бўлиб турибди ва замонавий технологияларда оҳиригача ечилмаган масала. Маълумотлар базасини барпо этишда жуда кўп кўшимча ишларни бажариш тўғри келади ва бу тахририй ишларни ошиб боришига олиб келади. Автоматлаштириш талабларига жавоб бериш учун манбаларни қайта чизиш тўғри келади. Харажатларни камайтириш мақсадида манбаларни яратиш усулларини такомиллаштиришга эътибор берилмоқда ва бошқа ёндашувларни излашга ҳарақат қаратилмоқда. Бундай ёндашувлардан бири маълумотлар билан алмашув тизимни яратишдир. География ахборот тизимларида маълумотларни яратиш учун объектларни жойлашиши тўғрисидаги маълумотларни ва уларнинг атрибутларини кодлаштириш керак. Объектларни жойлашиши одатда текис координталар тизимида кодланади ва компьютер хотирасида “x,y” мажмуи сифатида сақланади. Бундай ишларни олиб боришда манбалар турли масштаб ва проекцияда яратилиши туфайли бир неча муаммо тўғилади. Манбаларни бир хил координаталар тизимига олиб келиш учун бир неча математик ҳисоб-китоб (трансформация) ишларини бажаришгатўғри келади ва натижада бунга кўпроқ вақт кетади ва ишнинг таннархи ошади. Харитани рақамли тарзга айлантиришда бир неча усуллардан фойдаланилади ва улар қўлланиладиган асбоб, воситалар, ёндашуви, услубиёти сабабли бир биридан фарқланади. Натижада олинган маълумот ҳам ўз хусусиятлари бўйича фарқланади. Атрибутларни компьютер хотирасига киритишда асосан клавиатурадан фойдаланилади ва бевосита керакли маълумот тегишли жадвалларга жойлаштирилади. Саволлар: Нима учун маълумотлар базасини яратиш асосий муаммо деб ҳисобланади? Маълумотлар билан алишув тизимини яратишнинг муҳимлиги нимада? Объектлар жойлашиши тўғрисидаги маълумот қандай кодланади? Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling