Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р
Ер участкаларнинг баҳолаш хариталарини
Download 0.62 Mb.
|
12.Опорный конспект
Ер участкаларнинг баҳолаш хариталаринитузишда ер участкалари асосий бирлик деб қабул қилинади. Участкалар ёнма ён жойлашган бўлиб, улар бирорта ташкилот ёки шаҳснинг мулкидир. Бундай участкаларни солиқ инспекцияси ҳодими рақам билан белгилаб кетади ва уларнинг шаҳсий санаси рўйҳатга олинади. Саналар асосида участкаларнинг рўйҳати тузилади ва баҳолаш хариталарида солиққа тортиладиган қиймати кўрсатилади. Ернинг нарҳи кўп омилларга боғлиқ бўлиб, улардан асосийлари ернинг катталиги, ердан фойдаланиш тури, яъни саноат, қишлоқ ҳўжалик, дам олиш, иншоотлар, бинолар кабилар таъсир этади. Булардан ташқари хариталарда бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин ва улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкони бор. Лекин, кўпинча бундай маълумотларнинг паст аниқлиги ва батафсил эмаслиги улардан фойдаланиш имкониятларини чегаралаб қўяди.
Шу сабабли кўп мақсадли кадастр ва ер ахборот тизимини барпо этиш муҳимлиги кўриниб турибди. Ривожланган мамлакатларда бундай тизимлар яратилмоқда ва бу жараён давомида турли хил муаммолар ҳам вужудга келмоқда. Уларнинг тажрибасига таяниб ва бундан тегишли ҳулоса чиқариб, унумли тизим барпо этиш ва уни идора қилишда кўллаш ўринлидир. Мисол учун, бундай маълумотларни география ахборот ва ер ахборот тизимлари ёрдамида идора қилишни АҚШ, Виржиния штати, Шаҳзода Уильям туманида кўришимиз мумкин. Бу ерда маълумотлар микрофильмларда сақланади ва уларнинг нусхалари ер баҳолаш идораларига берилган. Фақат айрим ахборотлар компьютерга киритилган ва унда сақланмоқда. Компьютердаги ахборотдан бошқа ташкилотлар ҳам фойдаланиши мумкин. Участкалар тўғрисидаги маълумотлар нусхасидан маълумотлар базасини янгилаб туришда фойдаланилади. Янги участкалар COGO орқали хариталар тузиш автоматлаштирилган тизимга киритилган. Рақамли ва коғозли хариталар ҳар хафтада янгиланиб турилади. Солиқ ва баҳолаш ташкилотлари участкаларни ўз мақсадига кўра баҳолаб кетади ва улар яратган маълумотларни солиштириб бўлмайди. Шу сабабли ер участкалари тўғрисидаги географик ахборот ва уларга таалуқли турли изоҳларни унумли ҳолда бир бирига боғлаб бўлмайди. Демак, ер ахборот тизимида фақат такрорланмайдиган элементлардан иборат бўлган ягона маълумотлар базасини ишлатиш мумкин. Бошқа мисол, Кентукки штатидаги Луисвил туманида 26 давлат идоралари ва ташкилотлари 111 турли хариталардан фойдаланади, улардан 59 та харита биттадан ортиқ ва 20таси 5дан ортиқ ташкилот ва идораларда тез тез ишлатилади. Ер участкалари 6та ҳар хил ташкилот томонидан турли масштабдаги ва ҳар хил батафсилликда ҳамда аниқликда харитага туширилди. 95та автоматлаштирилган географик маълумотлар базаларидан ва 110та қўлёзмалардан фойдаланади. Компьютерларнинг имкониятлари, турлари ва типлари бир биридан фарқланади. Ахборот алишув ҳам осон эмас. Автоматлаштирилган ер ахборот тизими 10 йил давомида 5.7 миллион доллар ҳаражатларни тежаш имконини берди. Калифорния штатидаги Лос Анжелес туманида давлат ва маҳаллий идора ва ташкилотларда фойдаланиладиган маълумотларнинг 50 фоизини географик ахборот ташкил этади. Асосий муаммо маълумотларни ўз вақтида ва осон йўл билан топиб олиш ва алишув ҳисобланади. Айрим маълумотларнинг аниқлиги паст ва мазмуни эскирган, тизимдан унумли фойдаланиш осон эмас ва ундаги ахборотлар бири бирини тақрорлайди, география ва бошқа ахборотларни бир бирига боғлаб бўлмайди, манбалар масштаби ҳар хил, стандартлар ва аниқлик, координата тизимлари бир биридан фарқ қилади. Шу туфайли ҳизмат билан таъминлашда анча мунча қийинчиликлар пайдо бўлиб туради. CAD тизими ёрдамида яратилган маълумотлар базаси 300 Gbytes ташкил қилади. Бу муаммони ечишда кўп мақсадли “қатламлар” ер ахборот тизимга киритилди. Натижада географик элементлардан иборат “қатламлар” ва кўп ҳар хил атрибутлар кадастрли харитага туширилди. Идора, режалаштириш, ердан фойдаланишда бундай ер ахборот тизимларининг фойдаси жуда катта. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling