В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Олтингугурт – сақловчи бирикмалар
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жадвал - 2.4.
Олтингугурт – сақловчи бирикмалар Россия Федерациясида қазиб олинадиган нефтнинг катта қисми олтингугуртли ва юқори олтингугуртли нефтни ташкил қилади. (% – фоиз ҳисобида ):
Нефтнинг олтингугурт сақловчи бирикмалари фракциялар бўйича тенг равишда тақсимланмаган. Фракцияларда қайнаш ҳарорати оралиқларининг олиниши билан олтингугурт сақловчи бирикмаларнинг миқдори ошади. (2.4 жадвал) Жадвал - 2.4. Россия Федерациясида қазиб олинадиган олтингугуртли ва юқори олтингугуртли нефт таркибида олтингугуртнинг (%–фоизли ) намунавий тақсимоти
Нефтнинг олтингугурт сақловчи бирикмаларининг асосий қисми катта молекуляр масса ва юқори қайнаш ҳароратига эга. Шунинг учун мазутга ва гудронга ҳамма олтингугурт сақловчи бирикмаларнинг 70 фоизигача бўлган миқдори концентрацияланади, яъни тўпланади. Нефтнинг олтингугурт сақловчи бирикмалари кимёвий таркиб бўйича жуда ранг барангдир. Нефтни (коллоидли ҳолатда ) ёки олтингугурт элементи, эриган олтингугуртни водород, меркаптанлар (тиоллар), сульфидлар (тиоэфирлар), полисульфидлар, циклик сульфидлар, тиофен ҳосилалари учраши мумкин. Бундан ташқари нефтнинг смолали–асфалтенли қисмида олтингугурт, азот, кислородни сақлайдиган жуда мураккаб бирикмалар сақланади. Меркаптанлар асосан бензинли ва керосинли фракциялар таркибида бўлади. Бошғиристон ва тотористон нефтида олтингугурт сақловчи бирикмалар йиғиндисининг 0,1 фоизидан 15,1 фоизигача бўлган нисбатини меркаптанлар ҳосил қилади. Лекин енгил фракцияларда у 70–75 % фоизни ташкил қилиши мумкин. Меркаптанлар RSH тузилишига эга. Метилмеркаптан бу қайнаш ҳарорати 5,9 0С бўлган газ, этилмеркаптан ва сувда эримайдиган жуда юқори бўлган молекуляр гомологларни суюқликларни билдиради. Меркаптанлар жуда ёқимсиз ҳидга эга. Уларнинг бу хусусияти маиший хизмат тармоғида газ билан таъминлаш амалиётида газ йўлларида пайдо бўладиган носозликлар тўғрисида огоҳлантириш учун фойдаланилади. Нефт таркибидаги меркаптанлар яхши ўрганилган. Россия ва чет эл нефтидан С1 дан С5 гача углерод атомлари сони билан бўлган бирламчи, иккиламчи, учламчи ва бир циклик меркаптанларни ҳисобга олган ҳолда бу синфнинг кўпгина индивидуал бирикмалари ажратиб олинган. Меркаптанлар 300 0С гача иситилганда олтингугуртли водородни ажратиб чиқарган ҳолда сульфидларни ҳосил қилади. Жуда юқори ҳарорат шароитида эса олтингугуртли водородга ва шунга мос равишда оралиқсиз углеводородга парчаланади. Таркибида олтингугурт сақловчи кўп циклик бирикмалар ҳайдалганда керосинли, дизелли ва енгил дистилятларга бориб тушади. Қуйидаги бирикмалар. Меркаптанлар каррозияни, хусусан рангли металларни каррозиясини юзага келтиради, Крекинг бензинда смола ҳосил бўлишига ёрдам беради. Шунингдек нефт маҳсулотларига ёқимсиз ҳидни беради ва шунинг учун улар товарли маҳсулотлар учун ҳаддан ташқари зарарли аралашма бўлиб ҳисобланади. Элемент кўринишидаги олтингугурт, олтингугуртли водород ва меркаптанлар нефтнинг энг талабга жавоб бермайдиган таркибий қисимлари бўлиб ҳисобланади. Тозалаш жараёни олиб бориладиган вақтда улар тўлалигича четлатилиши керак. Алифатик сульфидлар- RSR тузилишига эга бўлган, ёқимсиз ҳидли суюқ моддаларни билдиради. С2–С7 сульфидлари (37–150 0С) паст қайнаш ҳароратига эга бўлади ва нефт ҳайдаладиганда бензинли дистиллятга бориб тушади. Бензинда, керосинда ва дизел ёқилғиси таркибида бўлган сульфидлар фракцияларда олтингугурт сақловчи бирикмаларнинг умумий миқдоридан (суммасидан) 50 % фоизидан 80 фоизигача бўлган миқдорни ташкил қилади. Нефт сульфидлари меркаптанлар сингари яхши ўрганилган 180 дан ортиқ индивидуал (якка тартибда) меркаптанлар ва алифатик сульфидлар ажратиб олинган ва идентификацияланган. Кимёвий хусусияти бўйича сульфидлар ишқорлар билан реакцияга кирмайдиган, сульфат кислотасида яхши эрийдиган нейтрал моддалар ҳисобланади. Кучли оксидлар сульфидларни сульфангача оксидлайдилар. 400 0C ва ундан юқори бўлган ҳарорат шароитида сульфидлар олтингугуртли водород ва оралиқсиз углеводородларга парчаланади. Шунингдек RSSR дисульфидлари оз миқдорларда нефтнинг баъзи турлари таркибида борлиги аниқланган. Иситилганда улар олтингугуртни, олтингугуртли водородни ва меркаптанларни ажратиб чиқаради. Нефт таркибидаги бир цикилли сульфидлар доирада олтингугурт атоми билан бўлган беш ёки олти сондан ташкил топган тўйинган гетероциклларни билдиради. Цикло сульфидлар металлар билан реакцияга киришмайди ва ҳароратга жуда чидамли, яъни термик жиҳатдан очиқ занжирли сульфидларга нисбатан чидамли бўлади. Ҳар хил нефтлардан бир циклик сульфидларнинг йигирмага яқин индивидуал вакиллари ажратилган, асосан тиофеннинг метил ва полиметилли ҳосилаларидир. Тиофен 1882 йилда тошкўмир смоласи таркибида топилди. Кейинча нефтнинг дастлабки, яъни биринчи ҳайдаш фракцияларида ва нефтни юқори ҳарорат шароитида ҳайдаш натижасида олинган маҳсулотларда аниқланган. Тиофен ва унинг гомологлари физикавий ва кимёвий хусусияти бўйича ароматик углеводородларга яқин бўлган, ўзига хос ҳидга эга бўлган суюқликларни билдиради. Олтингугурт сақлаган кўп циклли бирикмалар ҳайдалганда керосинли, дизелли ва енгил дистиллятларга бориб тушади. Қуйидаги бирикмалар –бензтиофен (I), бензтиофан (II), тионафтен (III), дибензтиофен (IV), нафтотиофен (V) билан ифодаланган асосий таркибий элементлардан ташкил топган бирикмалар олтингугурт сақловчи юқори молекулали бирикмаларнинг энг кўзга кўринган турлари бўлиб ҳисобланади. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling