В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet2/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Муққадима
Мустақил Ўзбекистонимизнинг тобора юксалиб бораётган халқ хўжалигининг барча соҳалари, жумладан беҳисоб кимёвий хом ашёлар: нефт ва табиий газларни мўллигини кўзда тутиб, Республикамизда Мустақиллик даврида бир неча йирик кимёвий заводлар барпо этилди: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ–кимё мажмуаси,Усюрт газ–кимё мажмуаси. Шу вақтга қадар нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси фанини ўрганишда республикамизнинг олий ўқув юртлари талабаларига ўзбек тилида ёритилган дарсликлар камчиликни ташкил қилади. Шу сабабли олий ўқув юртларининг, кимё–технология факультетларида нефт ва газни қайта ишлаш йўналиши талабалари учун ўзбек тилида дарслик ёзиш зарурияти туғилди. Шулардан келиб чиққан ҳолда биз, томонимиздан И.М. Губкин номидаги нефт ва газ Россия давлат унверситети “Нефтни қайта ишлаш технологияси” кафедраси мудири профессор В.М.Капустин ва профессор М.Г.Рудинлар томонидан олий ўқув юртларининг талабалари учун ёзилган “Нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси” китоби таржима қилинди.
Китобда, нефтни қайта ишлашнинг замонавий усулларини жараёнлари тўла баён этилган. Кейинги 25-30 йил ичида жаҳонда нефт ўзлаштириш саноатида нефтни қайта ишлашни чуқур ўзлаштириш йўналишида юқори қадамлар қўйилди, янги дестуруктив жараёнлар ишлаб чиқилди, нефт маҳсулотлари сифатига қўйиладиган экологик талаблар қатъиян ошиб кетди.
Йилига қувати 50 млн. тоннадан ошадиган нефтни қайта ишлаш билан нефт ва кимё жараёнларини ўзида мужассам қиладиган нефтни қайта ўзлаштириш комплекслари пайдо бўлди. Ҳар йил нефтни қазиб олиш қийинлашмоқда ҳамда унинг сифати жуда паст. Бугунги кунда нефтни қайта ишлаш бу юқори аралашмали оғир нефтни қайта ишлаш бўлиб, у таркибида катта миқдорда металларни қотишмали асфальт кўринишли моддалар, битумли қумларни сақлайди. Бу янги технологияларни ишлаб чиқаришни ва нефтни қайта ишлашда янгича ёндашишни талаб қилади. Тармоқда эришиладиган ютуқларни, янги тушунчаларни, тараққиётининг янги тенденсияларини ўзида мужассам қиладиган янги дарсликка бўлган эҳтиёж ортди.
Дарслик муаллифлари аввалги дарсликнинг умумий таркибини сақлаган ҳолда уни бакалаврлар ва нефт техникумлари ўқувчилари учун ишлаб чиқилган замонавий дастур асосида тўлдирганлар.
Нефт ва газни қазиб олишдаги янги ҳозирги кундаги кўрсаткичлар эътиборга олинган.
Нефтни қайта ишлаш тарихи ва унинг тараққиётининг келажаги ёритиладиган боб кенгайтирилган. Нефт маҳсулотларига қўйиладиган янги техник регламентлар, стандартлар ва техник шароитлар эътиборга олинган.
Нефтни биринчи – дастлабки ишлаб бериш тўғрисида замонавий маълумотлар киритилган. Нефтни қайта ишлашда борадиган янги физикавий кимёвий жараёнлар кўрсатилган. Нефтни қайта ишлаш заводида олиб бориладиган умумий хўжалик маълумотлар кенгайтирилган ва мужассамлаштирилган.
Тавсия этиладиган “Нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси” китоби IV қисмдан иборат, биринчи нефт ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотларига, шунингдек нефтга биринчи ишлов беришга бағишланган (1-7 боблар) II қисмда нефтни ва нефт заводидаги газларни қайта ишлашда борадиган физикавий кимёвий жараёнлар кўрилади (8-11 боблар) III қисмда мойлаш маҳсулотларининг ишлаб чиқарилишига бағишланган (12-14 боблар) IV қисм заводда олиб бориладиган умумий хўжаликка бағишланган (15-16 боблар) муаллифлар янги дарсликнинг фақатгина ўрта ва олий ўқув юртлари учунгина эмас балки нефтни қайта ишлаш заводидаги нефт конбинатларидаги малакали ишчи ва мутахасислар учун ҳам фойдали бўлишига умид билдиради.
Ушбу китоб таржима қўлёзмасини ўқиб чиқиб, ўзларининг қимматли маслаҳатларини берган ЎзФА академиги М.Асқаровга, Бухоро Давлат университети профессори техника фанлари доктори М.Р. Амоновга, кимё фанлари доктори проф. О.М. Ёриевга, Навои Давлат кончилик институти профессори кимё фанлари доктори Б.Муҳидиновга ўзининг чуқур миннатдорчилигини изҳор қилади.
Шунингдек, муаллифлар дарсликни қисқа муддатда нашрга таёрлашда катта ёрдам берган Ҳ.С.Фозиловларга ташаккур изҳор этадилар
Ушбу таржима нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологиясидан дастлабки нашр бўлганлиги сабабли айрим камчиликлардан холи эмас. Шунинг учун муаллифлар таржима ҳақидаги барча фикр ва мулоҳазаларни самимият билан қабул қиладилар.
Таржимонлар

Кириш


Сўнги 100-150 йил ичида нефтнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти жуда катта. Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларининг кенг миқёсида қўлланилиши бу керосиннинг шаҳар ва қишлоқларнинг ёритилишида ҳамда суртиладиган мойларнинг XIX аср ўрталарида ва охирида қўлланилишидир, сўнгра автомабил двэгателлари учун бензин ва дизел ёқилғиси, авиация техникасида керосиннинг ва мазутнинг уйларни иситиш учун ишлатилишидир.
Нефтни малакасиз қайта ўзлаштирмасдан унинг кимёвий ва фракцияли таркибини кенг миқёсида тушунмасдан ва нефтни фракцияларга ажралиши ҳамда нефт маҳсулотларининг кимёвий таркиби ўзгаришига ёрдам берадиган жараёнлар ҳақида билимга эга бўлмай туриб бу ишларни амалга оширишнинг иложи бўлмайди.
Бу саволларнинг ҳаммаси билан нефтни қайта ишлаш технологияси нефт ва нефт маҳсулотлари ҳақидаги фан шуғулланиб бу фан нефтнинг фракцияларга ажралишнинг жараёнларини ва кейинчалик бу фракциялар хусусиятларининг уларга физикавий кимёвий таъсир этиш натижасида ўзгаришини ўрганади. Нефтни қайта ишлаш заводида амалга ошириладиган ҳамма жараёнлари нефтни қайта ишлаш технологияси кўриб ўтади.
Нефт фракцияларини қайта ишлаш уларнинг кимёвий ўзгаришини нефт кимёси ўргатади. Нефт нефтни қайта ишлаш заводига қазилмалардан етказилади дастлаб у сувсизлантириш ва тузсизлатриш қурилмасида (ЭЛОУ) да тозаланади, сўнгра атмосфера вакуумли ҳайдаш қурилмаларида фракцияларга ажратилади. Сўнгра бу фракцияларнинг ҳар бири тозаланишга ва қайта ўзлаштиришга тақдим этилади. Бу жараёнлар иккинчи қайта ўзлаштиришга қурилмаларида (нефтни физикавий кимёвий қайта ишлаш қурилмаларида) амалга оширилади. Бу жараён муайян кетма-кетликдан иборат. Қурилмаларни бошариш учун кенг миқёсида умумий завод хўжалиги талаб этилади. Умумий хўжаликнинг таркибига энергетика объектлари сув таъминоти, резервуарлар, тозалаш қурилмалари, нефт маҳсулотларини қабул қилиш ва тушириш учун темир йўл эстакадалари ва ҳокозолар киради.
Юқорида кўрсатиб ўтилган кетма-кетликда тақдим этиладиган курс кўриб ўтилган

ҚИСМ –I. НЕФТ ВА НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ХОССАСИ. НЕФТНИ БИРЛАМЧИ ИШЛОВ БЕРИШ


Бу қисмда Россия давлати нефтни қайта ишлаш саноатининг ҳаёти, нефтни қайта ишлаш жараёнлари, нефт бўйича олиб бориладиган тадқиқотлар тараққиётининг кичик тарихи, нефт, нефтли фракциялар ва нефт қолдиқларининг физикавий кимёвий ва каллоидли – дисперсияли хусусиятлари, нефтни қайта ишлаш асосий маҳсулотларнинг тавсифномалари келтирилган. Асосий эътибор нефтни қайта ишлашга тайёрлаш ҳамда атмосферали ва вакуумли қурилмаларда тўғридан-тўғри нефтни ҳайдаш усулларига қаратилади. Шунингдек технологик жараёнларни ускуналар билан жиҳозларни, уларни автоматлаштириш, экология хавфсизлиги ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш кўриб ўтилган.


1- БОБ. НЕФТ ВА УНИНГ ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ


1.1. Нефт ва табиий углеводородли газлар


Нефт- бу суюқ ёнувчан минерал бўлиб у ер остки қатлами қобиғида кенг тарқалган.Таркиби бўйича нефт углеводородларнинг (алканлар, циклоалканлар, водород ва гетероатомлар-кислород, азот, олтингугурт) бўлган бирикмаларнинг мавжудлиги билан аниқланади, нефтнинг қора ва тиниқ ранги мавжуд.
Нефт сувдан енгил ва деярли сувда эримайди. Нефтнинг қовушқоқлиги ҳамма вақт сувга нисбатан юқори бўлади. Нефтнинг ёниши натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик қаттиқ ёнувчан моддаларга (кўмир, сланец, торф) га нисбатан бўлади ва 42 МДж/кг атрофида бўлади. Нефт қаттиқ ёнувчан моддалардан ёнишида қолдиқ ҳосил қилмаслиги билан ажралиб туради.
Нефт номи эронча “нафата” сўзидан келиб чиққанлиги тўғрисида назарий маълумотлар мавжуд бўлиб, у ажралиб чиқувчи, ёйилувчи деган маънони билдиради.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling