Расм 2.2.2. ДНК молекуласининг схематик тузилиши.
Углеводлар макромолекулалТирик организмда углеводлар асосан энергетик вазифа бажариб, бундан ташқари структуравий тузилмалар таркибига ҳам киради. Углеводлар органик бирикмалар ҳисобланиб, таркибига кўра Сn(Н2О)m кўринишдаги умумий формула билан ифодаланади. Углеводлар ўсимликларда хлорофилл тизимида қуёш нур кванти энергияси ҳисобига амалга ошувчи фотосинтез жараёни натижасида ҳосил бўлади ва бу жараён умумий ҳолатда қуйидаги тенглама ёрдамида ифодаланади:
nCO2 + mH2O = Сn(Н2О)m
Углеводлар ўсимликларда қуруқ модда массасининг ўртача 80 % ини, одам ва ҳайвонлар организмида эса қуруқ модда массасининг ўртача 20 % ини ташкил этади. Углеводлар таркибига кўра моносахарид ва икки ёки бир нечта моносахаридлар молекуласининг конденсатланишидан ҳосил бўлувчи олигосахаридлар ва полисахаридлар каби гуруҳларга бўлиб ўрганилади. Углеводлар молекуласи таркибида углерод атомлари сонига кўра эса тетроза, пентоза, гексоза каби гуруҳларга бўлинади. Пентозалардан рибоза ва дезоксирибоза муҳим биологик аҳамитга эга бўлиб, нуклеин кислоталар молекуласи таркибига киради.
Олигосахаридлар, бирламчи полисахаридлар, моносахаридлар билан полисахаридлар оралиғидаги гуруҳ бўлиб, улар 2 тадан 10 тагача моносахарид қолдиқларидан тузилган. Табиатда дисахаридлар сахароза, лактоза ва мальтоза кўп учрайди. Сахароза глюкоза ва фруктозадан, лактоза глюкоза и галактозадан, мальтоза эса икки молекула глюкозадан тузилган.
Организмда қимматли озуқа махсулоти ҳисобланган моносахарид – глюкоза молекуласи фазовий конформация тузилишига кўра α ва β –ҳалкасимон молекула шаклларида мавжуд бўлади (расм.2.2.3.).
Расм.2.2.3. Глюкоза молекуласининг α (A), ва) β - ҳалқасимон шаклларининг (Б кўриниши.
Полисахарид ҳисобланган крахмал молекуласининг ўртача молекуляр массаси 100 000 га тенг бўлиб, α – глюкоза молекулаларининг поликонденсатланиш реакцияси натижасида ҳосил бўлади (расм 2.2.4).
Do'stlaringiz bilan baham: |