Ва уларнинг малакасини ошириш институти “Таьлимда бошқарув” кафедраси


Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги


Download 126.5 Kb.
bet4/7
Sana20.01.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1105300
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Тангирова М. 2022 БМИ

Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги.
Жаҳон банки тадқиқотида таъкидланишича, Ўзбекистонда 24 ёшгача бўлган ёшлар сони 15 миллион, 29 ёшгача бўлган ёшлар эса 18 миллион нафарни ташкил қилади. Бу шахслар гуруҳи мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун ҳам имконият, ҳам муаммодир. Улар меҳнатга лаёқатли аҳолининг бошқа гуруҳларига қараганда ишга жойлашишда жиддийроқ тўсиқларга дуч келишади, шунингдек, юқори даражадаги иқтисодий фаолсизлик ва меҳнат

1
бозоридан норозиликни намоён этадилар. 16-24 ёшли ёшларнинг 24 фоизини, 16-29 ёшлиларнинг 26,4 фоизини ҳеч қаерда ўқимаётган ва ишламаётган ёшлар ташкил этишини ҳисобга оладиган бўлсак Меҳнат бозори ва профессионал таълим ўртасидаги муаммолар ва аҳамияти ўз-ўзидан тушунарли ва равшан бўлади. Профессионал таълим битирувчилари меҳнат бозорида ўз ўрнини топишда кўплаб муаммоларга учрамоқда.

2
I-БОБ: МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ҲАҚИДА ТУШИНЧА



    1. Мехнат бозорининг мохияти ва тушунчалари

Хозирги вақтда ўтиш даври иктисодиётининг олдида турган долзарб муаммолардан бири мехнат бозорини самарали шакллантириш ва ривожлантиришдир. Бунинг учун, хаммадан аввал ижтимоий ва иктисодий тизимлар ривожланишининг объектив конунларидан саводли фойдаланиш зарур. Маълумки, тараақиёт сохиби булиб хизмат қилган инсон жамиятнинг асосий ишлаб чикариш кучи хисобланади. У бир вақтнинг узида моддий бойликлар ва хизматларнинг ишлаб чиқарувчиси ва истеъмол қилувчиси булганлиги туфайлигина «Ишлаб чиқариш - истеъмол» тизимида мувозанатга эришилади. Факат инсон эхтиёжи жуда мухум деб билган ва унинг самарали такрор ишлаб чиқарилишини таъминлаган жамиятгина энг юқори тараккиётга эришади. Жамиятнинг бошка барча воситалари: мулкчилик шакллари, ишлаб чиқариш ва илмий салохияти, молия, нархлар ва х.к лар ушбу асосий мадсадга бўйсуниши керак. Бу дегани, бугунги бозорга қараб, иқтисодий тизим харакатини тугри мулжалга олмок, утиш даврини тезлатмоқ ёхуд секинлаштирмоқдир. Мехнат бозори, бозорнинг бошка барча тизимчалари билан узвий богаанган. Хақиқатдан хам, талабга эга булиш учун ишчи кучи жисмоний, ақлий ва касбий кобилиятларнинг боғланган мажмуасига эга булиши керак. Ишлаб чиқариш жараёнига бу қобилиятларни татбик эта туриб, у уз истеъмол сифатларини йўқотмаслиги учун доимо кайта ишлаб чиқарилиши лозим. Нафакат узини кайта ишлаб чиқариш, балки мехнат ресурслари ва бутун ахолининг сифат кўрсаткичлари хам яхшиланишини рағбатлантириб бориб, келажакда кайта ишлаб чикаришга асос солиши керак. Бундан келиб чикадики, мехнат бозорида рақобат ходимнинг мехнат кобилиятини такомиллаштирувчи асосий куч сифатида мавжуд булиши лозим.
Бошка томондан, «мехнатга қобилиятлилар» эгаси доимий кайта ишлаб чикаришга эхтиёжларни бошидан кечира туриб, бунинг устига хар доим янги, энг юқори сифат даражасида, шундай иш берувчини билдирадики, у бу кобилиятлардан энг фойдали шароитларда фойдалана олади. Шу муносабат
3
билан ишчи кучига талабни шакллантирувчи тизимда худди шундай узгаришлар содир булиши, яъни харидорлар-мулкдорлар уртасида рақобат пайдо булиши керак. Фақат шундай шароитларда бир томондан, ходимнинг идтисодий фаоллигига ва бошка томондан, ишлаб чикариш воситалари эгасининг бозордаги иктисодий фаоллигига асосланган ижтимоий-иктисодий ривожланишга умид боглаш мумкин. Мехнат бозорининг бошка мухим назарий коидаси — уни уз-узини худудий ифодалаш хақидаги тассавури. Ходим хатто ёллангандаям, узининг «мехнатга қобилиятлари»ни қайта ишлаб чиқаришга эхтиёжини бошидан доимий кечира бориб, бозор билан алоқасини узмайди.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling