Вагон-ресторан — йўлда юриш давомида темир йўл транспорти йўловчиларига ва поезд бригадалари ходимларига нонушталар, тушликлар, кечки овқатлар, қандолатчилик маҳсулотлари ва ичимликлар билан хизмат кўрсатиш учун мўлжалланади; бар
Download 19.12 Kb.
|
qisqa
3. Умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги талаблар асосида мулкдор деб белгиланадиган қуйидаги турларга бўлинади: ресторан, вагон-ресторан, бар, кафе, мавсумий кафе, кафетерий, ошхона, чойхона, буфет ва кичик ошхона: (3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон) ресторан — ўз номига эга бўлган, истеъмолчиларга мураккаб усулда тайёрланадиган юқори сифатли кулинария ва қандолатчилик маҳсулотларининг кенг ассортиментини ҳамда ичимликларни тақдим этадиган энг қулай умумий овқатланиш корхонаси. Ресторан таомномасига мажбурий тартибда порцияли ва фирма овқатлари киритилади. Хизмат кўрсатиш дам олиш, овқатлар пишириш ва хизмат кўрсатиш билан уйғунлаштирилган ҳолда юқори малакали ошпазлар ва официантлар томонидан амалга оширилади; вагон-ресторан — йўлда юриш давомида темир йўл транспорти йўловчиларига ва поезд бригадалари ходимларига нонушталар, тушликлар, кечки овқатлар, қандолатчилик маҳсулотлари ва ичимликлар билан хизмат кўрсатиш учун мўлжалланади; бар — тик турган ҳолда истеъмолчиларга ичимликлар ва закускалар билан хизмат кўрсатишни (столчалар ёнида хизмат кўрсатиш билан бир қаторда) ташкил қилади. Сотиладиган ичимликлар ва маҳсулотлар турларига кўра барлар пиво, вино, коктейль, сут барлари ва бошқа барларга ихтисослашган бўлади; кафе — истеъмолчиларга турли қайноқ ва совуқ ичимликлар, қандолатчилик, сут маҳсулотлари ҳамда тайёрланиши мураккаб бўлмаган кулинария маҳсулотларини тақдим этади. Сотиладиган маҳсулотлари ёки йўналишига кўра кафелар: ширинликлар, музқаймоқ, сут кафеси, болалар кафеси, ёшлар кафеси ва шу кабиларга ихтисослашган бўлади; уларда ўз ўзига хизмат кўрсатиш ёки официантлар томонидан хизмат кўрсатиш усуллари қўлланилади; кечки вақтларда мусиқий хизмат кўрсатиш ташкил этилиши мумкин; Олдинги таҳрирга қаранг. мавсумий кафе — умумий овқатланиш корхонасига туташ ёки стационар овқатланиш ташкилотидан 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, овқатланиш бўйича қўшимча хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, тасдиқланган талабларга мувофиқ жиҳозланган, шу жумладан, енгил турдаги қурилмалардан ташкил топган, қурилишга рухсат олиш талаб қилинмайдиган бино ёки иншоот; (3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон) кафетерий — бу дўкон ҳузурида шу жойнинг ўзида истеъмол қилинадиган иссиқ ичимликлар, сут, шарбатлар, бутербродлар, қандолатчилик маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш учун ташкил этилган бўлимдир; ошхона — бу истеъмолчиларни нонушталар, тушликлар ва кечки овқатлар билан таъминловчи корхонадир. Ошхоналар жойлашган жойига ва хизмат кўрсатиладиган мижозларига кўра умумий равишда фойдаланиладиган саноат корхоналари, муассасалар, қурилишлар, ўқув юртлари ва шу кабилар ҳузуридаги ошхоналарга бўлинади. Ишлаб чиқариш корхоналари, ўқув юртлари ва муассасалар ҳузуридаги ошхоналарда асосан ҳафта кунлари бўйича турли хил комплекс тушликлар, нонушталар ва кечки овқатлар ташкил этилади. Уларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва столларга комплекс овқатларни олдиндан қўйиш усуллари қўлланилади; чойхона — бу чойнакларда чой бериш хизмат кўрсатишнинг асосий тури ҳисобланадиган корхонадир. Бундан ташқари чойхоналарда турли хил обинонлар, миллий ширинликлар, қандолатчилик, булка маҳсулотлари ва бошқа буфет маҳсулотлари бўлиши мумкин; буфет — бу истеъмолчиларга чекланган турдаги қайноқ ва салқин ичимликлар, совуқ таомлар ва закускалар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, шунингдек осон тайёрланадиган иссиқ ва ширин таомлар билан жадал хизмат кўрсатишга мўлжалланган корхонадир. Унда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ёки официантлар томонидан хизмат кўрсатиш қўлланилади; кичик ошхона — бу истеъмолчиларга осон тайёрланадиган таомлар ва закускалар, қайноқ ва салқин ичимликлар билан жадал хизмат кўрсатишни ташкил этувчи корхонадир. Сотиладиган маҳсулотлар турига кўра кичик ошхоналар қуйидагиларга ихтисослашган бўлиши мумкин: кабобхона, паловхона, сомсахона, сосискахона, чучварахона, чебурекхона, пирожкахона, блинчикхона ва шу кабилар. Download 19.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling