Валиева Т. А. Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг умумий амалиёт шифокорлари учун терапия кафедраси ассистенти дпм ва дсэнм фаолиятини ташкил этиш / дпм ва дсэнм фаолиятини ташкил этиш Бош ҳамширанинг келгуси йил учун иш режасини тузиш


Download 0.8 Mb.
bet2/3
Sana07.01.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1083398
1   2   3
Bog'liq
export

Т.р.

Бўлимнинг номи

Бўлимнинг мазмуни

I.

Ташкилий-услубий ишлар

ҳамшира ходимларнинг мижозларга ҳамшира ёрдамини таъминлаш бўйича ишларни ташкил қилиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш; ҳамширалар, бўлим бекалари ва кичик тиббиёт ходимларининг меҳнатини ташкил қилишни, шу жумладан хавфсизлик техникасини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; ҳамшира ходимларни дори-дармонлар билан таъминлаш ва моддий-техник таъминотини ташкил қилиш; мижозлар учун қулай шароитлар яратиш; хоналарни таъмирлаш ишларини олиб бориш; бўйсунувдаги ходимларни тиббиёт техникаси билан ишлашга ўргатиш

II.

Санитария-эпидемияга қарши ишлар

Давсанэпидназорат хизмати билан алоқани сақлаб туриш; ДПМ санитария-гигиена ва эпидемияга қарши ишлари режимларининг такомиллаштирилган усулларини жорий этиш

III.

Кадрлар билан ишлаш

ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш ва сертификатлаш, уларни ижтимоий-маиший ҳимоя қилиш, соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни ташкил қилиш; бўлимлар ҳамшира хизматлари раҳбарлари лавозимига кадрлар захираси билан ишлаш масалаларини ҳал қилиш

IV.

Назорат

Мунтазам равишда: беморларни айланиб чиқиш; рейдлар; текширувлар ва б.ни ўтказиш

Ҳар бир банд бўйича:



  • бажариш муддатлари;

  • ижрочилар;

  • кўрсатилган бандлар бажарилишини назорат қилувчи шахслар кўрсатилади.


Йиллик режага иловалар – қўшимча режалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
ДПМ ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари билан машғулотларнинг тематик режалари. Машғулотларнинг мавзулари, ўтказиш муддатлари ва жойи, ўқитувчилар ва масъул шахслар кўрсатилади;

  • Ҳамширалик иши бўйича кенгашнинг бир йиллик иш режаси;

  • Ўқишга (ихтисослашув ёки малака оширишга) юбориладиган ходимлар рўйхати. Машғулотлар цикллари номлари, ўтказиш муддатлари ва жойи, шунингдек келмаган ходимлар ўрнини босувчи шахслар маълумотлари кўрсатилади;

  • аттестация ва сертификациядан ўтишга юбориладиган ҳамширалар рўйхатлари, мутахассислар номлари ва ўтказиш муддатларини кўрсатган ҳолда;

  • бўлимлар катта ҳамшираларининг таътиллар жадвали ҳамда улар ўрнига ишлаб турадиган ходимлар рўйхатлари;

  • вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиладиган ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари рўйхатлари (зарарли ва хавфли меҳнат шароитлари ишловчилар сифатида), уларни кўрикдан ўтказиш муддатларини кўрсатган ҳолда;

  • бош ҳамширанинг ҳисоботлари рўйхати, уларнинг номи, тақдим этиш муддатлари ва кимга тақдим этилишини (нима, қачон, кимга) кўрсатган ҳолда.

Ушбу рўйхат заруратга қараб тўлдирилади.
Йиллик режани бош ҳамшира имзолайди ва ДПМ бош шифокори тасдиқлайди. Шу пайтдан бошлаб режа ижро учун мажбурий меъёрий ҳужжатга айланади. Ҳар бир катта ҳамширада бош ҳамширанинг йиллик иш режаси нусхаси бўлиши керак.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling