Вариант 1 Қўшилган қиймат солиғи бўйича мисоллар


Download 26.38 Kb.
bet1/7
Sana23.03.2023
Hajmi26.38 Kb.
#1287647
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 вариант




Вариант - 1
Қўшилган қиймат солиғи бўйича мисоллар

Корхона ишлаб чиқариш (кунгабоқар ёғи) ва улгуржи савдо фаолияти (дори-дармон реализацияси) билан шуғулланади.


2023 йил январь ойида корхонанинг соф тушуми 1 320 млн сўмни ташкил қилган, шундан 850 млн сўми ишлаб чиқаришга, ва 470 млн. сўми дори-дармон реализациясига тўғри келади.
Кунгабоқар ёғи реализациясидан (соф тушумидан) 300 млн сўми ($ 30 000) экспортга тўғри келади.


Харажатлар (ҚҚС билан):
Кунгабоқар пистаси – 720 млн. сўм
Электр энергия – 120 млн. сўм
Телефон, интернет – 24 млн. сўм
Дори дармон омбори арендаси – 24 млн. сўм


Қўшимча маълумот.
Ҳисобот йилида келиб тушган валюта қисми – $ 25 000
Дори – дармон реализацияси Солиқ кодексининг 243 моддаси 13-бандига мувофиқ ҚҚСдан озод.


Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини мутаносиб усулда аниқланг.
Вариант - 2
Қўшилган қиймат солиғи бўйича мисоллар

Корхона мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланади.


2023 йил январь ойида корхонанинг соф тушуми 1 440 млн сўмни ташкил қилган, шундан 990 млн сўми ички бозорга (имтиёзли оборот, Солиқ кодексидан ташқари бошқа норматив-хуқуқий меъерга асосан имтиёз берилган) қолган қисми (валюта эквиваленти - $ 99 000) экспортга тўғри келади.
Шунингдек, корхона маъмурий бинонинг бир қисмини ижарага бериб, олган ижара ҳақи (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) 30 млн. сўмни ташкил қилган.


Харажатлар (ҚҚС билан):
Хом аше – 840 млн. сўм
Электр энергия – 150 млн. сўм, шундан офисга тўғри келадигани - 15 млн. сўм
Телефон, интернет – 18 млн. сўм


Қўшимча маълумот.
Ҳисобот ойида келиб тушган валюта қисми – $ 87 000
Бинони ижарага бериш – бу корхонанинг бошқа (прочий) обороти ҳисобланади.


Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини мутаносиб усулда аниқланг.

Download 26.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling